Тошкент давлат юридик университети модуль: молия ҳУҚУҚИ 5-Мавзу: Бюджетнинг молиявий-ҳуқуқий асослари



Download 36,54 Kb.
bet2/4
Sana22.07.2022
Hajmi36,54 Kb.
#839082
1   2   3   4
Bog'liq
1-Маъруза

Ҳуқуқий маънода бюджет - тегишли давлат ҳокимиятининг вакиллик органи томонидан тасдиқланган, тегишли ҳудуднинг марказлашган пул жамғармасини ташкил этиш, тақсимлаш ва фойдаланишнинг молиявий режаси ҳисобланади.
Қонун билан ўрнатилган тартибда тасдиқланган бюджет - давлатнинг асосий молиявий-режали акти ёки маҳаллий бўғиндаги молиявий-режали акт сифатида намоён бўлади.
Асосий молиявий режа сифатида бюджет қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:
а) бюджет универсал молиявий режа ҳисобланиб, ўз кўрсаткичлари билан ижтимоий ва иқтисодий ривожланишнинг барча соҳаларини қамраб олади. Бу универсаллик хусусияти бошқа молиявий режаларда учрамайди, чунки улар тор доирада ҳаракат қилади;
б) бошқа молиявий режаларга нисбатан бюджет – мувофиқлаштириш вазифасини бажаради. Мувофиқлаштириш - бюджет кўрсаткичи билан бошқа молиявий режалар кўрсаткичининг ўзаро боғлиқлиги орқали амалга оширилади. Корхоналарнинг молиявий режаларида бюджетга тўланадиган мажбурий тўловлар ҳажми ва бюджетдан ажратиладиган маблағлар кўрсатилади.
Таниқли рус олимлари М.В.Карасева ва Ю.А.Крохина ўзларининг «Финансовое право» дарслигида бюджетнинг қуйидаги узига хос хусусиятларини кўрсатиб ўтадилар:

  • бюджет – давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг харажатларини қоплаш мақсадида ташкил этиладиган пул маблағлари жамғармасидир;

  • бюджет – давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг молиявий режали акти бўлиб, унда уларнинг даромадлари ва харажатлари кўрсатиб ўтилади;

  • бюджет – корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг баланси ва сметаси сингари молиявий режа бўлиб, у универсаллик ва мувофиқлаштириш хусусиятига эга.

Давлат бюджет ташкилотлари ўз фаолиятларини амалга оширишлари учун керак бўлган барча маблағларни тегишли бюджетнинг (бўйсунувига қараб) харажатлар қисмидан оладилар.
Юқорида кўриб чиқилган барча аспектлар бюджет мазмунини бойитиб, тўлдириб туради. Бюджет бу - давлат ҳокимияти органлари функцияларини таъминлаш мақсадида пул маблағларини ташкил этиш ва харажат қилиш шаклидир. Бу тушунчадан кўриниб турибдики:
биринчидан, бюджет - бу пул маблағларини ташкил этиш ва харажат қилиш шакли бўлиб ҳисобланса;
иккинчидан, бюджет – давлат ва маҳаллий ҳокимият органларининг функцияларини таъминлайди.
Бюджет маблағларни ташкил этиш ва харажат қилиш шакли сифатидаги молиявий-режали актни - бюджетни ҳуқуқий шаклда тузиш билан аралаштириб юбормаслик лозим, ҳуқуқий шаклда бюджетни тузиш - юридик акт сифатида намоён бўлади. Бу қонун ёки давлат ҳокимияти вакиллик органининг қарори сифатида бўлиши мумкин. Бюджет тўғрисидаги юридик акт бюджетнинг ўзидан фарқ қилади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси бюджети тўғрисидаги қонунчиликда фақат бюджетнинг асосий кўрсаткичлари кўрсатиб ўтилади.
Ҳар қандай категориянинг, шу жумладан бюджетнинг моҳияти унинг вазифаларида намоён бўлади. Бюджет кенг молиявий категория бўлганлиги сабабли, унга молиянинг барча вазифалари хосдир. Бюджетнинг қуйидаги асосий вазифаларини кўрсатиб ўтишимиз мумкин:

  • миллий даромадни қайта тақсимлаш;

  • иқтисодни тартибга солиш;

  • бюджет соҳасини молиявий таъминлаш ва давлатнинг ижтимоий сиесатини амалга ошириш;

  • марказлашган пул маблағлари жамғармаларини ташкил этиш ва фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш.

Бюджет оммавий-ҳуқуқий категория бўлиб, норматив тарзда мустаҳкамланади ва давлат (маъмурий-ҳудудий тузилмалар) манфаатларини амалга оширишда хизмат қилади. Шу сабабли ҳам бу соҳадаги ижтимоий муносабатлар императив меъёрлар билан тартибга солинади.
Демак, бюджет - бу давлат ҳокимияти вакиллик органлари томонидан тасдиқланадиган марказлашган пул жамғармаларининг ташкил топиши, тақсимланиши ва улардан фойдаланилишининг асосий молиявий режаси бўлиб, давлат ва маҳаллий ҳокимият органларнинг барча вазифалари ва функцияларини таъминлашга хизмат қилади.
Давлат бюджети ҳар йили тасдиқланади ва у биринчи январдан ўттиз биринчи декабрга қадар ҳаракатда бўлади.



Download 36,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish