1.2.3-расм. Корхонанинг инновацион салоҳиятига таъсир этувчи омиллар39
бошқарилмайдиган;
билвосита бошқариладиган;
бевосита бошқариладиган.
Бошқарилмайдиган омиллар (ёки берилган) - булар, корхона инновацион салоҳиятига, бошқарув қарорларини қабул қилинишига таъсир ўтказмайдиган омиллар. Бошқарилмайдиган омиллар сирасига қуйидагилар киради:
иқтисодиётнинг ривожланиш тенденциялари ;
минтақа, давлатдаги ижтимоий-иқтисодий вазият;
давлатнинг инновацион сиёсати;
муайян бозорларда рақобатнинг тавсифи;
истеъмол тизимида барқарор ўзгаришлар;
халқаро рақобат ва меҳнат тақсимотининг таъсири;
истеъмолчининг тўлов имкониятлари.
Билвосита бошқариладиган омиллар - булар, корхона инновацион салоҳиятига таъсири натижалари бошқарув қарорларининг қандай қабул қилиниши, ташқи омиллар таъсири билан боғлиқ бўлган омиллар бўлиб, уларга қуйидагиларни келтиришимиз мумкин:
корхона инновацион фаолиятини молиялаштирувчи ташкилотлар;
инновацион маҳсулотга талабнинг мавжудлиги.
Корхона инновацион салоҳияти ривожланишига билвосита бошқариладиган омилларнинг таъсири инновацион лойиҳаларга таъсир ўтказувчи молия институтларининг қабул қиладиган бошқарув қарорларини, инновациялар соҳасида давлат сиёсатининг инновацияларни тарғиб этишда манфаатдорлар саноат тизимлари билан боғлиқ (банк соҳаси, давлат инвесторлар ва бошқ.).
Бевосита бошқариладиган омиллар сирасига, корхона инновацион салоҳиятига таъсир кўрсатиш натижаларига бошқарув қарорларининг қабул қилиниши билан бутунлай боғлиқ бўлган омилларни келтирамиз.
Бевосита бошқариладиган омиллар гуруҳини кўриб чиқамиз:
корхонанинг соҳага тегишлилиги;
корхона кўлами;
корхонанинг инсон капитали;
корхонадаги ижтимоий-руҳий муҳит;
мотивация тизими;
эришилган ишлаб чиқариш ва технологик даража;
эришилган илмий-техник даража;
ташкилий бошқарув тузилмаларининг инновацион жараён вазифалари билан мувофиқ келиши;
инновацион менежмент тизими;
корхонанинг молия ресурслари.
Корхонанинг инновацион салоҳиятига унинг соҳага тегишлилиги алоҳида таъсир ўтказади. У айтарли даражада хусусий, маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилишга шароит яратади. Бошқа шу каби шароитларда ҳам айнан қайси соҳага тегишлилик омили инвестицияларни ўзига жалб қилиш кўламини оширади.
Инновацион салоҳиятнинг шаклланиши ва унинг даражасига корхона кўлами сезиларли таъсир ўтказади. Нисбатан йирикроқ корхоналарда илмий тадқикот ишланмалар, инновацияларни бошқариш билан шуғулланувчи бўлимларни яратиш имконияти кўпроқ. Статистик ҳисоб-китобларга қараганда, саноат ишлаб чиқариш ташкилотларининг асосий улушини ходимлари сони жуда кўп бўлган корхоналар гуруҳи ташкил этади. Кам ишчилар сонига эга бўлган корхоналар гуруҳларининг инновацияларнинг технологик амалга оширилишидаги улуши сезиларли даражада паст.
Инсон капитали корхона инновацион салоҳиятини ташкил этувчи бошқа барча омилларга таъсир ўтказувчи етакчи омил ҳисобланади. Инсон омили туғма иқтидор ва қобилиятларни, таълим ва маҳоратни, шунингдек, инсонга берилган ва унинг ишини муваффақиятли амалга оширишида фойдалана оладиган рағбат ва энергияни ўз ичига олади.
Шундай қилиб, корхонанинг инсон капитали тушунчасини қуйидаги хусусиятлар тавсифлаши мумкин:
ходимларнинг таълими, уларнинг таълим даражаларини, малакасини узлуксиз равишда ошириб бориш;
ходимларнинг ваколат даражаси, касбий фаолият функцияларининг қабул қилишга тайёрлик даражаси;
ходимларнинг саломатлиги ҳолати;
индивидуал фазилатлар, шахснинг имкониятлари (ҳаракатчанлик, қадр-қиммат, ташаббускорлик, раҳбарлик қилиш қобилияти);
таълим ва мотивацион жараёнларнинг натижаси сифатида ижодий, яратувчанлик салоҳияти;
ходимлар мотивацияси.
Инсон капитали, корхона интеллектуал ресурсларининг манбаи ҳисобланади (технологик ҳужжатлар, патент, лицензия,муаллифлик ҳуқуқи, бизнес режалар); ташкилий ва молиявий муносабатларни шакллантиради, техник ва технологик ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлайди (тажриба ускуналарини ўзлаштириш, технологик ускуналар) ва илмий-техник заҳираларни яратади, ходимларнинг ижодий қобилиятларини аниқлайди. Инсон капиталини корхона инновацион салоҳиятини амалга оширишда кадрларнинг қобилияти, тайёргарлик даражаси, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишни аниқловчи муҳим омил сифатида кўриб чиқишимиз мумкин.
Корхонадаги ижтимоий-руҳий муҳит инновацияларнинг амалга оширилишида ходимлар ва раҳбарларнинг тайёрлиги каби инновацион салоҳиятнинг таркибини сезиларли даражада аниқлайди.
Корхонада инновацияларга тайёрлик даражасини ошириш учун, инновацияларнинг индивидуал ва жамоавий аҳамиятида, янгиликларни ишлаб чиқариш ва иқтисодий заруратларини англашда намоён бўладиган кадрларнинг руҳий тайёргарликларини шакллантириш зарур. Шунингдек, инновацион корхонада, инновациялар тарғиб қилинишининг салбий оқибатларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар тизими талаб қилинади.
Инновацион жараёнларни муваффақиятли амалга оширишда алоҳида ходимлар ва бўлимларнинг иштироки муҳим. Тўғри ишланган мотивация тизими кадрларнинг ижодкорлигини, ходимларнинг инновацияларга тайёргарлик даражасини оширади ва шу билан биргаликда корхона инновацион салоҳиятини юксалтиради.
Жорий ишлаб чиқариш ва технологик даража қуйидагиларни қамраб олади: иш ўринларининг билим соҳаларига кўра замонавий инновацион ва ахборот технологиялари, компьютер тизимлари, илғор ускуналар билан, шунингдек, зарур бўлган материаллар, реактивлар, лаборатория, ишлаб чиқариш ва офис жиҳозлари билан таъминланганлиги; ишлаб чиқаришда илғор ва инновацион технологияларнинг қўлланиши. Ушбу омил инновацион салоҳиятни ташкил этувчиларидан бири - ишлаб чиқариш ва технологик салоҳиятни шакллантиради.
Инновацион салоҳиятнинг бошқа бир ташкил этувчиси - илмий-техник салоҳият тўғридан-тўғри корхонанинг эришган илмий-техник даражаси билан боғлиқ. Ушбу омил ўз ичига қуйидагиларни камраб олади: интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патент, сертификатлар, ноу-хау); инновациялар ҳақида мамлакатдаги каби, хорижда ҳам ахборотлар мавжудлиги: илмий-техник адабиётлар, интеллектуал мулк объектлари билан ишлаш, янги юқори илмий технологиялар, тизимлар ва ускуналар ҳақида ахборотлар; халқаро ва маҳаллий ахборот тизимларига киритилган компьютер тизимларининг мавжудлиги; янги технологияларни ривожлантириш даражаси; тугалланган ва тугалланмаган инновацион лойиҳалар шаклидаги илмий-техник ишланмалар.
Корхона инновацион салоҳиятининг ажралмас бир бўлаги сифатида ташкилий-бошқарув салоҳиятини шакллантириш учун ташкилий тизим бошқаруви инновацион жараён вазифаларига мос келиши зарур. Ушбу омил қуйидагиларни ўз ичига олади:
жорий ташкилий тузилмаларнинг расмийлаштирилиш даражаси;
алоҳида ходимлар ва бўлинмаларнинг инновацион эркинлиги;
мақсадли ишчи гуруҳларни шакллантириш имконияти;
ташкилий тузилмада инновацияларни қайта ишлаш фаолиятини олиб борувчи бўлимларнинг мавжудлиги;
ташкилий тузилмада корхона инновацион фаолиятини бошқаришни амалга оширувчи бўлимларнинг мавжудлиги.
Корхонанинг инновацион салоҳиятини шакллантириш ва уни юзага келтириш жараёнлари бошқаруви инновацион менежмент тизими томонидан амалга оширилади.
Корхона молиявий ресурслари кўлами ИТТКИни ўтказиш учун, асосий фондларни модернизациялаш, кадрларни ўқитиш ва малакасини ошириш, фаоллаштириш, корхона инновацион салоҳияти даражасини ошириш учун муайян тадбирларни ўтказишга имкон бериши керак.
Фикримизча, тадқиқотнинг натижалари корхонанинг инновацион салоҳияти даражасини аниқлаш ва бошқаришни амалга оширишга имкон берувчи ва оқибатда саноат корхоналари инновацион салоҳиятини баҳолаш усулларини такомиллаштирувчи комплекс кўрсаткичларни ишлаб чиқишга шароит яратиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |