Тошкент давлвт иқтисодиёт университети “корпоратив бошқарув ” кафедраси “ИҚтисодиёт назарияси” фанидан



Download 101,83 Kb.
bet4/13
Sana21.02.2022
Hajmi101,83 Kb.
#32592
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
bozor iqtisodiyotiga otishning millij kontseptsiyasi iqtisodij islohotlar strategiyasi kurs ishi

1-расм2. Бозор механизми


Баҳолар нисбати ўзгариб туради, шунинг учун баҳо, ишлаб чиқарувчи учун ишлаб чиқариш хажмининг ўзгариши зарурлигини аниқлашда йўл кўрсаткич бўлиб хизмат қилади. Талаб ва таклиф ҳамда рақобатчилик муҳитидаги ўзгаришлар, ўз навбатида, баҳолардаги ўзгаришларни келтириб чиқаради.
Бозор иқтисодиётининг муҳим ва умумий белгилари қуйидагилардан иборат:

    • Турли шакллардаги мулкчиликнинг мавжуд бўлиши ва тенглиги ҳамда хусусийлик устиворлиги;

    • Тадбиркорлик, танлов ва нархлар эркинлиги;

    • Рақобат курашининг мавжудлиги;




2 Шодмонов Ш.Ш., Ғофуров У.В. Иқтисодиёт назарияси: Дарслик. – Т.:IQTISOD-MOLIYA, 2010. – 728 б.

    • Давлатнинг иқтисодиётга чекланган ҳолда аралашуви;

    • Бозорни харидор измига бўйсуниши;

    • Корхона ва фирмаларнинг ички ҳамда ташқи шарт-шароитлар ўзгаришларга мослашувчанлиги.

Ана шу белгилар мавжуд бўлганда, бозор механизми яхши ишлай бошлайди, хақиқий рақобат вужудга келади, иқтисодиётни ўз-ўзидан тартибга соладиган, мувозанатга келтирадиган механизми вужудга келади.
Бозор иқтисодиётининг бу белгилари унинг ҳамма босқичлари учун умумийдир. Лекин бозор иқтисодиётининг мазмуни ва белгилари ҳақида гап борганда бу иқтисодиётнинг тарихда таркиб топган икки турини бир-биридан фарқ қилиш зарур. Унинг биринчи кўриниши узоқ вақт давомида шаклланди, ғарбдаги ривожланган мамлакатларда Х1Х асрнинг охирларигача давом этиб келди. У иқтисодий адабиётларда классик ёки соф бозор иқтисодиёти деб ном олди. Унинг асосий белгилари: а) хусусий мулкчиликка асосланган ҳолда иқтисодий фаолият юритиш; б) капитал ва ишлаб чиқаришнинг корхона миқёсида умумлашганлиги; в) тадбиркорлар, ишчилар, ишлаб чиқарувчи ва истеьмолчиларнинг шахсий эркинлиги; г) тадбиркорларнинг юқори фойда олиш учун курашлари; д) иқтисодиётининг талаб ва таклиф, эркин бозор баҳоси ва рақобат курашлари асосида тартибланиши; е) аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилинмаслиги ишсизликнинг ва аҳоли ижтимоий табақалашувининг кучайиши.
Бозор иқтисодиётининг иккинчи кўриниши ҳозирги замон ривожланган аралаш иқтисодиёт деб аталиб, ХIХ асрнинг ва ХХ аср бошларидан буён амал қилади. Унинг асосий белгилари:

    • Мулкчиликнинг турли шаклларига, яьни хусусий, давлат, жамоа, аралаш ва бошқа мулк шаклларига асосланиб, иқтисодий ва тадбиркорлик фаолиятининг юритилиши;

    • Капитал ва ишлаб чиқаришнинг юқори даражада умумлашганлиги,

мулкнинг бир қисми монополиялар ва давлат қўлида тўпланиб, миллий ва халқаро миқёсида умумлашганлиги;

    • Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг фаол иштироки. Бунда давлат фан-техника тараққиёти ва бошқа омилларни ҳисобга олиб, турли иқтисодий тадбирларни, ривожланиш истиқболини аниқлаш, турли соҳалар ва тармоқлар ўртасидаги нисбатларни тартибга солиш чора-тадбирларини белгилаш вазифаларини бажаради;

    • Хўжаликларни юритишда режа усулидан фойдаланишнинг кучайиши (бизнес режаси, маркетинг тизими орқали бошқариш);

    • Ижтимоий ҳимоянинг кучайиши. Бунда турли хил давлатга, жамоалар ва хусусий кишиларга тегишли ижтимоий таьминот ва ижтимоий суғурта фондларининг вужудга келиши.

Бу иккала турдаги бозор иқтисодиётининг асосий белгилари ва хусусият- лари сақланиб қолади, уларда товар ва пулнинг ҳаракати, уларнинг қонун- қоидалари ривожланиш учун негиз ва шарт-шароит бўлиб хизмат қилади.
Бозор иқтисодиётида юқорида тилга олинган белги ва тартиблар билан бирга, барча ҳозирги замон иқтисодий тизимларига хос бўлган бир қатор шарт-шароитлар бўлишини тақозо қилади. Булар қуйидагилар: илғор технология ва янги техник воситалардан кенг миқёсда фойдаланиш, ишлаб чиқаришни ихтисослашиши ва кооперацияси; пул ва унга тенглаштирилган молиявий воситаларнинг қўлланиши.

  1. Download 101,83 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish