Ведэ - j - махсулотнинг валюта (ташки савдо) нархи,
Nэ - экспорт махсулоти таркибига кирувчи j - нчи махсулотнинг сони,
m - экспорт жамланмасидаги махсулотлар турининг сони.
Экспортнинг валюта самарадорлиги :
Бу кўрсаткични хар кандай экспорт савдо операцияларини тўғридан тўғри керакли тавсифидек кўрмоқ керак. У қуйидаги формула орқали хисобланади:
Эв к (Вэ х Ккв х Ксв - Зэ) х Nэ
Вэ-экспорт махсулотининг шартнома бахоси,
Ккв-кредит таъсир коэффициенти,
Ксв-тушган валютани ишлатишнинг самарадорлик коэффициентининг уртача- муаллақ катталиги,
Зэ - экспорт махсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш учун кетган солиштирма харажатлар,
Nэ - экспорт махсулотлари туплами улчови (дона ).
Технологиялар экспортининг самарадорлиги:
Бу кўрсаткич технологиялар учун лицензия (рухсатнома) сотишнинг валюта самарадорлиги асосида аниқланади ва қуйидаги ифода орқали аниқланади:
Квэ к Вэ.лиц /З нир ,
Вэ.лиц - лицензия сотишдан тушган валюта тушуми,
З нир - илмий тадкикотлар хамда лицензия экспорти билан боглик харажатлар.
Ташқи савдо операцияларининг техник-иктисодий асосланганлиги услубиятида экспорт махсулотлари учун ташқи савдо нархларини аниклаш узига хос ахамиятга эга.
Тажрибада нархларни аниқлашнинг қуйидаги усуллари ишлатилади:
-”жорий харажатлар К фойда” усули,
- максадли фойда усули,
- талабни хисобга олган холда нархни белгилаш усули,
- ўртача жахон нархи усули,
- халкаро тендерда нархни белгилаш,
- харажатлар сметаси асосида нархни аниқлаш.
Максадли фойда усулида корхона шундай нархни белгилашга уринадики, бунда махсулотни ишлаб чиқариш учун сарфлаган маблагидан кузлаган соф фойда олиш имконини берсин.
Махсулот учун нарх қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
1. Корхона махсулотни ишлаб чикариш учун кетадиган маблагидан кузлаган соф фойда меъёрини аниклайди,
2. Махсулотнинг экспортидан кузлаган максадли фойдани абсолют катталиги аникланади,
3. Ўхшаш махсулотлар учун нархларнинг хамма куламини камраб олувчи махсулотлар учун нархларнинг бир неча имконий вариантлари кузланади,
4. Кўзлаган соф фойдани таъминловчи нархнинг хар бир варианти учун ишлаб чиқариш хажми аниқланади.
5. Хар бир нарх варианти учун “зиёнсиз” тўпламни сотиш эхтимоли аниқланади.
6. Сотиш эхтимолининг тахлили асосида ишлаб чиқариш хажми ва экспорт нархи даражаси аниқланади.
Куйидаги усул маълум даражада экспорт махсулоти учун истеъмолчилар талабини хисобга олиш имконини беради.
Талабни хисобга олган холда нархни белгилаш усули экспорт килинувчи махсулотга булган талаб эгри чизиги тахлилига асосланади. Экспорт килувчи корхонанинг нарх белгилаш сиёсати характерига боглик холда ушбу усулнинг уч куриниши фаркланади:
1. Нархни белгилашда экспорт қилувчи фойдани максималлаштиришга харакат килади.
2. Нархни белгилашда экспорт қилувчи ишлаб чикариш баркарорлигини саклаб колади.
3. Нархни белгилашда экспорт қилувчи бозордаги улуши ортишига интилади.
Экспорт қилувчининг жорий фойдани энг юкори даражада олиш истаги кўп таркалган. Бундай холларда хисоб-китобнинг қуйидаги кетма-кетлигига амал килинади:
1. Махсулот эгри чизиғини олдиндан кўриш, яъни махсулот талаб ҳажми билан махсулот нархи уртасидаги боғлиқликни аниклаш.
2. Махсулотни экспорт қилиш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ жорий харажатлар билан ишлаб чиқариш ўртасидаги боғлиқликни олдиндан кўра билиш.
3. Махсулотни экспорт қилиш натижасида олинадиган соф фойда билан ташқи савдо нархи даражаси ўртасидаги боғликликни аниқлаш.
4. Юқори даражадаги фойдани таъминловчи ташқи савдо нархини ва махсулотнинг экспорт хажмини аниқлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |