Тадқиқот натижаларининг апробацияси.
Тадқиқот натижалари 7 та
халқаро ва 11 та республика миқёсида ўтказилган жами 18 та илмий-амалий
конференцияларда муҳокама қилинган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги.
Тадқиқот мавзуси
бўйича жами 45 та илмий иш, шу жумладан, 1 та монография, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация
комиссияси томонидан тавсия этилган илмий журналларда 24 та мақола
(21 та маҳаллий ва 4 та хорижий нашрларда) ва 18 та маъруза тезислар нашр
этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми
. Диссертациятаркиби кириш,
тўртта боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда
иловалардан иборат. Диссертациянинг ҳажми 272 бетни ташкил этади.
16
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш
қисмида олиб борилган тадқиқотнинг долзарблиги ва зарурати
асосланган,
тадқиқотнинг
республика
фан
ва
технологиялари
ривожланишининг
устувор
йўналишларига
мослиги,
муаммонинг
ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, объекти ва
предмети, илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилиниб, олинган
натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот
натижаларининг жорий қилиниши, нашр қилинган ишлар ҳамда
диссертациянинг тузилиши ва ҳажми тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг
«Валюта сиёсати методологиясининг назарий ва
ҳуқуқий асослари»
деб номланган биринчи бобида валюта сиёсати
методологиясининг назарий ва ҳуқуқий асослари баён қилинган бўлиб, унда
«валюта сиёсати методологияси» тушунчасининг моҳияти, унинг
концептуал асослари, омиллари, манбалари, макроиқтисодиётни тартибга
солиш механизмлари ҳамда ҳуқуқий асослари таҳлил қилинган.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, хорижий ва маҳаллий
иқтисодчи олимлар томонидан аксарият ҳолларда «валюта сиёсати
методологияси»нинг тушунчаси ва унинг таркибий бўғинларини эмас,
балки унинг энг муҳим бўғинлариҳисобланган валюта курси, валюта
режими ва валюта муносабатларининг илмий-назарий жиҳатларини тадқиқ
қилишга ҳаракат қилинган.
Хусусан, австриялик таниқли иқтисодчи олим F.Machlup
7
ўзининг
«Валюта курси назарияси» деб номланган илмий тадқиқот ишида валюта
курсининг талаб ва таклиф мувозанати, унга таъсир этувчи омиллар, экспорт
ва импорт эластиклиги, капиталлар ҳаракати ва трансфертлар, олтин
стандарт тизими каби йўналишларда фундаментал тадқиқотлар олиб борган.
Австралиялик иқтисодчи олим Т.Swan
8
ўзининг «Свон модели» деб
эътироф этилган тадқиқот ишида валюта курси сиёсати ва макроиқтисодий
мувозанат масалаларини кичик очиқ иқтисодиёт нуқтаи назаридан
фундаментал тадқиқотларини амалга оширган.
Иқтисодчи олимлар R.Mundell ҳамда M.Flemingлар ўзларининг машҳур
«Манделл-Флеминг» моделида
9
ҳам валюта курси сиёсатининг макро-
иқтисодиётга таъсирини очиқ иқтисодиёт ва турли валюта курси режимлари
нуқтаи назаридан фундаментал тадқиқ этганлар.
Россиялик иқтисодчи олим А.Наговицин валюта сиёсати ва валюта
муносабатларининг назарий-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича
кенг қамровли тадқиқотлар олиб бориб, унинг самарадорлигини валюта
7
Махлуп Ф. Теория валютного курса. Этот изменчивый обменный курс. Сборник статьей. Пер. с англ.
– Москва: Дело, 2001. стр. 28-30.
8
SwanT.W. Economic growth and capital accumulation. Economic Record (Wiley) 32 (2), 1956. pp. 334–361;
Peter L. Swan. Trevor Winchester Swan AOANU Inaugural Trevor Swan Distinguished Lecture. 23
rd
of May 2006;
9
Mundell R. A. Capital mobility and stabilization policy under fixed and flexible exchange rates. Canadian Journal
of Economics and Political Science, vol., 29, 1963. pp. 475-485.; Fleming J. Domestic Financial Policies under
Fixed and under Floating Exchange Rates. International Monetary Fund Staff Papers 9, 1962. pp. 369-79.
17
муносабатларидаги институционал асослар ва уларнинг молиявий
барқарорлигини мустаҳкамлаш зарурияти билан боғлайди
10
.
Маҳаллий иқтисодчи олимларимиздан Т.Бобакулов, Н.Жумаев ва
Т.Расуловлар томонидан олиб борилган тадқиқотларда ҳам асосий эътибор
валюта курси барқарорлигини таъминлаш ва валюта муносабатларининг
назарий-услубий асосларини такомиллаштиришга қаратилган. Хусусан,
Т.Бобакулов
11
ўзининг «Миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш:
муаммолар ва ечимлар» деб номланган монография ишида валюта курси
барқарорлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммолар ва уларни ҳал қилиш
йўллари хусусида тўхталган бўлса, Н.Жумаев «Ўзбекистонда валюта
муносабатларини тартибга солиш методологиясини такомиллаштириш» деб
номланган монографиясида валюта муносабатларининг методологик
асосларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратган
12
.
Юқоридаги иқтисодчиларнинг ёндашувларини инобатга олган ҳолда
муаллиф «валюта сиёсати методологияси» тушунчасига ўз илмий
таърифини ишлаб чиқишни мақсадга мувофиқ деб топди. Валюта сиёсати
методологияси - бу Марказий банк томонидан валюта сиёсатини ишлаб
чиқиш ва уни амалга оширишда фойдаланиладиган барча ташкилий,
ҳуқуқий, иқтисодий ва сиёсий муносабатларнинг тартиб-қоидалари, усул ва
воситалари ҳамда механизмларидир.
Мазкур
ёндашувдан
келиб
чиққан
ҳолда
валюта
сиёсати
методологиясининг назарий-услубий асосларини қуйидагича шакллантириш
мумкин (1-расм). Мазкур расм маълумотларидан кўринадики, валюта
сиёсати методологияси ўзининг концепцияси, стратегия ва тактикасига эга
бўлган яхлит тизимли муносабатларни ифодалайди. Концепция ўз ичига
валюта сиёсатининг мақсад ва вазифаларини, ташкилий-ҳуқуқий
асосларини, функция ва тамойилларини, устувор йўналишларини, восита ва
инструментларини қамраб олган.
Валюта сиёсати методологиясининг бош мақсади мамлакатда
макроиқтисодий барқарорликка эришиш ва миллий валютанинг харид
қобилиятини мустаҳкамлаш ҳисобланади. Стратегия ва тактика эса ўз ичига
тизимли асос ва ёндашувларни амалга оширишнинг методологик усул ва
механизмларини, комплекс чора-тадбирлар тизимини ҳамда йўл харитасини
қамраб олади. Шунингдек, стратегия ва тактика макроиқтисодиёт
секторлари ўртасидаги мувозанатли ҳолатни таъминлашга, мавжуд
инвестиция муҳитини
янада такомиллаштиришга, молия
бозори
барқарорлигини таъминлашга, халқаро молия бозорига интеграциялашишга
ҳамда шу йўналишдаги қонунчилик асосларини мустаҳкамлашга
йўналтирилган.
10
Наговицин В. Н. Валютная политика. – М.: «Экзамен», 2000. -176 с.
11
Бобоқулов Т.И. Миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш: муаммолар ва ечимлар. –Т.: «Fan va
texnologiya», 2007. –Б. 184.
12
Жумаев
Н.Х. Ўзбекистонда валюта муносабатларини тартибга солиш методологиясини
такомиллаштириш. –Т.: «Fan va texnologiya», 2007. –Б. 232.
18
Do'stlaringiz bilan baham: |