Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti y. E. Aliev, J. S. Fayzullayev innovatsion iqtisodiyot



Download 1,21 Mb.
bet23/82
Sana05.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#530786
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   82
Bog'liq
Инновацион иктисодиёт укув кулланма Алиев Я печат 29 07 19й

Инновацион салоҳият омили деганда, корхона инновацион ўсишининг жадаллиги ва тавсифига таъсир ўтказувчи шартлар, сабаб ва кўрсаткичларни тушунамиз. Бунда инновацион жараён, кўплаб омилларнинг ўзаро таъсири натижаси сифатида майдонга чиқади.
Корхона инновацион салоҳиятининг шаклланиши ва амалга оширилиши, илмий-тадқиқот ва тажриба-констукторлик ишланмаларидан то маҳсулотнинг оммавий ишлаб чиқариш ёки инновацион технологияларни қўлланилишигача, инновацион жараённи жадаллаштирувчи омиллар ва шароитлар мажмуининг ўзаро тизимли таъсири билан боғлиқ.
Инновацион салоҳият амалга оширилаётган ва тугатилиш босқичларидаги мавжуд инновацион лойиҳаларда, шунингдек, инновацион фаолиятнинг ривожланиш элементларининг барчасини ўзаро боғловчи воситаларни қамраб олувчи инфратузилмада акс этади.
Инновацион салоҳиятнинг шаклланиши ва амалга оширилиши, инновацияларнинг ишланиши ва тарғиб қилинишини секинлаштирувчи ва рағбатлантирувчи омиллар макро-, мезо-, микробосқичларга таъсир ўтказади.
Макро ва мезобосқич омиллари инновацион лойиҳаларнинг муваффақиятли амалга оширилишини белгилаб беради. Давлат ва ҳудудий органларнинг асосий вазифаси, инновацион соҳага инвестициялар оқимини таъминлашга қулай иқтисодий шарт-шароитларни яратиш ҳисобланади. Инновацион фаолиятнинг микробосқичда ривожланиши, минтақа ва мамлакат иқтисодиётининг ўсиш нуқталарини шакллантирувчи, минтақавий тизимларнинг самарали ривожланиши орқали амалга оширилади.
Инновацион салоҳиятга бевосита таъсир кўрсатувчи микробосқич омилларини батафсил таҳлил қилиб ўтамиз.
Илмий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, инновацион салоҳиятга таъсир ўтказувчи омилларнинг таснифи айни вақтда ишлаб чиқилмаган. Кўплаб муаллифлар корхонанинг инновацион салоҳиятига таъсир ўтказувчи омилларга ўз эътиборини қаратган. Т.Г. Философова34 ўз китобида, саноат корхоналарида инновацияларга тўсқинлик этувчи қуйидаги омилларни қайд этиб ўтган:
- иқтисодий - молиявий ресурслар билан кам таъминланганлик, давлат томонидан кам молиялаштирилиш, инновацияларни тарғиб қилишга юқори сарф-ҳаражатлар, иқтисодий хавфнинг юқори даражаси, инновациялар қайтимларининг узоқ муддати;
- ишлаб чиқариш - малакали кадрлар етишмаслиги, янги технологиялар, сотиш бозорлари тўғрисида зарур маълумотларнинг йўқлиги, ташкилотнинг инновацияларни тезда қабул қила олмаслиги, бошқа ташкилотлар, корхоналар ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорликни яхши йўлга қўйилмаганлиги ёки йўқлиги;
- бошқа омиллар - инновацион маҳсулотга истеъмолчилар томонидан паст нархдаги талаб, инновацион фаолиятда етарлича қонуний ва меъёрий-ҳуқуқий асосларнинг, тартибга солишнинг йўқлиги, давлат томонидан инновацион фаолиятни етарлича рағбатлантирилмаслиги, суст ривожланган инновацион инфратузилма, технология бозорида ривожланишнинг йўқлиги.
Бошқа бир олим, А.А. Бовин эса ташкилотнинг инновацион муҳитга қуйидаги таъсир ўтказувчи омилларни келтириб ўтади ва таҳлил қилади35:
- ижтимоий инфратузилма (ишчиларнинг таълим, тиббий ва маданий иншоотлардаги хизматлардан фойдаланиш имконияти);
- алоқа соҳаси (алоқа, ахборот ресурсларидан фойдаланиш имконияти мавжудлиги);
- табиий - географик шароитлар (транспорт, моддий-техник, энергия, ёқилғи ва хомашё ресурсларининг мавжудлиги);
- технологик ва илмий-техник соҳа (ишланмалар бозорининг мавжудлиги, илмий-тадқиқот институтлари ва бошқаларнинг мавжудлиги);
иқтисодий ва молиявий соҳа (инновацион фаолиятнинг давлат томонидан миллий ва минтақавий даражада қўллаб-қувватланиши, инновацион ишланмалардан манфаатдор инвесторларнинг мавжудлиги);
- сиёсий-ҳуқуқий соҳа (инновацион ва илмий-техник соҳани ҳуқуқий тартибга солишда миллий, минтақавий режа ва дастурларнинг мавжудлиги);
- хўжалик юритишнинг стратегик қамрови (бозорнинг муайян сегментида инновацияларнинг пайдо бўлиш тезлиги);
- меҳнат ресурслари бозори.
Иқтисодчилар А.В. Аньшин ва А.А. Дагаев тадбиркорлик тузилмасида янгиликларнинг жорий қилиш имкониятларини белгилаб берувчи омилларни кўриб чиқишади ва уларни иккита ташқи ва ички омилларга ажратишади36. Ташқи омиллар, ўз навбатида, уч гуруҳга бўлинади: рақобат, талаб, ишлаб чиқариш-техник омиллар.
Ички омиллар таркибида эса қуйидагиларни ажратиб кўрсатади:

  • янгиликларга ташкилот бошқармасининг муносабати;

  • бўлимлар ва ходимларнинг ўзаро муносабатларида оддийлик ва тўсиқларнинг йўқлиги;

  • мавжуд ташкилий тизимдан ташқаридаги ҳодисаларга эътибор ва уларнинг муҳимлиги;

  • ички бўлимларнинг мустақил ҳаракатланиш даражаси;

  • бўлимлар ва алоҳида ходимларнинг иқтисодий манфаатдорлиги;

  • инновацион лойиҳаларни кўриб чиқишнинг мослашувчанлик даражаси;

  • янги бўлимларни ташкил этишда ташаббусларнинг мавжудлиги;

  • илмий-техник инфратузилманинг ривожланиш даражаси;

  • постинновацион тизим реабилитациясининг мавжудлиги37.

Фикримизча, келтирилган таснифлар, корхона инновацион фаолиятига таъсир кўрсатувчи омилларнинг фақатгина кичик бир қисмини қамраб олган. Шуни таъкидлаш жоизки, илмий адабиётларда инновацион салоҳиятга бевосита таъсир ўтказувчи омиллар аниқланган эмас.
Тадқиқотимизнинг мазкур параграфининг асосий мақсади корхона инновацион салоҳияти ва унинг таснифлаш белгиларининг тизимлаштирилишига таъсир ўтказувчи омилларни аниқлаш.
Фикримизча, корхона инновацион салоҳиятига таъсир кўрсатувчи омилларни бир қатор белгиларига кўра таснифлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Биз ушбу белгиларни 2.1.1-расмда келтириб ўтамиз.
Амалга оширилган тадқиқотлар натижасида муаллиф томонидан, бошқарувчанлик даражасига кўра, корхона инновацион салоҳиятига таъсир ўтказувчи омилларнинг таснифий белгилари таклиф қилинган.
Келиб чиқиш манбаларига кўра, омиллар табиий-иқлимий, ижтимоий, молиявий-иқтисодий, саноат-технологик, илмий-техник ва ташкилий-бошқарув гуруҳларига бўлинади.




Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish