Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва



Download 391,66 Kb.
bet11/39
Sana16.03.2022
Hajmi391,66 Kb.
#496208
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   39
Bog'liq
Бердиназаров-З.У.-Автореферат

1-расм. Валюта сиёсати методологиясининг назарий-услубий асослари13


Валюта сиёсати методологиясининг асосий функциялари сифатида режали-иқтисодий, ташкилий-ҳуқуқий, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш функцияларини алоҳида қайд этиш мумкин. Унинг асосий тамойиллари сифатида эса мақсадлилик, яхлитлик, шаффофлик ва ҳисобдорлик каби тамойилларни кўрсатиш мумкин.
Мамлакатда самарали валюта сиёсатини юритиш кўп жиҳатдан мувозанатлаштирилган макроиқтисодий сиёсат омилларига ҳам боғлиқдир. Валюта сиёсати ва макроиқтисодиёт ўртасидаги ўзаро боғлиқлик масалалари бир қатор хорижий иқтисодчи олимларнинг, жумладан J.Keynes, F.Machlup, Т.Swan, R.Mundell, J.Fleming ва бошқаларнинг тадқиқотларида ўз ифодасини топган. Хусусан, J.Keynes ўзининг иқтисодиётга оид фундаментал асарларида14 валюта сиёсатининг макроиқтисодиётга таъсирини чуқур тадқиқ этиб, уни пул-кредит сиёсатининг муҳим бўғини сифатида инвесторлар





13 Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
14 KeynesJ.M. ATract on monetary reform (1924); A Treatise of Money (1931); General Theory of Employment, Interest and Money (1936) ва бошқалар.
(мулкдорлар), тадбиркорлар (мулкдан фойдаланувчилар) ва ёлланиб ишловчилар (иш ҳақи олувчилар) ўртасидаги хатти-ҳаракатлар ёки ҳаракатсизликлар натижасида юз бериши мумкин бўлган иқтисодий муносабатларга таъсир этувчи ҳамда шу муносабатларни макроиқтисодий мувозанатга элтувчи занжирли жараён сифатида изоҳлайди15.
Диссертациянинг «Валюта курси режимлари, ривожланиш босқичлари ва улардан фойдаланишнинг халқаро тажрибаси» деб номланган иккинчи бобида валюта сиёсати методологиясининг асосий бўғини ҳисобланган валюта курси режими ва унинг ривожланиш эволюцияси, Ўзбекистоннинг жорий валюта курси режими, назарий жиҳатдан эътироф этилган валюта курси моделлари ва улардан мамлакатимиз шароитида фойдаланиш масалалари таҳлил қилинган ҳамда таклифлар ишлаб чиқилган.
Оқилона валюта курси режимини танлаш нафақат ташқи иқтисодий муносабатлар учун, шу билан бирга, ички иқтисодий алоқалар учун ҳам энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади.Айниқса, валюта курси режимининг аҳамияти мамлакатнинг асосий савдо ҳамкорлари юритаётган валюта курси режимига мос бўлиши талаб этилади. Ҳар хил ёки бир хил валюта курси режимида бўлган мамлакатлар ўртасида амалга ошириладиган ташқи савдо алоқалари ўзининг афзалликлари билан бирга, камчиликларига ҳам эгаки, бу ушбу давлатлар ўртасидаги рақобатбардошлик масалаларини долзарб вазифага айлантиради.
Валюта курси режими ва унинг хусусиятларини (сабаб-оқибатларини) илмий-назарий жиҳатдан фундаментал тадқиқ этган таниқли классик иқтисодчи олим J.Keynesдир. Муаллиф валюта тизимидаги олтин стандарти (1821-1914 йй.), олтин-валюта стандарти (1915-1931) ва валюта стандарти (Бреттонвудс, 1944-1976 йй.) босқичларини ўша даврнинг энг йирик марказий банклари ҳисобланган Англия ва АҚШ марказий банклари мисолида тадқиқ қилиб, уларни ўзаро таққослаб, қуйидаги муҳим хулосага келган: бошқариладиган валюта курси режими (Managed floats) қатъий белгиланган (Fixed rate) ва эркин сузувчи (Free floats) валюта курси режимига нисбатан бир қанча устуворликка эга бўлиб, уни оқилона бошқариш ҳисобидан валюта курси ва фоиз ставкларининг тебранишларини мўътадил- лаштириш ҳамда ишсизлик муаммосини сезиларли даражада камайтириш мумкин16 . Муаллифнинг ушбу хулосаси ривожланаётган мамлакатларнинг ўтиш даври иқтисодиёти учун ўта муҳим амалий аҳамият касб этади.
Фикримизча, валюта курси режими, асосан, иккита, яъни қатъий бошқариладиган ва эркин бошқариладиган валюта курси режимларидан иборат бўлиб, унинг негизида бир нечта режимости таснифлар ётади. Мана шундай таснифлар илк бор 1950 йилда ХВФ томонидан амалиётга киритилган (Бреттонвудс валюта тизими даврида). Ўша давр хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда дастлаб, 15 турдаги режимости





15 Keynes J.M. ATract on monetary reform. 1924. pp.5-7.
16 Keynes J.M.A Tract on monetary reform. 1924. pp.5-7.
таснифлар амал қилган 17 . Кейинчалик эса ушбу таснифлар унификация- лашиб, 10 та таснифдан ибораттўртта гуруҳга бириктирилган (1-жадвал).

Download 391,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish