Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti y. E. Aliev, J. S. Fayzullayev innovatsion iqtisodiyot


-расм. Инновацион фаолият инфратузилмаси субъектларининг иқтисодиётга таъсир кўрсатиши бўйича асосий йўналишлари



Download 1,21 Mb.
bet54/82
Sana05.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#530786
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   82
Bog'liq
Инновацион иктисодиёт укув кулланма Алиев Я печат 29 07 19й

3.3-расм. Инновацион фаолият инфратузилмаси субъектларининг иқтисодиётга таъсир кўрсатиши бўйича асосий йўналишлари 63

ИМ (инновацион мажмуа) – таълим-фан-ишлаб чиқариш жараёнларини ягона бир тизимга бирлаштирадиган кичик илмий-техник тадбиркорлик ва инновация соҳасида йирик инновацион-технологик ва илмий-ишлаб чиқариш мажмуасидир.


Ҳозирги жамиятнинг ривожланиши босқичида олий таълим муассасаларининг инновацион соҳа негизини мустаҳкамлашдаги роли кўп маротаба ошади. Инновацион фаолиятнинг юқори даражада ривожланган шароитларда ҳам маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига, ҳам республика бюджети маблағлари ҳисобига, аммо кўпинча олий таълим муассаси олиб бораётган инновацион фаолият ҳисобига етакчи олий ўқув юртини кейинчалик молиявий қўллаб-қувватлаш учун имкониятлар пайдо бўлади.
Шундай қилиб, олий таълим муассасаси ўз атрофида фундаментал илмий тадқиқотларни ривожлантирган ҳолда содир бўлаётган тезкор технологик жараёнларга мос бўлган ўқув жараёнларини шакллантираётган сифат жиҳатдан янада юқори даражадаги муҳитни яратиши мумкин.
Инновацион фаолиятнинг шаклланиши инновацион жараёнларнинг асосий ривожланиш йўналишларини ишлаб чиқиш, олий мактаблар билан бевосита ўзаро боғлиқликда инновацион жараёнларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш тизими (бошқарув орган) ни яратишни талаб этади.
Республикада содир этилаётган инновацион интеграцион жараёнларга хос бўлган ўзига хос хусусиятларни таҳлил қилиш пайтида қуйидаги муаммолар аниқланган:
1. Интеграцион жараёнларнинг ҳуқуқий-меъёрий базасини такомиллаштириш. Биринчи даражали вазифалар сифатида давлат мақомига эга Фанлар академияси ҳузуридаги илмий муассасаларга давлат олий ўқув юртларининг таъсисчилари ёки бирга таъсис этувчи сифатида иштирок этиши ҳамда бошқа қўшма интеграллашган тузилмаларнинг фаолиятини самарадорлигини ошишишга кўмаклашадиган ташкилий-ҳуқуқий шакллари тўғрисидаги масалаларни ечиш ҳуқуқини беришни белгилаш мумкин.
Қўшма интеграл тузилмаларнинг фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш масалаларида кўплаб камчиликлар мавжуд. Бу, авваломбор, айни дамда Фуқаролик кодексида назарда тутилган ташкилий-ҳуқуқий шакллардан биронтаси таълим соҳасининг фаолият кўрсатиш хусусиятларини ҳисобга олмайди.
Бунда интеграциялашган тузилмаларга юридик шахс мақомини бериш ҳолларида интеграциялашган тузилмаларнинг фаолиятини кўп каналлар бўйича молиялаштириш имконияти, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағлари иштирок этиши имкониятлари тўғрисидаги масала ниҳоят муҳим аҳамият касб этади.
Ҳозирги кунда илмий ва таълим муассасаларининг ўзида қўшма интеграциялашган тузилмаларига юридик шахс мақомини бериш мақсадга мувофиқ. Мазкур тузилмалар қандай устунликларга эга бўлади ва таълим хизматлари бозорида қайси ҳолатни эгаллай олиши масаласини кўриб чиқиш лозим.
2. Интеграциянинг ташкилий-иқтисодий механизмларини шакллантириш. Илмий-техник соҳасидаги давлат мулкини бошқариш ва ижтимоий-таълим тажрибаларини олиб бориш энг муҳим масалалар сифатида кўрсатилган, унинг асосида турли хил усул ва шакллардан фойдаланган ҳолда интеграция ётади. Давлат илмий марказларининг фаолиятини янада такомиллашгани, уларни давлат корпоратив бирлашмалар таркибига киритилгани (ишлаб чиқариш билан интеграциялашгани) сайин илмий-техник мажмуаларнинг янги турини яратишга эътибор тобора ошиб бораверади.
Шуни таъкидлаш лозимки, вазирлик ва идораларнинг “фан-таълим” чизиғи, фақат билвосита “фан-ишлаб чиқариш” ва “таълим-ишлаб чиқариш” каби чизиқлар бўйича интеграция масаласини ечишга қаратилган.
Бунда биринчи ўринга иккита асосий вазифалар қўйилади: юқори малакавий касбий-мобиль ишчиларни тайёрлаш ва кадрларни касбий-малакавий тайёрлаш таркибини иқтисодиётнинг жорий ва истиқболли эҳтиёжларига мувофиқлаштириш. Бунда асосий эътибор нафақат муҳандис-техник, балки ишчи мутахассисларга, улар бўйича бошланғич ва ўрта касбий тайёргарлигига эътибор қаратилиши мумкин.
“Фан-ишлаб чиқариш” чизиғи бўйича интеграцияга келадиган бўлсак, асосий кучларни иқтисодиётнинг корпоратив секторига, ҳуқуқий-меъёрий базалари ва умумий иқтисодий шароитларига мос келадиган йирик интеграциялашган тузилмаларни ташкил этиш жараёнларига қаратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
3.4-расмда инновацион кластерни шакллантиришнинг “таълим-фан-ишлаб чиқариш” интеграцион алоқаси чизмаси келтирилган.



Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish