Prokuror nazoratini amalga oshirish tartibi qanday va bu borada qanday huquqiy asoslar mavjud?
VARIANT 2
А БУЛИМ 2
Tezkor-qidiruv faoliyatining vazifalarini hal qilish uchun axborot resurslari va axborot to‘plash, ta’minlash, jamlash va saqlash tizimini ko‘rsating.
Тезкор қизиқиш уйғотувчи ахборотлар фақатгина жиноятларни содир этишда юзага келадиган тезкор қизиқиш уйғотувчи шахслар, фактлар, ҳодисалар тўғрисида бўлмасдан, балки, айрим шахсларнинг жиноий фаолияти доирасига ҳам таъсир ўтказувчи воқеа, шароитларни ҳам ўз ичига олади. Жамият қонунларига зид ҳаракатлар натижасида вужудга келадиган вазиятлар, криминоген ѐки криминал тавсифга эга бўлган реал воқеликлар, ҳодисалар ҳақиқатдан ҳам мавжуддир.Тезкор қизиқиш уйғотувчи ахборотларни тезкор ходимлар томонидан махсус билимларни қўллаган ҳолда махсус куч ва воситалар ѐрдамида ҳамда тезкор-қидирув фаолияти усулларидан фойдаланган ҳолда олинади. Ушбу ҳодисалар процессуал аниқланиб ва қайд этилган тақдирда эса далиллар юзага келади.
Тезкор аҳамиятга эга ахборотлар жиноятларни исбот қилиш жараѐнида жуда муҳим ҳисобланади, ахборотлар исбот сифатида буюм, предмет, ҳодисаларни аниқлаб беради; ундаги маълумотлар таркибида исбот далиллар мавжуд бўлиши мумкин; далил манбаи бўлиши мумкин бўлган шахсларни ѐки ҳужжатларни намоѐн этади. Ички ишлар органларини тезкор бўлинмалари содир этилиши режалаштирилаѐтган жиноятларни барвақт олдини олиш, уларни иссиқ изидан фош этиш мақсадида тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи яхлит ва динамик тизим ҳисобланади.Тезкор бўлинмаларни ахборот билан таъминлаш тизимивертикал ва горизонтал боғланишлари билан тавсифланади. Ундаги маълумотларни айланиши манба ва фойдаланувчилар, алоҳида ходимлар ва бўлинмаларни бир-бирига боғловчи бўғини ҳисобланади.
Масалан тизимни маълум субектларини ўртасидаги ахборот боғланишларни мавжудлиги зарур маълумотларни тўплашни, йиғишни, таҳлил қилишни, ундан фойдаланиш ва тизимлашни ташкил қилади. Бу турдаги ташкиллаштириш тезкор-қидирув фаолиятини аниқ белгиланган вазифаларни хал этиш мақсадида алоҳида ахборот тизимлари доирасида амалга оширилади.
Тезкор бўлинмаларни фаолиятини ахборот билан таминлашни дастлабки босқичини жиноятга алоқадор шахсларни фаолияти тўғрисидаги бошланғич ахборот тўплашни тақозо этади. Ахборот тўплаш ошкора ва ноошкора тарзда амалга оширилади.
Қўлга киритилган ахборотлар тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишдаги аниқлиги ва фойдалиги билан баҳоланади. Баҳолаш ахборотни тўплаган ва ахборотга ҳамда унинг манбаи тўғрисида малумотларга эга бўлган тезкор бўлинмалар томонидан ўтказилади
Ахборот билан таъминлашнинг аник тизимини ташкил қилишни такомиллаштирилиши муҳим аҳамиятга эга. Мавжуд ахборотни маълум логик кетма-кетлигини тузиш эса жиноий фаолиятни муҳим аломатларини аниқлашга ѐрдам беради. Ахборот мақбул вариантда (тезкор-қидирув фаолиятини ахборот билан етарли даражада таъминланишида) кўп сонли ва ҳар хил даражадаги ишончли манбалардан олиниши керак. Бунда бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳодиса, шахслар ва фактлар тўғрисидаги ахборотлар хронологик тартибда олинмаган бўлиши мумкин. Фойдаланувчи (тезкор ходим), ахборотлар оқимини баҳолаб, маълумотлар жуда кўп (уларнинг умумий ҳажмига қараб) ва маълумотлар жуда кам (уларнинг фойдалигига қараб) деб баҳолаши мумкин.Олинган ахборотларнинг ҳаммаси ҳам зарур ѐки аҳамиятга эга бўлмаслиги мумкин.
Ахборотларни йиғиш ва фойдаланиш ўртасидаги узилишни зарур ахборотларни ажратиб олиш имкониятларида кўриш мумкин. Махфийлик асосида кўмаклашувчи шахслар ва тезкор ходимларнинг махсус тайѐргарлиги ҳамда жиноий ҳуқуқий билимлари паст бўлса узилиш ҳам шунча жиддий бўлади. Шу учун барча маълумотларни шундай тизимга тушириш керакки, улар ўртасида ўзаро боғлиқликни доимо кўриш мумкин бўлсин.Ахборот билан таъминлашнинг асосий қисми – жиноятчиликка қарши курашишни шакллантириш жараѐнига таъсир қилувчи бошқарувни бир қатор элементларни қамраб олган ташкилий асос ҳисобланади.
Ахборот билан таъминлаш тизимини ташкилий жихатлари тезкор хизматлар ва алоҳида ходимларни ахборотга бўлган эхтиѐжини тўла таъминлаш воситаси ва методлари тизимини ифодалайди, улар ахборотни фойдаланувчи ва манба ўртасида ҳаракатланишини, кайта ишлашини, сақлашини ва сўровлар асосида тақдим қилинишини таъминлайди.Ички ишлар органлари жиноятчиликка қарши курашишда ахборот билан таъминлашни ташкиллаштиришига таъсир этувчи омилларни кўрмоқчи бўлсак:
Биринчидан, барча тезкор бўлинмалар жиноятларга қарши курашиш фаолиятини амалга оширишдаги ахборотни мақбул миқдорини белгилаб олиши керак. Маълумотларни тўлиқсизлиги жиноят содир этишда гумонланаѐтган шахсга нисбатан тезкор-қидирув тадбирларни ўз вақтида ўтказилмаслигига олиб келиши мумкин. Ортиқча ахборотлар эса тезкор ходимни адаштирибгина қолмасдан, уни жиноятга самарали курашишга аҳамиятга эга бўлмаган далиллар ва ҳодисалар билан кўмиб ташлайди.
Иккинчидан,тезкор бўлинмалар томонидан олинган маълумотлар ишончли, аниқ, батафсил, сифатли бўлиши, яьни ахборотни бошқа манбалар орқали қайта текшириш ва тасдиқлашни имкони бўлиши лозим.
Учинчидан,ахборот ўз вақтида олиниши зарур, уни керакли вақтда олиниши эса керакли вақтда ахборотни натижасини амалга оширишни ҳамда тезкор ходимни ахборот манбаи билан ахборотни олиш алоқа каналларини ишончилиги ва турғунлигини таъминлайди.
Тезкор-қидирув фаолиятини ахборот билан таъминлаш тизимининг асослари бўлиб қуйидагиларни келтириш мумкин яни уллар
Ахборотни шаклларини аниқлаш;
Ахборот манбаларинианиқлаш;
Ахборотни йиғиш даврийлигини аниқлаш;
Ахборотни бериш каналлари ва ахборот алоқаларини аниқлаш;
Ахборотни тўплаш, сақлаш тизими шаклларини ишлаб чиқиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |