Toshkent davlat yuridik universiteti fuqarolik huquqi kafedrasi oripov jamshidbek yusubjon o



Download 115,23 Kb.
bet6/24
Sana09.06.2022
Hajmi115,23 Kb.
#646508
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
BMI Oripov Jamshidbek (4) (2) (3) (2) (2) (2)

1.3. Вакилликнинг қўлланиш сохалари.
Вакиллик тушунчаси кенг манъони қамраб оладиган ва турли сохалар кесимидаги қўлланиладиган тушунча сифатида намойон бўлади. Мисол тариқасида меҳнат муносабатларида судда вакиллик қилиш, пудрат шартномаларида хам амалиётда куп кўзга ташланадган холат сифатида олишимиз мумкин. Қўлланилиши кесимига кўра инсонлар томонидан хар бир сохада фойдаланиши мумкин. Фуқаролик ҳуқуқида эса бир шахснинг бошқа шахс номидан юридик ҳаракатларни амалга ошириши тушунилади.
Вакил ўзида бўлган ваколатга биноан ўзини вакил қилувчига нисбатан муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Бинобарин, ваколат деб вакилнинг бошқа шахс номидан муаян юридик ҳаракатлар қилишга ва шу билан у учун ҳуқуқий окибатларни вужудга келтиришга қаратилган ҳуқуқ тушунилади. Вакилнинг ваколатлари қонунга, суд қарорига, вакил қилинган давлат органларининг хужжатига ёки ишончномага асосланган бўлиши мумкин.
Вакил ўзига ваколатини ваколат берувчининг манфаатларини кўзлабгина амалга оширишга мажбур. Вакил ўзига ваколат берган шахс номидан шахсан ўзига нисбатан ҳам, у айни бир вақтда вакили бўлган бошқа шахсга нисбатан ҳам битимлар тузиши мумкин эмас, тижорат вакиллиги бўлган ҳоллар бундан мустасно5.
Вакилликнинг қуйидаги турлари мавжуд:

  • Умумий вакиллик – бош ишончномага асосланади. Умумий ваколатлар асосида иш олиб борувчи вакил ваколат берувчи номидан муайян муносабатларда қонунда белгиланган ҳоллардан ташқари, барча юридик хатти-ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли бўлади.

  • Махсус вакиллик – вакил ишончнома ёки шартномада кўрсатилган хатти-ҳаракатларнигина амалга ошира олади, яъни вакилнинг ваколатлари бирмунча чекланган бўлади.

  • Жамоат вакиллиги – жамоат бирлашмаларининг ўз аъзоларининг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган вакиллиги.

  • Маъмурий актига асосланган вакиллик – вакилликнинг ушбу турига мувофиқ, маъмурий тартибда тайинланган вакил ваколат берувчининг номидан ҳаракат қилиш мажбуриятини олади.

  • Шартномавий вакиллик – Вакилликнинг вужудга келиши тарафларнинг ўз эрки, хоҳиш – истаги асосида ўзаро келишувга мувофиқ белгиланади.

  • Қонуний вакиллик – ваколат берувчининг эркига боғлиқ бўлмаган ҳолда норматив ҳужжатлар асосида вакилга берилган ваколатлардан келиб чиқадиган вакиллик ҳисобланади.

Шу билан бирга кома ёки летаргик уйқу (узоқ вақт беҳуш ҳолатда ётиш) ҳолатидаги шахснинг (муомала лаёқатини тўхтатиб туриш) туфайли вақтинчалик вакил тайинланиши лозим, бу ҳам қонуний вакилликнинг бир шакли сифатида эътироф этилади.
Вакил ўз ваколатини ваколат берувчининг манфаатларини кўзлабгина амалга оширишга мажбур. Бинобарин, вакил ўзига ваколат берган шахс номидан, шахсан ўзига нисбатан ҳам, у айни бир вақтда вакили бўлган бошқа шахсга нисбатан ҳам битимлар тузиши мумкин эмас – тижорат вакиллиги бўлган ҳоллар бундан мустасно. (Фуқаролик Кодексининг 129-моддаси 3-банди).
Вакиллик вужудга келиш асослари ва мазмунига кўра бир нечта турларга бўлинади.

Вакилликнинг классификатцияси



Фуқаролик Кодекси муомалага лаёқатли шахслар номидан вакиллик қилишни муомалага лаёқатсиз шахслар номидан вакиллик қилишдан фарқлайди. Муомалага лаёқатли шахслар вакилларини ўз эркларидан келиб чиқиб белгилайдилар. Муомалага лаёқатсиз шахслар номидан вакиллик эса қонун асосида белгиланади ва улар номидан вакил сифатида ота-оналар, фарзандликка олувчилар, васий ва ҳомийлар ҳаракат қилади.


Агар бир шахснинг иккинчи шахс номидан ошкора ҳаракат қилиш учун ҳеч қандай ваколати бўлмаса ёки ваколатли бўлса ҳам унинг доирасидан четга чиққан бўлса, бу ҳолда тузилган битимлар бўйича кимнинг номидан ҳаракат қилган бўлса, мазкур шахс учун ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келмайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 132-моддасида кўрсатилганидек, бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим ваколат берган шахс кейинчалик маъқулланган тақдирдагина, унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам, бундай битим маъқулланган ҳисобланади. Вакил қилувчи томонидан битимнинг келгусида маъқулланиши у тузилган вақтдан эътиборан ҳақиқий, деб ҳисоблашга ҳуқуқ беради.
Битимлар тузишда вакил ўз эрки билан ҳаракат қилади. Бу ҳолда у ўзига берилган ваколатнинг ҳажмига, амалдаги ҳуқуқий нормаларнинг қоидаларига, вакил қилувчининг берган кўрсатмаларига асосланиб иш тутади. Битим тузилишида вакилнинг эрки ҳам ваколат доирасида ифодаланганлиги сабабли вакилнинг жиддий равишда янглишиши, алданиши, қўрқитилиши ёки зўрлик таъсирида тузилган битим суд томонидан ҳақиқий эмас, деб топилиши мумкин.
Шу ўринда суд сохасида ҳам вакиллик тушунчасига тўхталиб ўтамиз.

Download 115,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish