179
мавжуд шароитлар ва яратилган қўшимча имкониятлар, хўжаликдаги
турларнинг хилма-хиллиги каби омилларга узвий боғлиқ [3].
Бир пайтлар овчи қуш иштирокида амалга ошириладиган спорт ва
ҳаваскорлик ови Венгрияда оммалашган бўлиб, бу йўналиш кейинги йилларда
қатор давлатларда янада ривожланиб бормоқда [4]. Марказий Осиёнинг айрим
ҳудудларида кундузги йиртқич қушлардан (
Aquila chrysaetos, Accipiter nisus,
Accipiter gentiles
) ов мақсадида фойдаланиш бугунги кунгача сақланиб қолган.
Аниқланишича, вилоятдаги овчилик хўжаликларида йиртқич қушлар
иштирокида ов уюштириш амалиётини йўлга қўйиш мумкин. Бунда овни
амалга ошириш учун ҳудуд рельефининг текистлиги, ҳамда қушлар билан
овлаш мумкин бўлган ов объектларининг мавжудлиги (тулки, чиябўри, қум
товушқони, қирғовул, қорабовур, йўрға тувалоқ ва сувда сузувчи қуш турлари)
каби омиллар қулайлик яратади. Жумладан, йиртқич қуш турлари билан ов
қилиш амалиёти, ҳозирда вилоятнинг чўл зонасида йўлга қўйилган йўрға
тувалоқларни овлаш мақсадида амалга оширилмоқда ва бундай овни тўлиқ ов
туризми сифатида тавсифлаш мумкин.
Н.А.Боровая таъкидлашича, орнитологик туризмга ихтисослашган
туристик фирмаларни ташкил этиш овчилик хўжаликларида 4-5 ой давом
этадиган ов мавсумидан ташқари, йил бўйи қушларни кузатиш имконини
беради [5].
Ўзбекистонга, жумладан, Бухоро вилоятига 1990 йиллардан буён
орнитологик туризм йўналишида хорижий сайёҳлар маҳаллий орнитологлар
билан биргаликда келиши кузатилади. Уларнинг асосий мақсади, ўз
мамлакатида учрамайдиган ва ўзларини қизиқтирган қуш турларини суратга
олиш, уларнинг овозларини ёзиш, экологиясининг айрим жиҳатларини
ўрганишдан иборатдир. Шу асосда қушларнинг кўпайиши, айниқса, уларнинг
миграция даврида орнитологик туризмни амалга ошириш ва туризмнинг бу
турини ҳам вилоятдаги овчилик хўжаликларига уюштириладиган ов туризми
соҳасига уйғунлаштириш мумкин. Шу нуқтаи назардан қараганда, халқаро
амалиётнинг илғор тажрибаларини жорий этиш орқали овчилик
хўжаликларининг ихтисослашувини таъминлаш масаласи ҳам долзарблигича
қолмоқда.
Ҳозирги вақтда вилоятидаги чўл зонасида хорижий овчилар учун йўрға
тувалоқ
(Chlamydotis undulate)
ови амалга оширилади. Келгусида кафолатли
овлаш имкониятларининг кенглиги ва овлаш жараёнида бошқа турларга
қараганда, таваккалчиликнинг нисбатан камлигини инобатга олган ҳолда,
вилоятда “Товушқон ови”, “Ғоз ва ўрдак ови” “Ёввойи чўчқа ови”, “Йўрға
тувалоқ ови” каби алоҳида ов турлари билан шуғулланишга ихтисослашган
овчилик хўжаликларни ташкил этиш тавсия этилади. Худди шундай, муайян
турларни овлашга ихтисослашган хўжаликларни балиқчилик соҳасига ҳам
татбиқ этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Овчилик хўжаликларининг
ихтисослашуви овчиларнинг қизиқишларини ва ўз олдига қўйган мақсадининг
амалга ошишига бўлган ишончини ошириши билан бирга, хўжаликнинг
иқтисодий самарадорлигини яхшиланишига хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: