Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet7/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

1.3. Олди-сотди шартномасининг шакли

Олди-сотди шартномасининг шаклига нисбатан битимларнинг шакли ҳақидаги қоидалар (ФКнинг 108-112-моддалари), шунингдек, шартноманинг шакли ҳақидаги қоидалар (ФКнинг 336-моддаси) қўл­ланилади. Бунда шартноманинг тури ва товарнинг ўзига хос хусу­сиятлари муҳим аҳамиятга эга. Олди-сотди шартномаси шаклини бел­гилашда, биринчидан, фуқаролик муомаласининг талаблари, иккин­чидан эса, олди-сотди битимлари қонунийлигининг устидан назорат қилиш зарурати, бундай муносабатларда жамият манфаатлари ёхуд айрим шахслар манфаати ҳимоясини таъминлаш зарурати билан боғлиқ ҳолатлар белгиловчи омил бўлиб ҳисобланади. Масалан, нақд пул ҳисобига амалга ошириладиган чакана савдода тарафларга қулай­лик туғдириш учун олди-сотди шартномасини махсус расмийлашти­риш талаб этилмайди. Нақд пул бараварига тузиладиган ва тузилиш вақтининг ўзидаёқ ижро этиладиган олди-сотди шартномаси, умумий қоида бўйича суммасидан қатъи назар, оғзаки шаклда тузилиши мум­кин. Бинобарин, савдо дўконларида, бозорларда тузиладиган олди-сотди шартномалари товарларнинг харидорларга дархол топширил­гани ва шу ондаёқ ҳақ тўлангани сабабли оғзаки расмийлаштирилиши мумкин.


Агарда олди-сотди шартномасини амалга оширишда ҳақ тўлаш ва сотилган товарни топшириш бир вақтнинг ўзида, сотувчи ва хари­дор томонидан муқобил ижро этилмаса, масалан, товар ҳақини ол­диндан тўлаш, насияга товар сотиш, товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш (ФКнинг 420-422-моддалари) ҳолларида шартнома ёзма равишда ту­зилиши мақсадга мувофиқ ёхуд бундай ҳолларда тегишли ҳаракат­ларнинг содир этилганлиги (масалан, пул олдиндан тўланганлиги, товар насияга сотилгани) факти чек, жетон, тилхат орқали гувоҳлан­тирилиши лозим. Бу эса келгусида тарафлар ўртасида низолар келиб чиқишининг олдини олади ёхуд бундай низоларнинг адолатли ҳал этилишига хизмат килади.Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно(ФКнинг 386-моддаси). Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқаролар томонидан автомототранспорт ишлаб чиқарувчи корхоналардан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шунингдек, чакана савдо тармоқлари ва кимошди савдосидан сотиб олинган автомототранспортни расмийлаштириш пошлина олинмасдан амалга оширилади.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар томонидан автотранспорт ишлаб чиқарувчи корхоналардан, уларнинг вакилларидан, воситачи ташкилотлардан, шунингдек, кимошди савдоларидан сотиб олинган автомототранспортни рўйхатга олиш давлат нотариал идорасида харид қилиш-сотиш шартномасини тасдиқламасдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида амалга оширилади.
Кўчмас мол-мулк шу жумладан, турар-жойлар олди-сотдиси, ав­томобиллар, ов, ўқ отар қуроллари ва ш.к. предметлар олди-сотдиси устидан назорат ўрнатиш ижтимоий аҳамиятга эга. Шу сабабли ҳам бундай шартномалар ёзма тузилиши, нотариал гувоҳлантирилиши, махсус давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб этилади. Бундай ҳоллар­да шартнома тегишли шаклда расмийлаштирилмаслиги унинг ҳақи­қий саналмаслиги ёки қонунда белгиланган бошқа оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлади. Бундай талаблар ташқи савдо битимларига нисбатан ҳам қўлланилади.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish