ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ
ҲУҚУҚНИ ҚЎЛЛАШ КЎНИКМАЛАРИ МОДУЛИ
МАВЗУ: ТИЖОРАТ МАКТУБЛАРИ
(Қисқача маълумот)
Мазкур мавзу доирасида иш юритиш мактублари, ҳусусан тижорат мактубларининг мазмун моҳиятини, унинг асосий ҳусусиятларини ўрганишдан мақсад ва вазифалари белгилаб олинади.
Калит сўзлар: иш юритиш мактублари, тижорат мактублари, нотижорат мактублар, юрист лингвистикаси, ҳужжатларни юритиш лингвистикаси, таҳрирлаш, расмий-иш юритиш услуби.
Мавзуни ўрганишдан мақсад – иш юритиш мактублари, хусусан, тижорат мактубларининг жанр ва ўзига хос жиҳатлари билан танишиш натижасида келгусида мустақил равишда шу турдаги мактубларни туза олиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Мавзунинг вазифалари:
1. Талабаларда иш ҳужжатлари тизимида тижорат мактубларининг ўрни ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақидаги тасаввурни шакллантириш.
2. Турли хил тижорат мактублари билан таништириш.
3. Ҳозирги кунда ишлатиладиган ва тарихда мавжуд бўлган тижорат мактубларининг стандартлари билан таништириш.
4. Иш юритиш билан боғлик ўзаро муносабатларда тижорат мактубларини тайёрлаш ва улар орқали мулоқот қилиш маданиятини шакллантириш.
5. Тижорат мактубларини тайёрлаш босқилари ва усуллари билан таништириш.
6. Тижорат мактубларини тайёрлашда кўп учрайдиган хатоликлар ва камчиликлар ҳақида маълумотлар бериш.
7. Тижорат мактубларини таҳрир қилиш кўникмаларини шакллантириш.
8. Иш юритиш, тижорат мазмунидаги email-ёзишмаларининг ўзига хос хусусиятлари билан таништириш.
9. Халқаро ёзишмалар. Халқаро ҳамкорлар билан тижорат мақсадларидаги ёзишмаларни амалга ошириш ўзига хослиги ҳақида тушунтириш.
Тижорат мактубларининг асосий ҳусусиятларини ёритишдан олдин аввало «Иш юритиш мактублари» нима деган саволга жавоб берсак ?
Иш юритиш мактублари – бу расмий ҳужжат шаклидаги хизмат мурожаати ҳисобланади, у тўлиқ ёки қисман тасдиқлаш, таклиф, илтимос, сўров, эслатма, топшириқ, кўрсатма, қутлов, ҳамдардлик, жавоб ва б. тариқасида ифодаланган, ёзма равишда иш юритиш шартларини ўзида акс эттирувчи нома.
САВВОЛ
Сиз иш юритиш мактубларининг қайсидир турлари билан танишганмисиз?
Нима деб ўйлайсиз, ҳозирги кунда иш юритиш мактубларининг қайси турлари мавжуд?
Мактуб – бу, қисқача таъриф берадиган бўлсак, турли ташкилотлар, муассасалар, хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахслар ўртасида ўзаро мулоқот воситаси сифатида хизмат қиладиган, мазмунига кўра турли хилда бўлган ҳужжатлар ва ёзма мурожаатларнинг умумлаштирилган номи (тушунчаси).
Do'stlaringiz bilan baham: |