ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
Тошкент Давлат Стоматология Институти
2 курс ____________________________________
(амалиёт номи)
К У Н Д А Л И К Д А Ф Т А Р И
______________________________________________________
(талабанинг фамилия, исми, шарифи)
Тошкент 20____
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали
Стоматология факултети 261-”A“ гуруҳ талабасининг
ишлаб чиқариш амалиёти бўйича тутган
К У Н Д А Л И К Д А Ф Т А Р И
Ибодуллаева Зуҳра Камоловна
Амалиёт ўташ муассасанинг номи: «Доно-Дента-Сервис» хусусий клиникаси
Амалиёт ўташ вақти: «07» феврал 2022-йил
«19» феврал 2022-йил
База раҳбари: Қурязов Акбар Қурамбоевич
ОТМ раҳбари: Рузибоев Рашид Юсупович
Малакавий амалиёти кундалиги расмий ҳужжат бўлиб, у амалиёт даврида юритилади ва унда амалиётни ўтаган ҳар бир талаба томонидан йилма–йил бажарилган ишлар ўз аксини топади.
Кундаликнинг биринчи саҳифалари даволаш фаолияти билан боғлиқ таълим йуналишлари буйича бўлимнинг тармоғи, беморлар контингенти (касалликлар, диагностик ва операцион хона ва х.к.) ҳақида қисқача ёзиш учун ажратилган. Даволаш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган таълим йуналишлар учун дастурдан келиб чикган холда амалиёт объектининг тармоғи ва амалиёт вақтида бажарилган ишлар ҳақида кискача маълумот ёзиш учун ажратилган.
Кундаликнинг кейинги саҳифалари кунма–кун тўлдирилади ва унда талабанинг амалиётда бажарган амалий кўникмалари, унинг ўзи шахсан бажарган ва иштирок этган кўникмалари (кун, соат, бемор касаллиги, ташхисни кўрсатиш, муолажалар, операция, асоратлар, расмийлаштирилган хужжатлар, патронаж, тушунтириш ва тарғибот ишлари, талабанинг ўз фикри ва х.к) ифодаланади ва амалиётга жавобгар шахс томонидан тахлил килинади, хато ва камчиликлари кундаликда ёзма кўрсатилади ва имзо билан тасдиқланади. Агар камчиликлар кўрсатилмаса, кундаликда талаба томонидан кўрсатилган маълумотлар талаблар даражасида, тўғри тўлдирилган деб хисобланади. Кундаликда ўзлаштирилиши шарт ва амалда бажарилган амалий кўникмалар рўйхати ва сони хакида маълумотлар тўлдирилади.
Амалиёт рахбари кундаликни тўғри юритиш борасида талабага маслахат ишларини амалга ошириши лозим.
Малакавий амалиёт тугагандан сўнг кундалик охирида амалиётга жавобгар шахс томонидан талабанинг иши баҳоланади ва унга тавсифнома ёзилади, у муассаса муҳри билан тасдиқланади ва амалиёт кундалиги топширилади.
Малакавий амалиёт дастурини (сабабли, сабабсиз) бажармаган талабалар якуний баҳолашга киритилмайди ва академик қарздор талаба сифатида муаммолари ОТМ деканат, ректорат томонидан низом асосида кўриб чиқилади.
Агар бажарилган ишни ифода этган ва тўғри расмийлаштирилган кундалик топширилмаса, амалиёт ўтилмаган деб ҳисобланади.
Малакавий амалиётининг якуний баҳолаш натижалари 5 баллик тизимида баҳоланади, хайат томонидан қайднома варақасига киритилади ва ОТМ ишлаб чиқариш амалиётининг раҳбари томонидан рейтинг дафтарчасига тўлдирилади.
Талабанинг малакавий амалиётидан тўплаган якуний балли стипендия коэффицентига. Курсдан курсга ўтишига ва имтиёзли диплом олишига таъсир қилади.
«____»_____________________20___йил
Do'stlaringiz bilan baham: |