“Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” йўналишида педагог кадрларнинг касбий билим, кўникма, малакаларини такомиллаштириш ва ривожлантириш;
-педагогларнинг ижодий-инновацион фаоллик даражасини ошириш;
-мутахассислик фанларини ўқитиш жараёнига замонавий ахборот-коммуникaция технологиялари ва хорижий тилларни самарали татбиқ этилишини таъминлаш;
-махсус фанлар соҳасидаги ўқитишнинг инновaцион технологиялари ва илғор хорижий тажрибаларини ўзлаштириш;
“Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” йўналишида қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларини фан ва ишлаб чиқаришдаги инновациялар билан ўзаро интегрaциясини таъминлаш.
Модул бўйича тингловчиларнинг билими, кўникмаси, малакаси ва компетенцияларига қўйиладиган талаблар “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” курсини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида: Тингловчи:
моделлаштириш ва идентификациялаш ҳақида асосий маълумотларни йиғиш ;
ахборот бошқарув тизимларининг янги воситаларини йиғишда, ишга тушириш ва фойдаланишда, шунингдек, синаш, фойдаланиш учун топшириш ва техникавий хизмат кўрсатиш;
ишлаб чиқариш жараёнларини халқаро режалаштириш стандартлари ахборот хавфсизлигининг ҳуқуқий-меъёрий базасини;
объектлар структура ва параметларини индентификациялаш;
технологик объектларни бошқаришнинг асосий принциплари ва схемаларини; ахборот бошқарув тизимларининг асосий турлари, уларнинг математик ифодасини; бошқариш алгоритмларини синтезлаш ва реал объектларга тадбиқ қилиш кўникма ва малакаларини эгаллаши керак.