Тошкент давлат техника университети энергетика факултети



Download 1,91 Mb.
bet31/34
Sana20.09.2022
Hajmi1,91 Mb.
#849436
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
ЮХЖК-1

Чўян рекуператорлар. Чўян игнасимон рекуператорлар кенг қўлланилади. Чўян игнасимон рекуператорларнинг асосий конструктив элементи чўзиқ кесимли қувурдан (узунлиги 0,9-1,6 м) иборат, ҳаво томонидаги игналарнинг баландлиги 20 мм, ораларидаги масофа 14 мм, газ томонидан тегишлича 40 мм ва 18-28 мм.
Игналар иссиқлик узатишини оширади (“К” коэффициента ортади), аммо рекуператорнинг қаршилиги ва ифлосланиши ортиб, қувурларда термик кучланишлар пайдо бўлади. Шунинг учун фақат ҳаво томонида игналари бўлган рекуператорларнинг қўллаш афзалроқ бўлади. Одатда рекуператорлардаги тутун газларининг тезлиги 1-3 м/сек, ҳавоники эса 3-6 м/сек. Қизиш юзасининг ифлосланиш коэффициенти силлиқ газ қувурлари учун =0,8-0,9, игнасимон қувурлар учун =0,5-0,8, демак, ҳақиқий иссиқлик узатиш коэффициенти КF= К бўлади.
Икки йўлли чўян игнасимон рекуператорининг ҳаво оқимига кўрсатадиган қаршилиги 20-25 дан то 100-150 мм. сув уст. гача оралиқда бўлади; газ оқимига қаршилиги, ундан анча кам қийматни ташкил қилади. Уланиш жойларидан сириқиб оқадиган ҳаво 5-25% га тенг. Чўян игнасимон рекуператорларининг хизмат муддати (ҳаво 350-400°С гача иситилганда) 3-5 йилдан ошмайди. Шунинг учун уларнинг келажакдаги ривожланиш истиқболи маълум даражада чеклангандир.
Нурланишли (радиацион) пўлат рекуператорлар. Маълумки, нурлаш йўли билан иссқлик бериш тутун газларининг ҳарорати 750-800 °Сдан кам бўлмаган ҳолларда самарали бўлади.

26-Расм. Нурланиш рекуператорининг ҳаво бўйича уланиш усуллари.
1 - қарши оқимли совуқ ҳаво;
2 - параллель оқимли совуқ ҳаво;
3 - қарши оқимли иссиқ ҳаво;
4 - параллель оқимли иссқ ҳаво.
Ҳавони иситиш пайтида тутун газлари =1100-800 = 300 °С га совийди, ҳаво эса, = 3001,25 = 375 °С гача исийди. Агар ҳаво қарши оқим бўйича берилса, (26 - расм) қизиш юзасининг паст ҳарорати ва иссиқлик қабул қилишини юқори даражаси таъминланади, аммо юқори ҳароратли газлар ( = 800 °С) фойдаланилмай қолади.
Шунинг учун икки поғонали рекуператорни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади: у ҳавони 775 – 800 °С гача иситиб, чиқиб кетувчи газлар ҳароратини = 200-250 °С га тушириш имконини беради.
Ички иссиқлик беришни нурланиш билан кучайтириш усули муҳим аҳамиятга эга. Буни амалга ошириш учун, иккита цилиндрик юзалар ҳосил қилган тор айланма канал орқали ҳавони ўтказиш лозим (26 - Расм). Ташқи цилиндрик юза тутун газлари билан бевосита киздирилади ва ички цилиндрик юза эса иссиқликни ташқи юзадан нурланиш йўли билан олади. Тутун газларидан ҳавога ўтадиган солиштарма иссиқлик
оқими:
, кжоул/м2соат (5-7)
бунда: - тутун газларидан металл юзага бериладиган солиштирма иссиқлик оқими, кжоул/м2соат.
(4-7) тенгламани асосий совитиш юзасига нисбатан ифодаласак, қуйидагига эга бўламиз:
, кжоул/м2соат (5-8)
бунда совитилаётган юзанинг ( ) ҳар 1 м2 дан ҳавога ўтаётган конвектив иссқликни ва эса қўшимча юзанинг ҳар 1 м2 дан берилаётган нурланш иссиқлигини ифодалайди.
Бу ҳолда нурланиш иссиқлиги:
(5-9 ).


бунда: Ск - асосий юзанинг келтирилган нурланш коэффициента.
кжоул/м2соат (5-10)
бунда: - қўшимча (нурланиш) ва асосий металл юзаларининг
нурланш коэффициентлари; одатда 3,5-4,0 га тенг.

27-Расм. Қувурли нурланиш рекуператорининг чизма тасвири.


Шуни таъкидлаш жоизки, айланма каналнинг эквивалент диаметри қанчалик кичик (dэ = 0,012 – 0,016) бўлса, иссиқлик алмашинуви шунчалик юқори бўлади.

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish