Индивидуал илмий тадқиқот - якка тартибда амалга ошириладиган ва кашфиёт ёки инновацион ихтиро натижалари учун шахсан ўзи жавоб бериши кўзда тутилган тадқиқотдир.
Илмий буюртма асосидаги мақсадли фаолият ҳамкорликдаги фаолиятдир. Ҳамкорликдаги илмий тадқиқотда муайян мақсад ва уни амалга оширишнинг йўллари аниқ кўрсатилади. Ҳисоботларда жамоанинг иштироки аниқ ўз ифодасини топиши лозим.
Техникавий тадқиқот воқеликни амалий (технологик) ўзгартириш билан боғлиқдир.
Ноклассик илмий оқилоналик объектнинг табиати билан уни тадқиқ қилиш воситалари ва усулларининг ўзаро нисбатини эътиборга олади. Барча таъсирларни, билишга кўмаклашувчи омиллар ва воситаларни истисно этиш эмас, балки уларнинг роли ва таъсирини аниқлаш ҳақиқатнинг тагига етишнинг муҳим шартига айланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |