Вулканизациялаш. Бу физик-кимёвий жараён бўлиб, бунда таъмирлаш материалига кўйилган пластик масса, маълум вақт ичида, маълум температура, ва пресслаш босимида мустаҳкамлик ва эластиклик хусусиятига эришади. Вулканизациялашнинг мақбул температураси 140°С. Синаш натижалари шуни кўрсатадики, температура 147°С гача кўтарилганда вулканизациялаш муддати 2 маротаба қисқарар экан. Температура 135°С гача пасайганда эса 2 маротаба ортади. Аммо материалнинг юқори температурасида вулканизациялаш жараёни текис кетмайди, чунки резина қатламининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти паст. Резинанинг вулканизация аппаратига яқин бўлган қисмлари девор температурасигача тез, узоқроқ. қатламлари эса секинроқ қизийди. Натижада пастки қатлам вулканизацияланган, юқориги қатламда эса хали вулканизация жараёни бошланмаган бўлади.
Пастроқ вулканизациялаш температурасида буюмни текис қиздириш имконияти яхшиланади. Бунда вақт кўп сарфлансада, қатламлар таркиби бўйича бир жинслилик таъминланади.
Қалин қатламли маҳаллий шикастланган покришка таъмирлангандан сўнг, талаб даражасидаги сифатни таъминлаш учун, дастлаб унинг ички томони вулканизацияланади. Кейин плитада профилланган алюминийли остқўйма ёки иситиш учун буғ бериладиган махсус формада ташқи томонидан вулканизацияланади.
Вулканизация жараёнини тезлаштириш ва покришкани икки томондан иситиш учун борт матодан тайёрланган электр манжетдан фойдаланилади. Матолар қатламлари орасига электр спирал ўрнатилади. Секторда вулканизациялашда электр манжет покришканинг ташки томонидан ўрнатилади.
Вулканизациялашда покришкани икки томонлама иситиш учун покришкага резиналанган матодан тайёрланган буғ-ҳаво қопи жойлаштирилади. Унга вақти-вақти билан буғ ва сиқилган ҳаво берилиб туради. Буғ ва ҳавонинг босими таъсирида вулканизацияланадиган материаллар прессланади. Вулканизациялаш муддати вулканизацияланадиган участканинг қалинлигига ҳам боғлиқ. Температура 140°С бўлганда, корд тўрт қатламли бўлса, Вулканизациялаш муддати 40—50 минутни, корд ўн қатламли бўлса, 90 — 120 минутни ташкил этади,
Вулканизациялаш вақтининг минутлардаги тахминий қиймати 140°С температурада қуйидаги формуладан аниқланади:
,
бунда h— вулканизацияланадиган участка қалинлиги, мм, 7— эмперик коэффициент. Вулканизациялашда фойдаланиладиган таъмир материалларининг зарур бўлган зичлигини, таъмирланадиган участканинг пухта прессланишини ҳамда бу материалларнинг покришка билан мустаҳкам боғланиш ҳосил қилишини таъминлаш лозим. Маҳаллий шикастланишларни таъмирлашда вулканизацияланадиган участканинг прессланиши махсус мосламаларда олиб борилади. Бунинг учун зарур бўлган босим 0,6 — 1,2 МПа ни ташкил этади. Вулканизациялашдан аввал вулканизация аппарати қиздирилган юзаларига резина ёпишиб қолишининг олдини олиш мақсадида шикастланган жойларга яхшилаб талк сепилади. Ўрнатилган протектор индивидуал ҳалқасимон вулканизаторларда вулканизацияланади.Очиқ вулканизатор дастлаб иситилади, протекгор расмининг матрицаси гипосульфит эритмаси ёки совун ва эритма суртиладн, қуригандан сунг қайнатиш камераси бўлган вулканизаторли покришка ўрнатилади. Вулканизатор болтлари бир текис қотирилади.
Покршпка сув тармоғидан сув насоси билан қайнатиш камерасига узатиладиган босими 1,2 — 1,4 МПа бўлган совуқ сувда прессланади. Шинанинг вулканизацияланадиган участкаси буғ куйлагидан 0,4 — 0.45 МПа босим билан узатиладиган буғ билан қиздирилади. Керакли пресслаш босими ҳосил қилингаидан сўнг ёпиш вентилидан сувнинг узатилишп тўхгатилади. Покришка қизиган сари пресслаш босими ортиб боради. Вулканизаторнинг ҳавфсиз ва авариясиз ишлаши учун сақлагич клапан 2,0 МПа босимга ростланади. Вулканизаниялаш ниҳоясида қайнатиш камерасидаги сувнинг температураси 85 ° С гача етади.
Протектор бир томонлама қиздирилса, вулканизация вақти икки томонлама буғ-ҳаво билан қайнатиш камераларида қиздирилганига қараганда 12 - 15% га ортади. Аммо бунда каркаснинг катламланиб кўчиши кузатилмайди, чунки каркасда қолган намлпк пресслаш босимининг юқорилиги ва сув билан совитилганлиги учун буғга айланмайди. Каркас қатламларининг қизиш температураси бу ҳолда 95°С дан ошмайди. Икки томонлама қиздиришда эса каркаснинг температураси 120— 130°С гача кўтарилади, бу эса вулканизацияланган участканинг мустаҳкамлигига салбий таъсир кўрсатади. Вулканизация сифати резннанинг каттиқлиги бўйича, қаттиқлик ўлчагичда аниқланади. Протектор резинасининг вулканизациядан сўнгги қаттиқлиги Шор буйича 58 — 62 бирлик чегарасида бўлиши керак. Покришка монолит бутун ҳолда бўлиши лозим. Таъмирланган участкаларда бўшлиқлар бўлмаслиги керак. Манжет четлари каркас билан силлиқ киришиб кетган бўлиши зарур. Вулканизация жараёни тугаган-дан сўнг қайнатиш камерасидаги сув насос билан чиқариб ташланади, юк кўтариш қобилияти 10 кН бўлган электр телфер ёрдамида вулканизатор очилади, борт кенгайтиргич ёки махсус мослама билан қайнатиш камераси покришкадан чиқариб олинади.
Юк автомобилларининг ва тракторларнинг шиналари статик, енгил автомобилларнинг ғилдираклари қўшимча равишда махсус балансировкалаш дастгоҳида динамик мувозанатланади. Бу покришкаларни таъмирлашнинг якуний операцияси ҳисобланади. Юк автомобиллари ва трактор шиналарининг покришкаларини мувозанатлаш учун лист шаклидаги протектор резинамасидан ёки манжетлардан фойдаланилади. Улар покришка ичидан елимлаб қўйилади. Енгил автомобилларнинг ғилдираклари дискнинг четларига ўрнатиб қўйиладиган юкчалар ёрдамида мувозанатланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |