3.2-расм. Инновацион кластерларни шакллантирувчи инновацион лойиҳалар тавсифи62
Келтирилган тавсифда кадрларнинг маълумот салоҳияти ва тайёрлаш инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларга катта эътибор берилади. Бу рақобатли бозор муҳити шароитида юқори малакали кадрлар ресурсларини, яъни ўз давлатининг халқаро меҳнат тақсимотида муносиб ўринни таъминлаган ҳолда қисқа муддат ичида энг замонавий даражадаги тадқиқот ва ишланмаларга киришишга қодир ёш мутахассисларни тайёрлаш заруратига боғлиқ. Охирги пайтларда инновацион иқтисодиётда нафақат илм талаб қиладиган маҳсулотни ишлаб чиқиш ва экспорт қилиш, балки илғор технологиялар (“билимлар савдоси”)га эътибор қаратилмоқда, шу боис амалий ва фундаментал тадқиқотлар туташган ҳолда ишланмаларни ишлаб чиқишга қодир бўлган кадрларга бўлган эҳтиёж пайдо бўлади. Демак, ўқув жараёнини фан билан, фундаментал фанлар бўйича яхши билимлар уларни амалиётда қўллай олиш билан узвий алоқаси ҳисобига таъминланадиган университет берадиган таълимнинг роли тобора ошиб бормоқда. Буларнинг барчаси хорижда ташкилий шаклларнинг, масалан АҚШда илмий-техник марказлари, Нидерландияда ҳудудларга тақсимланган тадқиқот мактаблари ҳамда Белгияда университетлараро марказлар ва институтларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Шу билан бирга Ғарбда ҳам қиймат ифодасида, ҳам уларда банд бўлган мутахассилар сони ҳисобига тадқиқот ва ишланмаларнинг ҳажмидан 50 % (бир қатор давлатларда, масалан Германия, Австрия ва бошқаларда 60 %)дан ортиғи нодавлат саноат компанияларнинг илмий-техник секторига тўғри келади. Одатда, айнан бу ерда янги маҳсулот ва технологиялар бўйича, айниқса тижорат сири мажбуриятлари билан боғлиқ бўлмаган университет ўқитувчи ва талабаларни ҳар доим жалб қилишга имкон бўлмаган маҳсулот ва технологиялар бўйича амалий тадқиқот ва ишланмалар олиб борилади.
Шу билан бирга, янада йирик (авиа ва автомобилсозлик, электр-техниква кимё соҳаларидаги) компанияларда олинган натижаларни кейинчалик амалиётга жорий этиш мақсадида олиб бориладиган узоқ муддатли фундаментал тадқиқотлар кенг ривож топган. Хорижда интеграцион жараёнларда кичик ва ўрта корхоналар энг муҳим рол ўйнайди. Улар кенг миқёсдаги ишлаб чиқаришлар учун юқори малакали муҳандис кадрлар ва илмга оид маҳсулотининг кенг доирадаги етказиб берувчилар захираси вазифасини бажаради.
Илм-фан сектори инновация фаолиятининг муваффақиятли ривожланиши ҳисобига республика илмий-техника соҳасида муҳим ўринни эгаллаши мумкин, чунки ҳозирги кунда олий таълим муассасининг илм-фанини молиялаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда.
Айни дамда иқтисодиётнинг инновацион тузилмаси асосига авваломбор шаклланаётган технопарклар ва инновацион марказлар намоён бўлмоқда. 3.3-расмда инновацион тузилмаларнинг иқтисодиётга таъсир кўрсатиши бўйича асосий йўналишлари келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |