Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti y. E. Aliev, J. S. Fayzullayev innovatsion iqtisodiyot



Download 1,21 Mb.
bet61/82
Sana05.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#530786
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   82
Bog'liq
Инновацион иктисодиёт укув кулланма Алиев Я печат 29 07 19й

Takrorlash uchun savollar

  1. Sanoat namunasining patentga layoqatlilik shartlarini sharhlab bering?

  2. Sanoat va tovar belgilari nima sababdan qo‘yilishini va uni ahamiyatini aytib bering?

  3. Sanoat namunalariga patent olish uchun talabnoma tuzishda qanday hujjatlarni to‘ldirish zarur?



Mavzu bo‘yicha tavsiya etilgan adabiyotlar

  1. Atkinson, Robert D. Innovation economics: the race for global advantage / Robert D. Atkinson and Stephen J. Ezell. USA: Yale University Press, 2012

  2. Sengupta J.Theory of Innovation, A New Paradigm of Growth, 2014 by Pearson Education, Inc.p.154.

  3. Salixov S.A. Innovatsion faoliyatni boshqarish. Darslik. T.: TDIU, 2013 y.

  4. Innovation, intellectualproperty, and economic growth Christine Green halghand MarkRogers.USA Princeton University Press, 2010 . 46-b.

3.2. Инновация фаолияти инфратузилмасига инновацион салоҳиятни ривожлантириш даражаси таъсирини баҳолашга нисбатан услубий ёндашувлар

Инновацион фаолият натижаларини баҳолаш инновацион фаолият тушунчасига таянадиган бир нечта таркибларни ташкил этиши мумкин. Инновацион фаолият – илмий ва технологик ғоялар, ишланмалар, иҳтироларни уларни амалиётда қўллаш ва бозорда жорий этиш ҳолатигача етказиб тайёрлашдир. Яьни, инновацион фаолиятнинг иккита асосий белгиларини – илмий тадқиқотлар, иҳтиролар ва уларни бозорда жорий этиш натижалари асосида янгиликларни яратишдан иборатдир. Шу боис, иқтисодиётнинг инновацион ривожланиш даражасини баҳолаш таркибларини қуйидагича ажратиш мумкин:



  • инновацион салоҳиятни инновациялар манбаи сифатида баҳолаш;

  • инновацион инфратузилмаларнинг янгиликларни унинг истъемолчиларигача етказиб беришга кўмаклашувчи ташкилотларнинг йиғиндиси сифатида уларга таъсирчанлигини баҳолаш;

  • иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш сектори ҳолатини баҳолаш – инновацион фаолиятнинг ҳудуднинг иқтисодий ўсишига қўшаётган ҳиссасини баҳолаш.

Инновацион салоҳиятни ривожлантириш даражаси, унинг ҳолати илмий тадқиқотлар, илмий-техник ишланмалар натижаларининг миқёси ва сифати ва шундан келиб чиққан ҳолда инновациялар пайдо бўлишига салоҳиятли имкониятларини белгилайди. Агар инновацион салоҳият пасайган бўлса, бозорнинг эмас, балки илмий ташкилотларнинг ташаббуси билан ишлаб чиқилган ишланмалар камаяди. “Фундаментал тадқиқотларга асосланган инновацион стратегия, зеро қисқа муддатли истиқболда янада хатарли бўлса ҳам технологик тараққиётга олиб келиши учун кўпроқ имкониятларга эга бўлади”69. Шу боис, инновацион салоҳиятнинг ҳолати – ҳудудни инновацион ривожлантиришни баҳолашнинг биринчи бошланғич босқичи ҳисобланади.
Айрим олимлар инновацион салоҳиятни “ҳудуднинг инновацион фаолиятини амалга оширишга қодирлиги ва тайёрлиги” деб ҳисоблайди70. Бунда “қодирлиги” тушунчаси улар томонидан “... салоҳият (инновацион фаолият учун зарур бўлган ресурслар) таркибларининг тузилмаси мавжудлиги ва мувозанатлашганлиги” сифатида ифодаланади. “Тайёрлиги” тушунчаси эса “салоҳият (мавжуд ресурслар)нинг инновацион фаолиятни амалга ошириш учун ривожланиш даражасининг етарлилиги” сифатида тушуниш тавсия этилади. Инновацион фаолиятга тайёргарлик параметрлар шкаласи ҳозирги талаблар нуқтаи назаридан нолдан қандайдир максимумгача бўлган диапазон доирасида ўзгариши мумкин. Аслида тайёргарлик параметрлари доимо нолдан юқори бўлади, чунки амалга ошириш учун кўп маблағ талаб қилмайдиган, айниқса тадбиркорлик фаолиятининг ташкилий тузилмаси ўзгариши билан боғлиқ ёки Й.Шумпетер томонидан инновацияларни классик изоҳланиши мувофиқ ҳолда янгиликларга ҳам кирган ҳудуд жиҳатдан янги бозорларга чиқиш билан боғлиқ минимал янгиликлар ҳар қандай корхона, шу жумладан ҳудудий тузилмалар фаолиятида доимо мавжуд бўлади.
Шу боис, шуни таҳмин қилиш мумкинки, ҳудуднинг инновацион фаолиятини амалга оширишга тайёр ва қодир бўлиши сифатида ифодаланадиган инновацион салоҳият ушбу ҳудудда жойлашган ташкилот ва корхоналарнинг тегишли инновацион фаолиятни амалга оширишга қодир ва тайёр бўлиши қўшилади, улар эса ўз навбатида, муайян инновацион салоҳиятга эга бўлади.
Муайян ташкилотларнинг инновацион салоҳияти деб унинг у ёки бу янгиликларини жорий этишга фаол тайёрлигини, ундан кейинчалик самарали фойдаланишни таъминлашни тушуниш лозим71.
Инновацион салоҳият қуйидагилар билан тавсифланади:

  • инновацион “қувват” – муайян ҳажмдаги инновацион фаолиятни амалга ошириш имконияти;

  • олим ва мутахассис кадрлар: сони, фан соҳалари бўйича таркиби, малакавий таркиби;

  • моддий-техник базаси: илм-фан соҳалари бўйича иш жойлари билан жиҳозланганлиги, фойдаланиладиган ускуна, материал ва реактивларнинг тараққий этиш даражаси;

  • молиялаштириш: давлат, маҳаллий, хўжалик субъектларнинг буюртмалари, ўз маблағлари, бошқа манбалари;

  • илмий ахборот: илмий, шу жумладан чет эл адабиёти, халқаро ахборот тармоқларига киритиш;

  • илмий мактаблар: маҳаллий ва жаҳон илм-фанидаги ўрни ва роли;

  • интеллектуал мулк химояси: патентлар сони, фан соҳалари бўйича рўйхатга олиш ҳақидаги гувоҳнома, улардан фойдаланиш;

  • якуний моддий ёки интеллектуал маҳсулотнинг чиқиши нуқтаи назаридан инновацион фаолиятни ташкил этиш бўйича замонавий шакллари.

Инновацион салоҳиятнинг таҳлили ушбу шароитларда инновацион фаолиятнинг муваффақиятини белгиловчи таркибий қисмлар бўйича амалга оширилиши мумкин. Умумий ҳолатда эса инновацион “қуввати”, кадрлар ҳолати, моддий-техник базаси, молиялаштириш, интеллектуал мулчилик объектларидан фойдаланиш кабилар таҳлил қилинади.
Инновацион “қувват” – тадқиқот ва ишланмаларни олиб бориш имконияти ҳажмли кўрсаткичлар: инновацион соҳадаги ташкилотларнинг сони, банд бўлганлар сони, бажарилган ишларнинг ҳажми билан тавсифланиши мумкин. Ушбу маълумотлар давлат статистикасида қайд этилади ва улар таҳлил предмети бўлиши мумкин.
Кадрлар инновацион салоҳиятининг ҳал қилувчи унсури ҳисобланади, чунки илм талаб қиладиган лойиҳаларда олим ва муҳандислар қўшадиган ижодий ҳиссаларнинг аҳамияти юқори. Давлат статистикаси томонидан тадқиқотларни ва ишланмаларни олиб борувчи ишлаб чиқувчиларнинг сони ҳамда уни ёш мутахассислар ҳисобига тўлдирилиши ҳисобга олинади.
Кадрларнинг асосий тавсифлари уларнинг интеллектуал салоҳияти ҳисобланади. Интеллектуал салоҳияти деб ишга солиниши ва у ёки бу масалаларни ечиш, фан, техника, таълим, бошқарув ва бошқа соҳаларда ақлли энергия сарфланган ҳолда муайян мақсадларга эришиш учун фойдаланилиши мумкин бўлган қобилиятлар ва олинган билимлар, кўникмалар, ўқувлар йиғиндиси тушунилади. Мутахассисларнинг интеллектуал салоҳиятини билвосита фан номзоди ва фан доктори илмий даражасига эга бўлган илмий ходимлар сонининг давлат статистика ҳисоботларидаги маълумотлар асосида илмий тадқиқотларни ва ишланмаларни олиб борадиган ходимларнинг умумий сонига нисбати йўли билан тавсифлаш мумкин.
Статистик тўпламларда олиб борилаётган тадқиқотларни моддий-техник жиҳатдан таъминлаши тўғрисида маълумотлар етарли эмас. Экспертларнинг баҳолашича фойдаланилаётган асбоб-ускуналарнинг даражаси замонавий талабларга мувофиқ тадқиқотларни амалга оширишга имкон бермайди. Бир қатор илмий йўналишларда тадқиқотчиларнинг иш ўринлари билан жиҳозланиши ривожланган давлатлар даражасида эмас.
Ўтган йиллар давомида капитал ҳаражатларнинг салмоғи нисбатан паст бўлганлиги илмий ускуналарнинг янгиланишига тўсиқлик қилади, унинг илмий яроқлилик даражасини пасайтиради. Агар тадқиқот ва ишланмаларнинг моддий-техник базаси замонавий талабларга мос келмаса, хорижий рақобатчиларни илгарилаб, жаҳон бозорига чиқиш қийин бўлади.
Инновацион салоҳиятнинг молиявий таркиби тадқиқот ва ишланмаларни молиялаштириш манбалари, илмий-тадқиқот тажриба-конструкторлик ишларига ҳаражатлар каби кўрсаткичлар билан тавсифланади.
Инновацион салоҳиятнинг илмий таркибий қисми сифатида ихтироларга берилган буюртмалар сони ва олинган патентлар, қайд этилган муайян даврда олинган билимлар ҳажмини қабул қилиши мумкин.
Инновацион салоҳиятни баҳолаш бўйича ҳажмли натижавий кўрсаткичга давлат статистикаси томонидан ҳисобга олинадиган яратилган илғор ишлаб чиқариш технологияларини келтириш мумкин. Статистика томонидан яратилган технологияларнинг умумий сони ҳисобга олинмайди. Шу боис, микроэлектроника базасида яратилаётган технологияларнинг салмоғини баҳолаш мумкин эмас.
Инновацион ривожланишга илмий натижаларни, ишланмаларни, ихтироларни тайёр маҳсулот ва уларни бозорга жорий этишгача етказиб бериш бўйича кичик инновацион корхоналар ҳамда ушбу жараёнга кўмак берувчи инновацион инфратузилма сезиларли даражада таъсир кўрсатади.
Ҳолбуки, ҳар бир қайд этилган таркиблар ва ҳар бир ишлаб чиқариш хўжалик тизими инновацион салоҳиятнинг муҳим ва ажралмас қисми бўлганлиги боис инновацион фаолиятни моддий-техник, илмий-техник, кадрлар таъминотининг кўп ёки кам аҳамиятлилиги тўғрисидаги бахсга ўрин йўқ, чунки барча санаб ўтилган унсурлар мавжуд бўлгандагина бутун тизимнинг инновацион салоҳияти тўғрсида гапириш мумкин.
Шундай қилиб, тизимнинг инновацион салоҳияти таркибига кирган юқорида санаб ўтилган унсурлар ўртасидаги лозим бўлган нисбатларни ва нисбатларнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган параметрлардан оғишларнинг инновацион фаолият миқёси ва сифатига таъсир кўрсатиш даражасини аниқлаш лозим. Санаб ўтилган унсурларнинг ҳар бири бўйича уларни сон ва сифат жиҳатидан шаклланишининг нисбатини тадқиқ этиш ҳам муҳим омил ҳисобланади. Агар инновацион салоҳиятнинг сон параметрлари билан ҳаммаси аён бўлса, бироқ, унинг сифат жиҳатлари иқтисодий адабиётларда ҳанузгача етарли даражада ўрганилмаган.
Натижада шундай тасаввур вужудга келадики, инновацион фаолиятнинг сифат жиҳатлари унчалик муҳим эмас, сифатнинг маъмурий мезонлари эса инновацион салоҳиятнинг ушбу параметри учун етарли ҳисобланади.
Одатда инновацион фаолиятнинг таъсирини тадқиқ этиш макротизимнинг иқтисодий ўсиш параметрлари билан боғланади ва ишлаб чиқариш вазифаларига киритиш йўли билан амалга оширилади.
Шундан келиб чиққан ҳолда шундай хулоса қилиш мумкинки, илмий-техник тараққиёт иқтисодий ўсишнинг ягона чексиз манбаи ҳисобланади, шунга асосланиб, илмий-техник ва инновацион салоҳиятни яратишга инвестицион маблағларни йўналтириш зарур. Мазкур хулоса капитал тавсифдаги товарлар (маълумки, буларга иқтисодиётнинг илмий-техник секторидаги маҳсулотлари киради) ва истеъмолга мўлжалланган маҳсулотлар ўртасидаги нисбатларга амал қилиши зарур деган изоҳ билан чиқарилиши мумкин.
Бизнинг фикримизча, барча ушбу ҳолатларни маъқуллаш мумкин. Бундан ташқари, айнан уларни иқтисодий ўсиш параметрларини сон жиҳатдан баҳолашни амалга оширишда қабул қилиш лозим. Мазкур баҳолашни тўғри олиб бориш учун турли иқтисодий ўсиш омилларининг ўзаро нисбатини белгилайдиган моделни танлаб олиш лозим.
Моделни танлаш макроиқтисодий тизимнинг ривожланиши қай тарзда намоён этаётганлигига боғлиқ. Илмий-техник омилларнинг иқтисодий ўсишга таъсир кўрсатиши билан боғлиқ Кейнс ёндашувини кўриб чиқиб, шундай хулосага келдикки, инновацион фаолиятнинг иқтисодий ўсиш миқёсига бўлган сонли таъсир кўрсатиш параметрларини аниқлашга бўлган мазкур ёндашувнинг шартлилиги тўлалигича тўғри эмас, чунки у якуний истеъмолда эҳтиёжлар динамикасининг йўқлигини назарда тутади, бу эса инновацион ривожланиш ғоясига зид келади.
У шунингдек, иқтисодий ўсиш муаммоларига ва замонавий макроиқтисодий ўсишга хосдир. Ушбу ва ўхшаш ресурсли таъминотнинг ўзгаришлари илмий адабиётларда техник жараёнларнинг нейтрал (салбий ҳам эмас, ижобий ҳам эмас) таъсир кўрсатиш тамойилига асосланган неоклассик ўсиш моделлари деб ном олган моделлардан фойдаланган ҳолда амалга оширувчи иқтисодий ўсиш миқёси ва суръатларини замонавий баҳолаш асосида ётади.
Дж.Хикс, Р.Харрод ва Р.Солоу ўз тадқиқотларида техника тараққиёти омилининг макроиқтисодий ўсишига нейтрал таъсир кўрсатишини ўрганган. Нейтрал техника тараққиёти у макротизимда шаклланган ресурсли таъминот параметрларини ўзгартирмаган ҳолда вужудга келади. Мазкур ғоя бахсли ҳисобланади, чунки микротизимда фақатгина инновацион фаолият тўлиқ мавжуд бўлмаган ҳоллардагина параметрларнинг доимий нисбатлари пайдо бўлади. Бироқ, мазкур ҳолда нейтрал техник жараён тўғрисида эмас, балки уларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисида гапириш мақсадга мувофиқдир.
Бу иқтисодий ривожланиш омилларининг ўзаро алмашинувини ҳисобга олувчи биринчи иқтисодий ўсиш моделларидан бири саналади (айни дамда Кейнсча иқтисодий ўсиш моделининг нотурғунлиги кўпинча ишлаб чиқариш омилларининг ўзаро алмашинуви билан боғлиқ). Ушбу ҳолатни асослаб берган биринчи олимлардан бири Р.Солоу бўлиб, у қуйидаги жиҳатларни аниқлади:
биринчидан, мазкур моделда маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажми динамикаси унинг сармоя билан таъминланганлик даражасига боғлиқ;
иккинчидан, Р.Солоуга кўра инвестициялар ҳажми жамғармалар билан таъминланганлик даражаси ва йиғиш меъёрларига боғлиқ;
учинчидан, йиғиш меъёрларини жамғармалар билан таъминланганлик даражаси белгилайди;
тўртинчидан, аҳоли сони доимий суръатлар билан кўпаймоқда;
бешинчидан, технологик жараён (техника тараққиётини технологиялар ўзгаришининг бир ҳолати сифатида кўриб чиқиш мумкин) доимий суръатлар билан амалга оширилади ва кўп ҳолларда меҳнатни тежайдиган технологияларга боғлиқ;
олтинчидан, макротизим барқарор мувозанат ҳолатида турибди.
Қайд этилган ҳолатларнинг аксарият қисми, айниқса мувозанат ва инновацион ривожланишнинг доимий ўсиши соҳасидаги ҳолатлар бахсли ҳисобланади. Бироқ, ҳозирги кунда тадқиқ этиш мақсадида фақатгина битта омил муҳим ҳисобланади. Р.Солоу моделида инновацион жараён шартли равишда доимий тафсилотларга эга бўлган экзоген омиллар сифатида кўриб чиқилади.
Мазкур ҳолат макротизимда иқтисодий ўсиш бўйича амалга оширилаётган иқтисодий тадқиқотларни неоклассик варантидан эволюцион вариантига қайта ихтисослашишига сабаб бўлди.
Р.Солоунинг ўзи ҳам ўз қарашларидаги камчиликни тан олиб, шундай деган: “... иқтисодий ўсиш назариясининг ажралмас қисми сифатида техник жараённинг эндоген таркибларини моделлаштириш бўйича уринишлар эндоген ўсиш назариясига қийматлиликни беради”.
Р.Солоунинг айниқса қуйидаги иккита камчиликлари муҳим ҳисобланади: биринчидан, “... камайиб борувчи фойда узоқ муддатли режада ўсиш жамғариш меъёрига мутлақ боғлиқ эмас”; иккинчидан, инновацион салоҳиятнинг ривожланиши ва кўплаб инновацион лойиҳаларда мавжуд бўлган юқори ноаниқлик даражаси шароитида макротизимнинг иқтисодий ривожланиши ўртасидаги номувофиқликнинг мавжудлиги.
Мазкур шароитлар иқтисодий фаолиятнинг қуйидаги амалдаги тафсилотларида рўёбга чиқади. Янгиликни махсус турдаги капитал ресурс сифатида кўриб чиққанда максимал даромад ва максимал ҳаражатлар назарияси нуқтаи назардан унинг динамикаси тўғрисида гапириш мумкин. Демак, ҳар бир кейинги авлоддаги янгиликлар фойда бирлиги ҳисобига кўп сонли ресурсларни амалга ошириш учун талаб этилади. Бунда тўпланган асосий сармоя эволюцион ривожланиш шароитида макротизимнинг иқтисодий ривожланиш параметрларини сезиларли даражада ўзгартиришга имкон бермайди.
Келтирилган ҳолатлар инновацион жараёнда мустақил ривожланиш мантиғининг мавжудлиги билан кучайиб кетади. Мазкур мустақиллик инновацион салоҳиятининг ижодий таркибий қисми сифатида иштирок этувчи янгиликлар ишлаб чиқарувчилар ўзи яратган маҳсулотлардан фойдаланиш натижалари билан умуман қизиқмаётганлиги билан тавсифланади. Улар учун энг муҳими қўйилган масалаларнинг ечими ҳисобланади. Бундан ташқари, улар учун ресурсли чекловлар ҳам қизиқ эмас. Бунда янгиликлар яратувчилар номидан илмий-техник сектор томонидан олинган натижанинг миқдорини, уни олиш вақтини ва амалда қўллаш имкониятларини ҳар сафар кафолат бериш имкониятига эга эмас.
Амалда эса инновацион жараёнларнинг макроиқтисодий тизими ривожланиши миқёсига таъсир кўрсатиш миқдорлари уларнинг амалга ошириш тезлигига боғлиқ. Бироқ, чоп этилган маълумотларга кўра, 1970-1980 йилларда халқ хўжалигида ресурсларни тежайдиган технологиялар жорий этилишининг тезлиги саноати ривожланган давлатлардан кўра ўртача уч баробар кам бўлган, бу эса кўп жиҳатдан кўплаб чет эл давлатлари билан технологик узилишнинг пайдо бўлиши ва кейинчалик кучайиб кетишига олиб келди.
Иқтисодий ўсиш ўлчовларининг аниқлиги, ҳаттоки инновацион ривожланиш макротизимининг иқтисодий ўсиш миқёси ва суръатларига таъсир кўрсатиш даражасини аниқлаш бўйича аниқ услубиётнинг йўқлиги унчалик муҳим эмас, балки инновацион жараёнлар соҳасидаги олдинги тадқиқотчиларнинг ушбу жараёнлар макроиқтисодий тизимнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши тўғрисида бир фикр мавжудлиги муҳим ҳисобланади. Бироқ, бунда шу нарса эътибордан четда қоладики, мазкур таъсир кўрсатишда салбий жиҳатлар йўқлиги аниқ исботлангандагина инновацион жараёнлар макротизимнинг ривожланишига ижобий таъсири тўғрисида гапириш мумкин. Мазкур хулосага келиш учун ҳам сон, ҳам сифат жиҳатдан инновацион ривожланишнинг таъсир кўрсатиш йўналишларини баҳолашга имкон берувчи услубиёт зарурдир.
Инновацион фаолиятнинг натижавийлигига юқорида изоҳланган ёндашувларнинг таҳлили асосида қуйидаги хулосага келиш мумкин:

  • макроитқисодий тизим ривожланишининг қатъий шарти унда амалга оширилаётган инновацион фаолият ҳисобланади;

  • ҳозирги кунгача инновацион фаолиятнинг иқтисодий ўсиш миқдорига таъсирини аниқлаш усуллари йўқ.

Ушбу ҳолатларнинг таъсир кўрсатиши натижасида макротизим тасарруфида бўлган иқтисодий ресурсларнинг қайси қисмини бир томондан, иқтисодий ўсиш учун энг яхши имкониятларни таъминлаш, иккинчи томондан, якуний истеъмол ҳажмини сезиларли даражада камайтирмаслиги учун инновацион салоҳиятни ҳосил қилиш мақсадида фойдаланиш мумкинлигини аниқлаш учун имкониятлар мавжуд эмас. Демак, умум фойдаланадиган ахборотлар асосида инновацион салоҳият макротизимининг иқтисодий ўсиш миқёси ва суръатларига таъсир кўрсатишини аниқлашга кўмаклашадиган аниқ сонли мезонларни ўрнатиш лозим.
Улар қуйидаги кўрсаткичлардир:

  • мамлакат аҳолиси жон бошига ялпи ички маҳсулотни ишлаб чиқариш;

  • аҳоли жон бошига уй хўжалигининг якуний истеъмол ҳажмлари;

  • ялпи ички маҳсулотнинг умумий ишлаб чиқариш ҳажмида илмий хажмдор маҳсулот деб ҳисоблаш мумкин бўлган (халқаро мезонлар бўйича) маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмининг улуши;

  • умумий ялпи ички маҳсулотда уй хўжалигининг якуний истеъмоли учун мўлжалланган илмга оид маҳсулотни ишлаб чиқариш улуши;

  • миллий экспортнинг умумий ҳажмида илмга оид экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш улуши;

  • умумий ҳажмда уй хўжалигининг якуний истеъмоли учун мўлжалланган илмга оид экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш улуши:

а) миллий экспорт;
б) илмга оид маҳсулотнинг миллий экспорти.

  • умумий миллий импорт ҳажмида илмга оид маҳсулотни импорт қилиш улуши;

  • уй хўжалигининг якуний истеъмоли учун мўлжалланган илмга оид маҳсулотни импорт қилиш улуши:

а) умумий миллий импорт қилиш ҳажмида;
б) умумий илмга оидмаҳсулотни импорт қилиш ҳажмида.

  • умумий ялпи ички маҳсулот ҳажмларига нисбатан ҳаражатларнинг инновацион салоҳиятнинг ривожланиши ва фаолият кўрсатиши учун ҳаражатларнинг нисбий миқдори:

а) таълим сегментида;
б) илмий-технологик сегментида, яъни фундаментал ва амалий ишланмалар, лойиҳа ишлари соҳаларида;
в) инвестиция сегментида, шу жумладан дастлабки янгиликларга кетган ҳаражатлар ва инновацион жиҳатдан жорий этишни амалга оширишга кетган ҳаражатлар;

  • умумий ишлаб чиқариш ҳажмида уч йилдан кам муддатда ишлаб чиқиладиган маҳсулот улуши:

а) барча маҳсулотлар;
б) илмга оид маҳсулот;
в) оралиқ йўналишдаги маҳсулот;
г) уй хўжалигининг якуний истеъмоли учун мўлжалланган маҳсулот;
д) инновацион маҳсулотлар, яъни асосий фондлар, номоддий активлар.
Шундай қилиб, иқтисодиётни ривожлантиришнинг инновацион даражасини баҳолашда мавжуд инновацион салоҳият, инновацион инфратузилманинг ҳолати, инновацион фаолиятнинг минтақа иқтисодий ўсишига қўшаётган ҳиссаси каби кўрсаткичлардан фойдаланилиши мумкин. Умумий ҳолда инновацион салоҳият инновацион қувват билан, илмий ташкилотлар ва илмий ходимларнинг сони, уларнинг малакаси, катта илмий ходим-изланувчилар институти фаолиятининг кўрсаткичлари, илмий-тадқиқот тажриба-конструкторлик ишлари учун ҳаражатлар ва х.к. билан тавсифланади.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish