Битирув ишининг мақcад ва вазифалари. Битирув ишининг мақсади бугунги кунда таълим тизимини такомиллаштириш орқали ҳар томонлама етук, баркамол, муcтақил фикрлашга қодир, иродали, фидоий ва ташаббуcкор кадрларни тайёрлашда замонавий таълим технологияларни cамарали қўллаш йўл-йўриқларини ўрганиш ва “Иқтиcодиёт назарияcи” фанидан “Аҳоли даромадлари ва давлатнинг ижтимоий сиёсати” мавзуcидан модул тайёрлаш ҳамда уларни ўқитишнинг самарадорлигини ошириш юзасидан илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳиcобланади.
Ушбу мақсаддан келиб чиқиб қуйидагивазифалар белгиланган:
-иқтисодий фанлар, шу жумладан, “Иқтисодиёт назарияси” фанидан талабаларга самарали таълим беришдаги илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ва фан бўйича инновацияларни ўрганиш;
-ўқув жараёнини ташкил этишнинг илғор педагогик тажриба ва замонавий методларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
-юқори сифатли замонавий таълим ва инновацион педагогик технологияларни, бу борадаги илғор хорижий тажрибаларни, мультимедиа тизимлари ва ахборот-коммуникация технологияларини ўқув жараёнига фаол татбиқ этиш йўлларини ёритиш;
- “Иқтисодиёт назарияси” фанининг ўқув дастурининг қисқача тавсифини ишлаб чиқиш;
- “Аҳоли даромадлари ва давлатнинг ижтимоий сиёсати” мавзуси бўйича маъруза матни, назорат саволлари ва фойдаланадиган адабиётлар рўйхатини тайёрлаш;
-мавзу бўйича кейс, амалий топшириқ ва ишланмалар тайёрлаш;
-назорат топшириқлари ва мустақил таълим юзасидан услубий кўрсатмалар бериш;
- ўрганилаётган мавзу юзасидан тақдимотлар тайёрлаш.
Битирув ишини тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қисқача ўзаро таҳлили.
Мазкур битирув ишинитайёрлашда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 8октябрдаги ПФ-5847–сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги 2019 йил 3майдаги ПҚ-4306–сон, “2019-2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4358-сон ва “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 11июлдаги ПҚ-4391-сон қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018йил 28 декабрдаги ва 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга мурожаатномалари ўрганилди. Шунингдек, иқтисодиёт назарияси фани намунавий фан дастурига ўқув қўлланма сифатида киритилган А.Ўлмасов ва А.В.Вахобовлар ҳаммуаллифлигида 2014 йилда нашр қилинган “Иқтисодиёт назарияси” дарслиги, Ш.Ш.Шодмонов ва У.В.Ғафуровлар томонидан 2013 йилда нашр қилинган “Иқтисодиёт назарияси” ҳамда Ш.Ш.Шодмонов ва Б.Мамарахимовлар ҳаммуалифлигида чоп этилган “Иқтисодиёт назарияси” фанидан маърузалар матнидан, Ҳ.П. Абулқосимов раҳбарлигидаги илмий жамоа томонидан 2011 йилда нашр қилинган “Иқтисодиёт асослари ва Ўзбекистонда иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар”, Ҳ.П.Абулқосимовнинг 2019 йилда нашр қилинган “Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш” номли ўқув қўлланмаларидан фойдаланилди. Юқорида номлари келтирилган дарслик, қўлланмаларда иқтисодиёт назарияси фанининг ўқув дастурида ўрганиш кўзда тутилган барча мавзулар қамраб олинган.
Битирув ишининг ҳуқуқий-меъёрий асосларини келтиришда, мамлакатимиздаги ислоҳотлар билан боғлиқлигини таҳлилини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президенди фармонлари, қарорлари, асарлари, маърузалари; Ўзбекистон Републикаси қонунлари; Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, низомлари; Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарорлари, буйруқлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланилди.
“Иқтисодиёт назарияси” фанининг ютуқларини, мамлакатимиздаги ривожланишини таҳлил қилиш, “Аҳоли даромадлари ва давлатнинг ижтимоий сиёсати” мавзусининг модулини ишлаб чиқишда фан ривожланишида ўз ҳиссасини қўшган ўзбекистонлик иқтисодчи олимлардан Б.Ю.Ходиев, Ш.Ш.Шодмонов, У.В.Ғафуров, А.Ўлмасов, А.В.Вахобов, Ш.Х.Хажибакиев, Д.А.Таджибаева, М.Ҳакимова, Х.Хўжаев, Б.Маҳмудов, Г.Назарова, Х.Халилов, А.Азимов, Т. Шодиев ва бошқаларнинг фан соҳасида эришган ютуқлари, илмий ишлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларидан фойдаланилди.
Битирув ишида фан тapaққиётининг уcтувop йўнaлишлapини таҳлил қилишда россиялик иқтисодчи олимлар – И.К.Станковская, И.А.Стрелец, Е.Ф.Борисов, А.Г.Грязнов, Т.В.Чечелов, А.И.Добринин, Л.С.Тарасевич, М.Н.Чепурин, Е.А.Киселев, С.Н.Ивашковский; хорижлик иқтисодчи олимлар – К.Р.Маконнел, С.Л.Брью, Г.Менкью, П.А.Самуэлсон, Д.Вильям, Ж.Сломан, А.Райд, П.Кругман, Р.Велс, Д.Метир, Лее Коппок, Р.А.Арнолд, Т.Кук, Ричес, Р.Тайлор, Д.Бег, П.Смитлар томонидан яратилган фанга доир адабиётлар билан танишилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |