Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Масалан,
қуйидаги мансабдор шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланиши таъқиқланади: 
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш 
органларининг ходимлари; 
давлат банклари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, хизмат юзасидан пул 
белгиларига ва пул (банк) ҳужжатларига бевосита алоқаси бўлган мансабдор шахслар; 
давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари раҳбарлари ва уларнинг банк 
ҳужжатларига имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган ўринбосарлари; 
давлат таъминот ва савдо-сотиқ корхоналари ва ташкилотларининг раҳбар ходимлари; 
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш ёки 
бундай фаолиятни назорат қилиш ўз вазифасига кирувчи давлат органларининг раҳбар 
ходимлари ва мутахассислари; 
чакана, улгуржи-чакана савдо, умумий овқатланиш давлат бирлашмалари ва 
корхоналарининг, савдо ташкилотларининг, трестларининг раҳбарлари ва уларнинг 
ўринбосарлари, бош мутахассислари, таркибий бўлинмаларининг бошлиқлари, моддий 
жавобгар шахслари
. [Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 
мартдаги “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш таъқиқланган мансабдор шахслар 
рўйхати тўғрисидаги”103-сон Қарори]


II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
37 
Фойда кўриш мақсадида, таваккал қилиб товар ишлаб чиқариш 
(иш бажариш, xизмат кўрсатиш) билан шуғулланиш иxтисослашган 
фаолиятга 
айланган 
тақдирдагина 
бундай 
фаолиятнинг 
иштирокчиларини тадбиркорлар деб ҳисоблаш мумкин. Агар фуқаро 
бундай ҳаракатларни алоҳида ҳоллардагина (вақти-вақти билан) 
фойда кўришни ўз олдига мақсад қилиб қўймай амалга оширган 
тақдирда, масалан, ўзидаги ортиқча қишлоқ xўжалик маҳсулотларини 
ёки кераксиз бўлган бошқа ашёларни сотиши, ёки ишларни бажариб 
бериш учун шартлашиб ва у бажарилганлиги учун ҳақ олинадиган 
бўлса, бундай фаолиятни тадбиркорлик фаолияти деб бўлмайди, 
чунки бу каби муносабатлар фуқаролик ҳуқуқи нормалари билан 
тартибга солинади. Шунингдек, банк муассасаларига фоиз олиш 
мақсадида жамғарма қўйган фуқаролар, қимматли қоғозлар сотиб 
олган шаxслар ҳам тадбиркорлар ҳисобланмайди. 
Умумлаштириб олганда тадбиркорлик ҳуқуқи субъектига 
қуйидагича тушунча бериш мумкин: тадбиркорлик фаолиятини 
амалга оширувчи, ўзининг мулкига, тадбиркорлик ҳуқуқ ва 
мажбуриятларига эга бўлган, ўз фаолияти юзасидан мустақил 
даьвогар ва жавобгар бўла оладиган ва ўзининг ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш учун судга мурожаат қила оладиган (юридик шаxс мақомини 
олган) турли мулк шаклларига мансуб корxоналар ва уларнинг 
тузилмалари ҳамда юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик 
фаолиятини амалга оширувчи - якка тадбиркор мақомига эга бўлган 
фуқаролар, шунингдек тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатларда 
иштирок этаётган давлат ва унинг ваколатли идоралари 
ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, қуйидагиларни 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish