5
КИРИШ (докторлик диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Бугунги
кунда
жаҳонда таълим тизимини ривожлантиришнинг методологик асоси сифатида
педагогик фикрлар тараққиѐти масаласи, таълим-тарбия соҳасида қўлга
киритилган
ютуқлар ва ўз ечимини кутаѐтган муаммоларни тадқиқ этиш
устувор аҳамият касб этмоқда.
Мустақилликнинг
дастлабки
йилларда
«Бизнинг
давлатимиз
мутахассислар тайѐрлашнинг илғор жаҳон тажрибасини кенг жалб этади. Ва,
энг аввало, бевосита Ўзбекистоннинг ўзида юқори сифатли таълим учун
шароитлар яратади. X–XII ва XIV–XVI асрларда Моварауннаҳр
маданияти
гуллаб-яшнаган даврда бу ердаги кўплаб шаҳарларда олий ўқув юртлари
бўлиб, илмий марказлар ҳисобланар эди. Ҳозирги вақтда бу қутлуғ анъана
тикланмоқда. Бизнинг халқимизнинг доимий фазилати бўлган ҳақиқатни
билиш йўлидаги
саботни фан, техника, технология, бошқарув ва
информатикада эришилган жаҳон ютуқларини ўзлаштиришга йўналтириш
керак бўлади»
1
, – деган қатъий хулосага келинди.
Қорақалпоқ халқининг таълим-тарбиявий фикрлари қадимги даврлардан
тараққий топиб, тарихий анъаналари ва ѐшлар тарбияси тўғрисидаги
қарашлари Марказий Осиѐ халқлари педагогик фикрлари билан
алоқадорликда ривожланди. Халқ сифатида ўзига хос маданияти, тарбиявий
анъаналари шаклланди. Қорақалпоқ халқининг ўзига хос миллий маданияти
ва педагогикаси тарихини чуқур ўрганиш ҳамда улардан ҳозирги
замон
таълим-тарбия тизимида мақсадга мувофиқ фойдаланиш муҳим вазифалар
ҳисобланади. Чунки ўтмишдаги ва бугунги илғор тажрибалар педагогик
фикрларни
янада ривожлантиришга, таълим ва тарбия тизимини
такомиллаштиришга ѐрдам беради. ХХ асрнинг 50-йилларидан XXI асрнинг
бошларигача бўлган даврда педагогик фикрлар ривожи ҳолатини илмий
ўрганиш, уни бугунги кун талаби доирасида
маълум бир тизимга солиш ва
ривожланиш жараѐнларини илмий таҳлил этиш кун тартибида қорақалпоқ
халқининг таълим-тарбиявий фикрларини ўрганиш бўйича турган асосий
муаммолардан биридир. Шу туфайли бугунги кунда Қорақалпоғистонда
мустақиллик давридаги педагогика фанини янада такомиллаштиришга доир
педагогик қарашларни, методика масалаларига тааллуқли илғор
фикрларни
ўрганиш, таҳлил этиш зарурияти педагогика тарихининг долзарб
масалаларидан бири сифатида илмий тадқиқот ишлари олиб боришни тақозо
этади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 июлдаги «2004-2009 йилларда
мактаб таълимини ривожлантириш Давлат
умуммиллий дастурини амалга
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 321-сон Қарори, Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2010 йил 9 апрелдаги ―Узлуксиз
таълим
тизимини
мазмунан
модернизациялаш
ва
таълим-тарбия
самарадорлигини янги сифат даражасига кўтариш бўйича ҳамкорлик
1
Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиѐт йўли. – Т.: Ўзбекистон, 1992. – Б.79-80.
6
тўғрисида‖ги 01-09/2-04/241-сон баѐннома қарори ҳамда мазкур фаолиятга
тегишли бошқа меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни
амалга оширишга ушбу диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: