Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


принциплари қуйидагилардан



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet243/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

принциплари қуйидагилардан 
иборат

назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик, холислик 
ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини 
ҳимоя қилиш; 
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига аралашмаслик. 
Хўжалик 
юритувчи 
субъектлар 
фаолиятини 
текшириш 
муддатлари ўттиз календар кунидан ошмаслиги лозим. Алоҳида 
ҳолларда махсус ваколатли органнинг қарорига биноан бу муддат 
узайтирилиши мумкин. 
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини режадан ташқари 
текшириш учун махсус ваколатли органнинг текширилаётган объект 
номини, текширув ўтказиш мақсади, муддатлари ҳамда уни ўтказиш 
сабабларининг асослилиги кўрсатилган ҳолда режадан ташқари 
текшириш ўтказиш тўғрисида чиқарган қарори, шунингдек 
текширишни амалга оширувчи тегишли назорат қилувчи органнинг 
буйруғи асос бўлиб хизмат қилади. 
Хўжалик юритувчи субъектларни уларнинг хўжалик фаолиятини 
тафтиш қилиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда текшириш тегишли 
назорат қилувчи (ёнғинга қарши, энергетика назорати ва бошқа) 
органлар томонидан, қоида тариқасида, бир марта ўтказиладиган 
комплекс текширув давомида амалга оширилади. 
Хўжалик юритувчи субъектлар текширувчиларнинг қонуний 
талабига биноан текшириш ўтказиш учун зарур бўлган материаллар 
ва ҳужжатларни тақдим этишга, уларни текшириш объектларига 


XII БОБ. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний 
манфаатларини ҳимоя қилиш 
355 
киритишга, текширувчиларга ўз вазифаларини бажаришлари учун 
кўмаклашишга мажбурдирлар. 
Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари хўжалик 
юритувчи субъектларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга 
ошириладиган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас. 
Агар назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари 
хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятида қонун хужжатлари 
бузилганлигини аниқласалар, улар ўзларига берилган ваколат 
доирасида ва муайян қоидабузарликни бартараф этиш билан бевосита 
боғлиқ чора-тадбирларни кўришлари мумкин. Назорат қилувчи 
органларнинг 
мансабдор 
шахслари 
қоидабузарлик 
ҳолати 
мавжудлигидан хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқа қонуний 
фаолиятига аралашиш ёки уни чеклаш учун асос сифатида 
фойдаланишга ҳақли эмас. 
Хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқий ҳимоя тизимини 
яна бир бўғини – бу хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизмат 
бўлинмалари ҳисобланади. Айниқса хўжалик шартномалари тузишда 
юридик хизмат бўлинмалари фаол иштирок этади. Агар тадбиркорлик 
субъекти ўз юридик хизматига эга бўлмаса (масалан, якка тадбиркор, 
фермер хўжалиги ва х.к.), у ҳолда улар ҳақ эвазига юридик хизмат 
кўрсатиш 
шартномалари 
орқали 
адвокатлар 
хизматидан 
фойдаланишлари 
шарт 
(
“Хўжалик 
юритувчи 
субъектлар 
фаолиятининг 
шартномавий-ҳуқуқий 
базаси 
тўғрисида”ги 
Қонун
нинг 20-моддаси). 
Ҳар бир хўжалик юритувчи субъектнинг ўз юридик хизмати 
бўлиши унинг ҳуқуқий ҳимоясини ташкилий таъминловчи кафолат 
ҳисобланади. Юридик хизмат бўлинмалари хўжалик юритувчи 
субъект фаолиятининг барча йўналишларида ва саналарида, барча 
босқичлар узлуксиз ва доимий равишда, биринчидан хўжалик 
юритувчи субъект фаолиятини қонунийлигини, ўз манфаатларига 
мослигини таъминласа, иккинчидан, бошқа ҳар қандай субъектларни 
хатти-ҳаракатлари унинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига хилоф 
бўлмаслигини кузатиб боради ва зарур ҳолларда тегишли ҳуқуқий 
ҳимояни ташкил этади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 
“Хўжалик 
бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва 
ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида”
ги 182-сон қарорига 
2-илова қабул қилинган Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 


XII БОБ. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний 
манфаатларини ҳимоя қилиш 
356 
Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви 
органлари ҳамда давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари 
юридик хизмати фаолиятига қўйиладиган талабларни, уларнинг 
ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди. Мазкур 
низомга мувофиқ, қуйидагилар корхона юридик хизматининг асосий 
вазифалари ҳисобланади: 
корхона ва унинг таркибий бўлинмалари, уларнинг мансабдор 
шахслари фаолиятида қонунийликни таъминлашда қатнашиш; 
корхона ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларининг ҳуқуқий 
маданиятини оширишда қатнашиш; 
корхона 
ва 
унинг 
таркибий 
бўлинмалари 
мулкининг 
сақланишини ҳуқуқий воситалар орқали таъминлаш ишларини 
ташкил қилиш; 
корхонада шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини 
юритишда қатнашиш; 
судларда ва бошқа идораларда корхонанинг мулкий ва бошқа 
манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш.
Шу билан бирга, корхонанинг юридик хизмати ўзига юкланган 
вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги функцияларни бажаради: 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish