3. Бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари
Нима ишлаб чиқариш зарур? Фойда келтирадиган товарлар ишлаб чиқарилади, зарар келтирадиганлари ишлаб чиқарилмайди.
Қандай ишлаб чиқариш зарур? Янги техника ва технолигияга асосланган корхоналарда ишлаб чиқариш зарур.
Қанча ишлаб чиқариш зарур? Иқтисодий ресурслар тақозо қиладиган миқдорда ишлаб чиқарилади.
Ким учун ишлаб чиқариш зарур? Аҳолининг алоҳида табақалари (юқри, ўрта ва кам таъминланганлар) талабини ҳисобга олиб ишлаб чиқариш ташкил қилинади.
Иқтисодий тизим рўй берадиган ўзгаришларга мослаша оладими? Бунда мавжуд иқтисодий тизим бозор иқтисодиёти муҳитига мослаша олишлик даражаси ҳисобга олинади.
Фойда олиш ёки зарар кўриш мумкинлигини корхона умумий даромад- ларини барча харажатлари билан таққослаш орқали аниқланади.
корхона умумий пул
даромади (товар бирлиги баҳоси Х сотиладиган товар миқдори)
|
|
Ишлаб чиқаришга қилинган барча харажат (ресурс
бирлиги баҳоси Х фойдаланадиган)
|
|
Фойда ёки зарар миқдори4
|
|
|
Бозор иқтисодиётининг афзалликлари юқоридаги таҳлиллардан келиб чиққан ҳолда уларнинг учтаси эътиборга лойиқдир. Булар:
Ресурсларни тақсимлашнинг самарадорлиги. Бозор тизими ресурсларни самарали тақсимлашга ёрдам беради. Унинг мазмуни шуки, рақобатли бозор тизими ресурсларни жамиятга энг зарур бўлган товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришга йўналтиради. У ишлаб чиқариш учун ресурсларни уйғунлаш-тиришнинг анча самарали усулларини ва ишлаб чиқаришга янги, анча самарали технологияни қўллашни тақозо этади. Қисқаси, бозор тизими шахсий манфаатни шундай тартибда бошқарадики, у
4 Гордиенко Д.В. Основы экономической безопастности государства. Курс лекций: учеб. – метод. пособие. – М: Финансы и статистика. ИНФРА – М., 2009. с 57.
жамият учун мавжуд ресурслардан зарур товарларни талаб даражасига мос миқдорда ишлаб чиқаришни таъминлайди.
Эркинлик. Бозор иқтисодиёти тизимининг муҳим афзалликларидан бири шундаки, у шахсий эркинлик ролига устуворлик беради. Кўплаб айрим шахслар ва корхоналар иқтисодий фаолиятини уйғунлаштириш ва ташкил қилиш бозор иқтисодиётининг асосий муаммоларидан биридир. Бундай уйғунлаштиришни амалга оширишнинг икки усули мавжуд. Бири – марказдан бошқариш ва мажбур қилиш тадбирларини қўллаш; иккинчиси – бозор тизими воситаси орқали ихтиёрий ҳамкорлик. Фақат бозор тизими иқтисодий фаолиятни мажбур қилмасдан уйғунлаштиришга лаёқатлидир. Бозор иқтисо-диёти тадбиркорлик ва танлаш эркинлигини намойиш қилади, хусусан шу асосда у муваффақиятга эришади.
Бозор иқтисодиётининг яна бир афзаллиги шундаки, бунда ҳар бир шахс, корхона, фирма ва корпорациялар тинимсиз ҳаракатда ва изланишда бўлишади. Чунки хўжасизлик, сусткашлик, беғамлик ҳар қандай хўжалик тизимини хонавайрон қилишга олиб келади. Жисмоний ва юридик шахслар рақобатга бардош бериш, доимий равишда фойда олишни таъминлаш учун курашади. Натижада бозор иқтисодиёти миллион-миллион кишиларни ҳаракатга солади, уларни боқимандалик кайфиятидан қутқаради.
Бозор иқтисодиётининг зиддиятлари шундаки, у ўзининг бош назорат механизми – рақобатнинг кучсизланишига йўл қўяди ва ҳатто буни рағбат- лантиради
Бозор иқтисодиётидаги эркин муҳитда тадбиркорлар фойда кетидан қувиб ва ўз иқтисодий мавқеини яхшилашга интилиб, рақобатнинг чекланган йўлидан озод бўлишга ҳаракат қиладилар. Фирмаларнинг қўшилиб кетиши, компанияларнинг хуфёна келишуви, шафқатсиз рақобат – буларнинг ҳаммаси рақобатнинг кучсизланиши ва унинг тартибга солувчилик таъсирининг пасайиб боришига олиб келади.
Бозор иқтисодиётининг навбатдаги зиддияти жамият аъзолари даромад- ларидаги тенгсизликнинг кучайиб бориши ва аҳолининг табақаланиши
билан боғлиқ. Бундай иқтисодиёт ҳар қандай юксак даражада ривожланмасин, даромадлар тенгсизлигини бартараф қила олмайди, фақат уни маълум даражада юмшатиши мумкин.
Бозор иқтисодиётининг умумий эътироф этилган камчиликларидан бири шундан иборатки, у ижтимоий истеъмол қилинадиган неъматлар ва хизмат- ларни ишлаб чиқариб, бозорга таклиф қилишга қодир эмас. Шу сабабли жамият аъзоларини бундай неъматлар ва хизматлар билан таъминлаш давлат зиммасида бўлади.
Товарлар ҳажми билан пул массаси ўртасидаги рўй бериб турадиган номувофиқликни бартараф эта олмаслиги ҳам бозор иқтисодиётининг зиддияти ҳисобланади ва бу – пулнинг қадрсизланиши – инфляция билан бирга боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |