Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали 1-курс “В” поток 2-гуруҳ талабаси Омонтурдиев Музаффарнинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва адлия органларида амалиёт ўтаганлиги натижалари бўйича
ҲИСОБОТИ
Мен Омонтурдиев Музаффар 2021-йил14-25-июнь кунлари Тошкент шаҳар Юнусобод тумани адлия бўлимида амалиётни ўтаб, амалиёт давомида қуйидагиларни билиб олдим. Ўзбекистон Республикаси Адлия органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган норматив ҳуқуқий хужжатлар билан танишдим. Яъни,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрельдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсати ни амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415Фармони;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрельдаги “Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-3666-сонҚарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 январьдаги “Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги 70-сон Қарори;
2012 йил 24 декабрьдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 342-сон Қонуни;
2017 йил 11 сентабрьдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 455-сон Қонуни;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2733-сонли “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини;
2017 йил 7 сентабрьда кабул килинган “Ҳуқуқий ахборотни таркатиш ва ундан фойдаланишни таьминлаш тўғрисида”ги Конуни ва бошқа норматив ҳуқуқий хужжатлар билан танишдим.
Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкилий тузилмаси, вазифалари ҳамда функцияларини қонуний фаолияти хақида билиб олдим. Туман адлия бўлимларининг ташкилий тузилмаси ва таркибини қуйидагилар ташкил этишини яъни бўлим бошлиғи, бош маслаҳатчи, етакчи маслаҳатчи, катта маслаҳатчи экнлигини билиб олдим. Адлия органларига юклатилган вазифалар, амалга оширадиган функцялари хақида маълумотга эга бўлдим. Бу функциялар – ягонадавлат ҳуқуқий сиёсатини юритиш, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини ошириш вазифаси бўйича ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш функциясини; давлат органлари ва ташкилотларининг бир бирини такрорловчи функцияларини чиқариб ташлаш, давлат бошқаруви тизимини ортиқча ва хос бўлмаган вазифалар, функциялари ҳамда ваколатларни чиқариб ташлаш ҳисобига оптималлаштириш ва номарказлаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарликни амалга ошириш соҳасида аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишларини, уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш учун ҳуқуқни қўллаш амалиётининг умумлаштириш, материалларини давлат органлари ва ташкилотларига йўллаш, ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий савохонлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш,давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш соҳасидаижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг моҳиятивааҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан ошириш, ушбу фаолиятни ташкил қилишда принципиал янги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш вазифаси бўйича, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва тегишли ахборот-таҳлилий материалларнинг барча давлат органлари ва ташкилотларига ўз вақтида етказилишини таъминлаш ва бошқа масалалар юзасиданамалиёт даврида таҳлилий кузатиб бордим.
Амалиёт даврида, юзага келган ҳуқуқий мурожатлар ва муаммоларга тезкорлик ва аниқлик асосида ечим топиш, халқ билан мулоқотни самарали ташкил этишда ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш кўникмаларини ўзлаштирдим. Адлия соҳасида қабул қилинган ҳуқуқий хужжатлар асосида уларни қўллаш амалиёти бўйича маълумотларга эга бўлдим.
Амалиётнинг 2-ҳафтасида аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича адлия органларининг вазифаларини ўргандим. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрельдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3666-сон Қарори орқали адлия органларининг асосий вазифалари ва функциялари билан танишиб чиқдим.
Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида қонунчиликни қўллаш ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида адлия органларининг фаолиятини ўргандим, ҳамда иш юритиш ҳужжатларини тузиш ва намуналари билан танишдим. Адлия органлари тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида етакчилик қилишини ва кўмаклашиши тўғрисида билиб олдим. Курсдошларим билан биргалликда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида 2016 йил 5 октябьрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифатжиҳатданяхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-4848-сон фармони билан танишдим. Hорматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-2022-йилларда Ўзбекистон Республикасида сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясига оид фармони лойиҳаси муҳокама қилдик.
Адлия органларигамурожаат қилиш тартибини ўргандик. Фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бузилиши юзасидан адлия органларига келиб тушган мурожаатларини намунасини кўриб чиқдим. Бундан ташқари адлия органларига қай тарзда мурожаат қилиниши мумкинлигини, аризалар ва шикоятлар ёзиш тартибини ўргандим. Адлия органларига келиб тушган аризалар шу кундан бошлаб бир ой муддатгача кўриб чиқилиши, қўшимча ўрганиш ва текширишни талаб қилмайдиган аризалар ва шикоятлар эса — ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилиши кераклигинибилиб олдим.
Юунусобод тумани Адлия бўлимидаги амалиётимдафуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бузилиши тўғрисида адлия органларига келиб тушган мурожаатларини кўриб чиқилишида адлия органларининг вазифаси билан танишдим. Туман адлия бўлими бошлиғи томонидан талабаларга яна бир бор “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни билан танишиб чиқиш вазифаси юклатилди ва ушбу қонунни мукаммал ўрганишга харакат қилдим.
Шу билан ўқув режаси асосида масофадан туриб ташкиллаштирилган амалиётни биринчи босқичида Ўзбекистон Республикаси адлия органларининг вазифалари ва функциялари ҳақида қисман бўлсада назарий маълумотга эга бўлдим. Жисмоний ва юридик шахсларни адлия органларига мурожатлари тартиби, туман адлия бўлимларининг вазифалари тўғрисида билимларга эга бўлдим.
Амлиётда олган маълмотларимдан келиб чиқган холда қуйдагиларни таклиф қилган бўлардим. Адлия органларига келиб тушган аризалар шу кундан бошлаб бир ой муддатгача кўриб чиқилиши, қўшимча ўрганиш ва текширишни талаб қилмайдиган аризалар ва шикоятлар эса — ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади дейилган лекин хозирги ахборот технологиялари ривожланган даврда куриб чиқиш муддатини қисқартиришни таклиф қилган бўлардим.
Do'stlaringiz bilan baham: |