Битирув ишининг назарий ва амалий аҳамияти. Битирув ишида “Корхонанинг асосий фондлари ва айланма маблағлари, уларнинг шаклланиши ва фойдаланиши” мавзусини ўтиш ва талабаларнинг ушбу мавзу атрофидаги билимларини шакллантириш мақсадида назарий асослар билан бойитилди. Бу материаллардан “Иқтисодиёт ва менежмент” ҳамда “Корхона иқтисоди” фанларини ўтиш жараёнида фойдаланиш мумкин ва бу ишнинг назарий аҳамиятини белгилаб беради.
Битирув ишининг амалий аҳамияти. Замонавий педагогик технологиялар асосида модулли ўқитиш тизимидан фойдаланиб ўқитишнинг узлуксизлигини таъминлаш, ўқитишни индивидуаллаштириш, ўқув материалини мустақил ўзлаштириш учун етарли шароит яратиш, ўқитишни жадаллаштириш ҳамда фанни самарали ўзлаштиришга эришишда намоён бўлади.
Битирув иши тузулмасининг тавсифи. Битирув иши таркибий жиҳатдан кириш, асосий қисм: иккита боб, еттита параграф, ишнинг сўнггида хулосалар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилган.
Битирув ишини асосан 2 бобга ажратганмиз:
1-боб
1-бобда “ИҚТИСОДИЁТ ВА МЕНЕЖМЕНТ” ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИни ёритишга харакат қилинган, шу жумладан:
1.1.“Иқтисодиёт ва менежмент” фани тараққиётининг устувор йўналишлари кўриб чиқилган бўлиб,
Иқтисодиёт ривожланишига таъсир кўрсатувчи қатор омиллар мавжуд эканлиги, улар таъсирида иқтисодиёт ўз фаолиятини амалга ошириши айтилган. Бу ўринда айтиш лозимки 2020 йили жаҳон мамлакатларини ўраб олган пандемия ҳам иқтисодиётларнинг ривожланишига катта таъсир кўрсатди. Кўплаб мамлакатлар иқтисодиёти ривожланиш суръатларига эга бўлиш ўрнига, аксинча пасайиш суръатларини бошидан кечирди. Рўй бераётган бу каби ўзгаришлар ва бошқа таъсирларни олдиндан пайқаб олиш ва ҳар қандай хавфга тайёр бўлиш йўналишида таълим берадиган фанлардан бири – бу “Иқтисодиёт ва менежмент” фанидир. Ушбу фанни чуқур ўзлаштирган мутахассислар ўз фаолиятларини амалга оширишда истиқболни олдиндан кўра билиш қобилиятига эга бўладилар, турли омилларнинг ўзгаришларини ҳисобга олган холда ўз фаолиятларини режалаштирадилар ва амалга оширадилар. Шу нуқтаи назардан олганда “Иқтисодиёт ва менежмент” фанининг рақобатбардошли мутахассислар тайёрлашдаги аҳамияти ниҳоятда каттадир.
Иқтисодиётимизни мутлақо янги асосда ташкил этиш ва янада эркинлаштириш, унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш бўйича қатор қонунлар, фармон ва қарорлар, пухта ўйланган дастурлар қабул қилинди ва улар изчил амалга оширилмоқда. Шу билан биргаликда, иқтисодиётда ҳали амалга оширилиши керак бўлган, фойдаланиши зарур бўлган бир қатор ишлар мавжудлиги ҳақида Президентимиз Ш.Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида қуйидагиларни алоҳида таъкидлаб ўтди:
“Иқтисодиёт – бу ҳисоб-китоб дегани. Ҳар бир ишимизда пухта ҳисоб-китоб биринчи ўринда туриши лозим. Акс ҳолда, ҳамма ишимиз эски ҳаммом, эски тос бўлиб қолаверади.
Do'stlaringiz bilan baham: |