Малакали ишчи кучини тайёрлашда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ўрни
Мамлакатимизда ишчи кучини такрор ҳосил қилишда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг аҳамияти каттадир. Республикамизда ихтисос-ликлар бўйича касб-ҳунар коллежлари кўрсаткичлари қуйидаги 1-жадвалда ўз аксини топган.
жадвал
Иқтисодиёт тармоқлари ихтисосликлари бўйича касб-ҳунар коллежлари кўрсаткичлари1
Тармоқ
|
КХК сони
|
Талабалар
|
Талабалар
|
Тайёрланга
|
ихти-
|
|
сони, киши
|
қабул
|
н
|
сосликлари
|
|
|
қилиш
|
мутахассисл
|
|
|
|
киши
|
ар
|
1 Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилди.
|
200
1-
200
2
|
200
5-
200
6
|
2001-
2002
|
2005-
2006
|
2001-
2002
|
2005-
2006
|
2001
- 2002
|
2005-
2006
|
Жами
|
203
|
827
|
2167
62
|
7575
62
|
1629
83
|
3101
17
|
3788
|
19471
9
|
Шу
жумладан: Саноат
|
66
|
140
|
4414
7
|
1196
49
|
3244
3
|
4864
1
|
1748
|
32708
|
Қурилиш
|
36
|
73
|
1491
6
|
5013
3
|
9915
|
2044
8
|
337
|
13233
|
Қишлоқ
хўжалиги
|
95
|
203
|
5175
6
|
1407
83
|
3519
5
|
6156
0
|
405
|
35095
|
Транспорт
|
10
|
31
|
6153
|
3392
0
|
4946
|
1316
5
|
-
|
8620
|
Алоқа
|
7
|
21
|
3907
|
2396
2
|
2561
|
9165
|
351
|
6070
|
Иқтисодиёт
|
20
|
102
|
2114
9
|
8730
0
|
1647
5
|
3532
0
|
293
|
22649
|
Ҳуқуқ
|
1
|
2
|
2147
|
5946
|
1328
|
1969
|
-
|
1839
|
Соғлиқни
сақлаш
|
14
|
57
|
2338
6
|
1129
43
|
1973
7
|
4374
1
|
444
|
30096
|
Жисмоний
тарбия ва спорт
|
2
|
12
|
1517
|
5676
|
1025
|
2892
|
-
|
875
|
Таълим
|
13
|
49
|
1543
3
|
9144
7
|
1304
4
|
3614
6
|
210
|
21701
|
Хизмат
кўрсатиш
|
32
|
102
|
2600
5
|
6615
0
|
2211
7
|
2899
9
|
-
|
15351
|
Санъат ва
киноматогра фия
|
7
|
35
|
6246
|
1974
4
|
5197
|
8081
|
-
|
6582
|
Мамлакатимизда ишчи кучини такрор ҳосил қилиш мураккаб ва кўп қиррали, кенг қамровли ва кўп босқичли жараён бўлиб, ҳар бир
босқичда юзага келадиган муаммоларни аниқлаб, ўз вақтида ҳал этиб бориш лозим бўлади.
Ўзбекистонда ўрта махсус касб-ҳунар ўқув муассасалари сони 2001 йилдаги 531 тадан 2007 йилда 958 тага етди. Улардаги талабалар сони 446,1 минг кишидан 744,7 минг кишига, яъни 66,9 фоизга ўсди. 10000 аҳолига нисбатан талабалар сони 177 тадан 341 кишига ошди.
Мамлакатимизда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида касб-ҳунар коллежлари илгариги касб-ҳунар техника билим юртлари ва техникумларнинг ўрнига ташкил этилмоқда. 2001-2006 йилларда 524 та касб ҳунар коллежлари ташкил этилди. Шу даврда уларнинг сони 2,7 баробарга, ўқувчи талабалар сони эса 3,5 баробарга ўсди. Мутахассислар тайёрлаш эса шу даврда 3788 тадан 194719 кишига яъни 51,4 баробарга кўпайди. Биргина 2006 йилда Академик- лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини қуриш ва капитал таъмирлашда 195,0 млрд. сўм инвестициялар ўзлаштирилди. 2009 йил
1 январь холатига кўра таълим тизимида амалга оширилаётган дастурлар натижасида 491,4 минг нафар 9-синф битирувчиси (битирувчилар умумий сонининг 81,4 фоизи) касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқишни давом эттирмоқда.
Ҳозирги кунда касб-ҳунар коллежларининг 16,9 фоизи саноат, 24,5 фоизи қишлоқ хўжалиги, 12,3 фоизи иқтисодиёт, 12,3 фоизи хизмат кўрсатиш, 8,8 фоизи қурилиш, 6,9 фоизи соғлиқни сақлаш, 5,9 фоизи маориф (таълим) ихтисосликлари бўйича фаолият кўрсатмоқда.
«Ёшлар йили Давлат дастурини амалга ошириш ишларига 2008 йилда 1200 млрд. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Касб-ҳунар
коллежлари ва академик лицейларнинг 240 минг нафар битирувчиси иш билан таъминланди.
Ёшларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида 2008 йилда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 1,5 минг ёш йигит-қиз учун 2045 млн. сўм микрокредит ажратилди. Биргина,
«Баркамол авлод йили» Давлат дастури (2010 й.) бўйича 8 триллион сўм маблағ сарфланди.
Ўрта махсус касб-ҳунар тизими келгувсида умум-таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини қамраб олиш кўламини янада кенгайтириш мақсадга мувофиқдир.
Ўрта махсус касб-ҳунар таълим тизимидаги энг муҳим муаммолардан бири касб-ҳунар коллежларини битирувчиларининг ишга жойлашиши муаммосидир. Кейинги йилларда бу муаммони ижобий ҳал қилиш борасида маълум ишлар қилинганлигига қарамай ҳали талаб даражасида эмас. Касб-ҳунар коллежларини битирувчиларининг ишга жойлашиши республика бўйича 2001 йилда 89 фоизни ташкил этган бўлсак, 2006 йилда 78 фоизга тушиб қолган ва буни қуйидаги жадвалдан кўриш мумкин.
жадвал
Касб-ҳунар коллежларини битирувчиларининг Республика ва айрим вилоятлар бўйича 2001-2006 йилларда
ишга жойлашиши, фоизда
Вилоятлар
|
2001
|
2002
|
2003
|
2004
|
2005
|
2006
|
Республика бўйича:
|
89
|
80
|
82
|
76
|
74
|
78
|
Жиззах
|
100
|
86
|
83
|
88
|
75
|
82
|
Сирдарё
|
98
|
80
|
78
|
71
|
72
|
69
|
Тошкент
|
74
|
74
|
77
|
76
|
69
|
70
|
Тошкент шаҳар
|
90
|
63
|
79
|
73
|
75
|
86
|
Мамлакатимизда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилинганидан бери то ҳозирги кунга қадар 1200 дан зиёд академик лицей ва касб-ҳунар коллежи, 4600 дан ортиқ умумтаълим мактаби янгитдан бунёд этилди, реконструкция қилинди ва замонавий ўқув- лаборатория жиҳозлари билан таъминланди.
Биргина 2007 йилда барча турдаги таълим муассасаларида янги қурилиш ва капитал реконстукция қилиш ҳисобидан энг замонавий ўқув-лаборатория ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари билан жиҳозланган 469 та касб-ҳунар коллежи, 18 та академик лицей ҳамда 336 минг нафар ўқувчига мўлжалланган 556 та умумтаълим мактаби ишга туширилди. 2008 йилда мамлакатимизда 149 та касб-ҳунар коллежлари қурилиб фойдаланишга топширилди.
2010 йилда мазкур дастурлар ижроси тўлиқ якунига етганлиги сабабли, замон талабларига жавоб берадиган академик лицей ва касб- ҳунар коллежларида 1,1 миллион ўқувчи, умумтаълим мактабларида эса 3 миллион ўқувчи таълим олиш имконига эга бўлди.
Шу тариқа мамлакатимизда барча ўқувчиларнинг бепул мажбурий умум ва уч йиллик махсус касб-ҳунар таълими билан тўла қамраб олинишига эришдик. 2010 йилда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни қуриш, реконстукция қилиш ва жиҳозлаш, шунингдек мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича дастурларни амалга ошириш бўйича дастурларни амалга ошириш якунига етказилди. Биргина 2010 йилда ушбу тадбирлар учун 224079,2 миллион сўм сарфланди.
Умуман олганда 2005-2010 йиллар давомида 7 минг 800 дан ортиқ умумтаълим муассасаси, қарийб 1 минг 500 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицей барпо этилди ва реконструкция қилинди. Фақат 2010 йилда мактаблар, касб-ҳунар коллежлари ва лицейларда 2 минг 300 тадан зиёд компьютер техникаси ва мультимедия ускунаси ўрнатилди.
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган таълим соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар ўзининг ижобий самара ва натижаларини бермоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида академик лицей ва коллежларни 1,5 миллионга яқин ёшлар, жумладан, бир миллион нафардан ортиқ қишлоқ ёшлари битириб, бугунги кунда ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, бошқарув ва ижтимоий соҳаларда, барча жабҳаларда меҳнат қилмоқдалар.
Масалан, 2008-2009 ўқув йилида 98 та академик лицейларни 22 мингта, 950 та касб-ҳунар коллежларини 332 мингта ва 70 та олий ўқув юртлари 60 мингта йигит-қизлар тамомлаб, салоҳиятли ёш кадр сифатида мамлакат ишчи кучи бозорида намоён бўлган.
2000-2010 йиллар ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим тизимида 100 дан зиёд йўналиш, 265 та мутахассислик ва 700 та касб бўйича профессионал таълим олган ва замонавий фикрлаш салоҳиятига эга бўлган бир миллион нафардан ортиқ янги авлод мутахассислари тайёрланди, галдаги асосий вазифалардан бири ёш авлодни муносиб иш ўринлари билан банд этиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллиги ва иқтидорларини намоён қила олишлари учун шароит яратишдан иборат. Бу борада, касб-ҳунар коллежларини битираётган ёшларнинг иш топишида бўш иш
ўринлари ярмаркаларининг аҳамияти ката бўлмоқда. 2009 йили 1236 та ана шундай тадбир ўтказилгани, унда 42 мингдан зиёд иш қидирувчи иштирок этиб, пировардида 182 минг киши ишга йўлланма олди.
Шу билан бирга ҳозирги кунда лицей ва коллежларни битириб чиқаётганларни баъзилари ўзига, муносиб иш топаолмаётганлари ҳам учраб турибди. Ана шу ҳолатларни бартараф этиш зарурлиги ва лозимлиги ҳақида Президентимиз И.Каримов шундай таъкидлайдилар: «Ана шу масалалар бўйича ҳақиқий аҳволни атрофлича ўрганишимиз, ҳозирги вақтда мутахассислар тайёрланаётган ҳар қайси ихтисослик йўналиши реал ҳаёт талабларига қай даражада жавоб бериши, унга нафақат бугунги, балки яқин истиқболда қандай эҳтиёж борлигини ҳар томонлама чуқур аниқлашимиз лозим. Заруриятга қараб, ихтисослик йўналишларига қатъий ўзгартиришлар киритиш, керак бўлса, айрим махсус касб-ҳунар таълим даргоҳларини қайта ихтисослаштириш даркор»1.
Президентимизнинг юқоридаги фикр ва мулоҳазаларидан келиб чиқиб, эндиликда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича ишларни жонлантириш, бунинг учун таълим муассасалари жойлардаги ҳокимликлар ҳамда манфаатдор корхона, муассаса ташкилотларнинг бу борадаги ҳамкорлигини кучайтириш лозим бўлади.
1 Каримов И.А. «Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир». «Халқ сўзи», 2008 йил 9 февраль.
Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар фаолиятини самарали ташкил этишда қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади:
иш ўринларини ташкил этишда касб-ҳунар коллежлар жойлардаги ҳокимликлар, меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга қабул қилишда ҳудудий халқ таълими ва ўрта махсус касб-ҳунар тизими тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни республика шаҳар ва туманларида оқилона жойлаштириш, уларда кадрлар тайёрлаш йўналишларини ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг аниқ дастурлари асосида белгилаш;
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқув лаборатория жиҳозлари билан меъёрий талаблар асосида таъминлаш учун Молия вазирлиги ва ҳудудий молия бошқармалари томонидан бюджет параметрларидан ажратилиши кўзда тутилган мақсадли маблағларнинг йилма-йил тўлиқ молиялаштирилишини таъминлаш керак;
ўрта махсус касб-ҳунар муассасалари учун марказлашган ҳолда катта миқдорда харид қилинаётган ўқув-лаборатория жиҳозлари ўқув адабиётлари ҳамда чет эл кредитлари ҳисобидан келтириладиган жиҳозларни қабул қилиш, ўрнатилган тартибда расмийлаштириш, жойларга етказиш, таълим муассасаларининг жиҳозланиш мониторингини олиб боришни амалга оширишни яхшилаш
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Марказ тузилмасида халқ таълими вазирлиги қошидаги
«Ўқув таълим таъминот» бош бошқармасига ўхшаш бошқарма ташкил этиш керак;
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини амалга ошириш жараёнида тўпланган тажрибалар асосида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш лозим;
касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчиларини ўқув жараёнидаги узилишларни, яъни ўқиш билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилишга ҳамда иссиқлик, электр, газ, тоза ичимлик суви таъминотидаги узилишларга барҳам бериш;
ўқув адабиётлари ва таълим стандартларини яратиш, такомиллаш-тириш ҳамда таълим муассасаси педагогларига ўқув- услубий ёрдам кўрсатувчи ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг методик хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир;
касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиёт-ларини мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхоналарда ўтилишига шароитлар яратувчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатни тайёрлаш лозим; ўқув амалиётини ўтиш учун таълим муассасаларини зарур хом ашё ва материаллар билан таъминлашни йўлга қўйиш керак;
касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар битирувчиларини сифатли тайёрлаш ҳамда уларнинг меҳнатидан
самарали фойдаланиш бўйича 2011-2015 йилларга мўлжалланган ҳудудий дастурлар тузиш ва амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
Ана шу юқорида кўрсатилган тадбирларни амалга оширилиши ўз навбатида кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ишчи кучи борасида қўйилган вазифаларни амалга оширилишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |