Нутч ва друк сузгичлар. Тузилиши жиҳатидан жуда оддий бўлиб, металл, керамика ёки пластмассадан тайёрланган цилиндрсимон бўлади. Нутч сузгич хавони сўриш йули билан (вакуум остида), друк сузгич эса босим остида ишлашга мўлжалланган. Суюқлик нутч сузгичда идишнинг юкори қисмида жойлаштирилган панжарасимон диск устига ўрнатилган сузгич мато орқади пастидан ҳаво сўриш туфайли сузилиб ўтади. Друк сузгичда эса ғовак тўсиқ идишнинг паст кисмида жойлашган бўлади. Суюқлик ўз баландлигининг оғирлиги ёки ташқаридан сунъий усулда бериладиган босим ҳисобига тўсиқ устидаги мато орқали сузилиб ўтади. - Ф. А. Конев сузгичи
- Бу қурилманинг асосий қисми ғалвирсимон тешиклардан иборат цилиндр бўлиб, унинг устига 3—4 см қалинликда арқонсимон шаклга келтирилган дока 0,3 см2 зичликда ўралган бўлади. Цилиндр устига қопқоқ кийдирилади.
- Бу қурилма кўпинча босим остида ва баъзан ҳавоси сўриб олинган шароитда ҳам ишлатилиши мумкин. Шунинг учун цилиндр қопқоғининг юқори қисмида иккита, пастки қисмида битта тешик бўлади.
- Юқори қисмидаги тешиклардан узлуксиз тушаётган суюқлик цилиндр устки қисмининг бутун юзасига тарқалади, ғалвирсимон юзага ўралган мато-дока орқали цилиндр ичига сузилиб ўтиб, пастки тешик орқали йиғиб олинади. Сузилиш жараёни бир меёрда кечишини таъминлаш учун суюқлик босими бир хилда бўлиши керак. Бунинг учун суюқлик баландлиги ҳисобига бир меъёрда таъминлайдиган алоҳида қурилмадан фойдаланилади ёки шу мақсадда суюқлик қатлами устида сунъий равишда босим ҳосил килинади.
- Сузиш назарияси
-
- Ёт моддалар заррачалари ва микроорганизмларнинг сузгичлар ёрдамида ушланиб колиши қуйидаги иккита назария билан изоҳланади:
- 1. Экран назарияси.
- 2. Сузгич девори ички қатламларида юз берадиган ходиса.
- 1. Экран механизми - сузгич тешигининг диаметри ёт моддалар диаметридан кичик бўлишига асосланади, яъни катта заррачалар сузгич юзасида ушланиб колади.
- 2. Иккинчи назария бўйича микроорганизм ва ёт моддаларнинг ушланиб қолиши электрокинетик адсорбция механизмига асосланади. Сузгич мусбат потенциалга эга бўлганлиги учун капиллярда ўтаётган суюқлик таркибидаги ёт моддалар ва микроорганизмлар электрокинетик адсорбция таъсирида капилляр деворларида ушланиб қолади, яъни таркибида сузгич капилляр диаметридан кичик бўлган заррачалари бўлган суюқлик сузиш пайтида тозаланиб ўтади.
- Сузиш жараёни Пуазейл тенгламаси билан қуйидагича ифодаланади:
- бу ерда: Q — сузилган суюқлик хажми, м3
- Z — 1 м2 юзадаги капилляр сони
- F — сузгич юзаси, м2
- r — ўртача капилляр радиуси, м
- Р — босимлар фарқи, Н/М2
- t — сузилиш вақти, с
- — абсолют қовушқоқлик, Н
- l — ўртача капилляр узунлиги, м
Do'stlaringiz bilan baham: |