Тошкент Давлат Тиббиёт Академияси


Аҳоли саломатлиги ҳақида тушунча, саломатлик кўрсаткичларининг яшаш шароитларига боглиқлиги



Download 96,89 Kb.
bet10/14
Sana01.11.2022
Hajmi96,89 Kb.
#859009
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
1 амалий машғулот

Аҳоли саломатлиги ҳақида тушунча, саломатлик кўрсаткичларининг яшаш шароитларига боглиқлиги.


Атроф муҳит деганда инсонни ўраб турган борлик ва унинг таркибига кирувчи атмосфера ҳавоси, сув муҳити, тупроқ муҳити, озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳамда ишлаб чиқариш ва инсонларнинг хўжалик фаолиятлари кузатиладиган ва инсон организмига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган гигиеник омилларнинг мажмуасини мужассамлаштирган муҳит назарда тутилади. Атроф муҳитнинг асосий объектлари қаторига ҳаво,сув, тупроқ, овқат маҳсулотлари, меҳнат ва турмуш шароитлари, болалар ва ўсмирларнинг тарбиялаш ва ўқитиш шароитлари ҳисобланади. Бу объектларнинг ҳарбири учун у ёки бу хусусиятлар хосдир, шунинг учун бу омилларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш жоиздир.
1.Физикавий омиллар - ҳаво муҳитининг ҳарорати, намлиги, ҳаракати тезлиги, атмосфера босими, шовқин, тебраниш, ҳавонинг чангланганлиги, турли табиатга эга бўлган нурланишлар, электромагнит тўлқинлар ва ҳ.к.
Атроф муҳитдаги кўпгина физикавий омиллар табиий ҳисобланиб, айрим шароитларда инсоннинг ҳаёти ва фаолияти учун жуда зарурдир; қолган омиллар эса сунъий келиб чиқиш табиатига эга бўлганлиги учун (лазер нурлари, ўта юқори частотали электр майдонлари ва б.қ.) инсон организми учун зурурий омил эмас. Ҳоҳ табиий ва ҳоҳ сунъий табиатга эга бўлган физикавий омиллар айрим шароитларда ва даражаларда организм учун зарарли таъсир этиш хусусиятига эга, натижада организмда патологик ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин.
2.Кимёвий омиллар. Инсонни ўраб турган ҳамма муҳитда кимёвий омилларнинг мажмуаси мавжуддир. Улар ҳаво, сув, тупроқ, озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига киради. Инсон организми билан атроф муҳитнинг бирлиги ташқи муҳит объектларининг табиий кимёвий таркиби ҳамда одам организми ўртасидаги муносабати ва мувозанати билан боғлиқдир. Шунинг атроф муҳит объектларида у ёки бу кимёвий элементнинг юқори ёки паст даражадаларда бўлиши одам организмида ҳам ўз аксини топади, айниқса атроф муҳит объектларида сунъий тарзда хосил бўлган кимёвий бирикмалар организм учун бегона булиб, уларнинг миқдорлари рухсат этиладиган миқдорлардан ортиб кетганда, организмда заҳарланиш ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин.
3.Биологик омиллар. Биологик омиллар гуруҳига бизни ўраб турган муҳитдаги турли табиатга эга бўлган макро ва микроорганизмлар, вируслар, замбуруғлар,гельминтларни ёки уларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотларини киритиш мумкин. Атроф муҳитда бўладиган айрим турдаги микроорганизмлар ижобий рол ўйнайди. Чунки улар сув, тупроқ муҳитининг ўз-ўзидан тозаланиш жараёнларида иштирок этади ва айрим турдаги микроорганизмлар эса, овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда кенг кўламда фойдаланилади.Микроблар, вируслар, замбуруғларнинг атроф муҳит объектларида мунтазам равишда бўлиши гигиеник нуқтаи-назардан номувофиқҳисобланади.
4.Ижтимоий омиллар. Бу омиллар қаторига инсонларнинг меҳнат қилиш, дам олиш, кундалик турмуш шароитлари, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш кабиларни киритиш мумкин. Ижтимоий омиллар ўзининг таркиби бўйича жуда мураккаб бўлиб, уларнинг табиати ва оптималлик даражаси энг аввал айрим бир давлатнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларига боғлиқдир.
Келтирилган омилларнинг одам организмига таъсирини ўрганиб, гигиена фани бошқа табиий фанлар билан яқин алоқада бўлади, жумладан физиология, токсикология, кимё, физика, клиник фанлар кабилар. Атроф муҳитдаги келтирилган омилларнинг жуда кўплиги ва табиати бўйича турлича таъсир этиш хусусиятларини инобатга олиниб, улар учун гигиеник меъёрлар ва регламентлар ўрнатилган. Белгиланган меъёрлар асосан одам организми учун зарарли таъсир кўрсатадиган миқдорлари жиҳатини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
Масалан, яшаш жойларининг микроиқлим параметрлари, хоналарнинг табиий ва сунъий ёритилиш даражалари, сув истеъмоли меъёрлари, овқатланишнинг физиологик меъёрлари ва б.қ.
Аҳоли саломатлигининг асосий кўрсаткичлари ва белгиларига, демографик кўрсаткич, касалланиш, ногиронлик, жисмоний ривожланиш ва организмнинг функционал ҳолати кўрсаткичлари киради. Ўлим кўрсаткичлари жуда мураккаб демографик жараёнларни намоён қилади. Ўлим кўрсаткичларини таққослаш учун юрак-қон томир касалликлари кўрсаткичлари ва ёмон сифатли ўсма касалликлари, қайтадан жинси ва ёши бўйича стандартлантирилган ҳолда олинади. Атроф муҳит омилларининг таъсир натижаларини баҳолаш учун туғилиш кўрсаткичи ҳам қўлланилади. Кўпинча у аёлларнинг репродуктив функциялари билан боғлиқ қўрсаткичлар комплексида фойдаланилади. Бунда асосий аҳамиятни ўлик мажруҳ майиб бўлиб туғилиши, кечки аборт ҳоллари эгаллайди. Бу кўрсаткичлардан, ифлослантирувчининг гонадотоксик таъсири маълум бўлган ҳолларда қўлланилади.
Бу гуруҳ кўрсаткичларига перинатал ўлим ва болалар ўлими кўрсаткичлари яқин туради. Аҳоли саломатлигига атмосфера ҳавоси ифлосланишининг таъсирини ўрганиш ва баҳолаш учун неонатал, постнатал, перинатал ўлим кўрсаткичлари даражалари кўриб чиқилади. Аҳолининг бу соғлиқ кўрсаткичларини танлаш, ифлослантирувчи таъсир характери, айрим контингентларнинг (болалар, чақалоқлар, ҳомиладор аёллар) сезгирлиги бўйича аниқланади.



Download 96,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish