Takrorlash uchun savollar
1.Ilmiy kashfiyotlar nima ularni ob’ektlari ularni aniqlash usullarini sharhlab bering?
2.O‘zbekiston Respublikasida ilmiy kashfiyotlarni muhofazalash qanday amalga oshiriladi?
3.Ilmiy kashfiyotlar to‘g‘risidagi O‘zbekiston Respublikasining qaysi qonunlarini bilasiz?
4.O‘zbekiston Respublikasi iqtisodiyotining rivojlanishida ilmiy kashfiyotlarning roli nimalardan iborat?
Mavzu bo‘yicha tavsiya etilgan adabiyotlar
Atkinson, Robert D. Innovation economics: the race for global advantage Robert D. Atkinson and Stephen J. Ezell. USA: Yale University Press, 2012
Sengupta J.Theory of Innovation, A New Paradigm of Growth, 2014 by Pearson Education, Inc.p.154.
www.wipo.int.
4.2. Фан-технологиялар ва инновация салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида инновация фаолияти инфратузилмасини ривожланишини бошқариш услубиятини такомиллаштириш
Иқтисодиётнинг инновацион инфратузилмаси ривожланишини бошқариш мазкур тизим ҳолати ва таркибининг сифат жиҳатдан ўзгаришини назарда тутади. Иқтисодиётнинг инновацион ривожланишини бошқариш субъекти юқорида таъкидлаганидек, илмий тадқиқот ва олий таълим тизими унсурлари ҳамда барча манфаатдор бозор ва бозорга тааллуқли бўлмаган субъектлар ҳисобланади.
Ҳозирги босқичда тармоқ ва соҳаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш шароитларини таъминлаш замонавий талабларга тўлиқ жавоб бермайди. Ҳудудлар инновацион салоҳиятининг таҳлили шуни кўрсатдики, унинг паст самарадорлигининг асосий сабаби жамиятда содир бўлаётган трансформацион жараёнларга мос келадиган бошқарув тузилмасининг қўлланаётган усули ҳудудда инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг кескин эҳтиёжларига мос келмайди. Ҳудудни ривожлантиришни бошқариш тузилмаларининг ўзида инновацион салоҳиятни оширишга қаратилган бошқарув имкониятлари сезиларли даражада торайтирилган. Одатда, ушбу имкониятлар минтақада бўлаётган кенг миқёсли жараёнларга фаол тизимли мажмуавий таъсир кўрсатишни назарда тутмайди.
Юқорида таъкидлаганидек, инновацияларни ўзлаштириш тўғрисида қарорларни ишлаб чиқишга кўпроқ бозор омиллари таъсир кўрсатади, бунда субъектив омилларнинг таъсири ушбу жараёнга кўпроқ эмпирик ёндашув билан шартлайди. Буларнинг ҳаммаси инновацион ривожланишни бошқаришнинг самарадорлиги пастлигини кўрсатади.
Бизнинг фикримизча, минтақада инновацион кластернинг ривожланишини бошқаришни ташкил этиш мақсадида ҳар ҳудуд миқёсига мослашган стратегик бошқарув унсурини қўллаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Инновацион кластернинг ривожланишини стратегик олиб бориш инновацион тавсифдаги лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади, улар ҳудудий ижтимоий-иқтисодий муҳитда ривожлантиришнинг катализатори сифатида роль ўйнаши лозим.
Агар лойиҳалар ҳудуд ва тармоқнинг иқтисодий таркибига сезиларли даражада таъсир кўрсатадиган, унинг илмий-техник салоҳиятига узоқ муддатли ва кучли таъсир этадиган ва ижобий йўналишдаги ривожланишга кўмаклашадиган, инвестицияни жалб қилиш имкониятларини яратиб берадиган бўлса, уларни инновацион ва инновацион кластерни шакллантирувчи деб номлаш мумкин.
Инновацион кластерни шакллантирувчи инновацион лойиҳаларга киритиш мезонларини аниқлаш муҳим масала ҳисобланади. Инновацион кластерни шакллантирадиган инновацион лойиҳа қуйидаги мезонларга жавоб бериши лозим:
Биринчи белги. Лойиҳа фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси маҳсулоти ҳисобланади. Бу шу билан боғлиқки, илмий тадқиқотларни олиб боришда университетлар ва илмий муассасалар етакчи ўрин эгаллаши лозим, уларнинг тарихий миссияси минтақа иқтисодиётини технологик стагнация ҳолатидан чиқаришда бевосита иштирок этиши ҳисобланади.
Иккинчи белги. Лойиҳа иқтисодиётни инновацион ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш билан бевосита боғлиқ бўлиши лозим. Стратегияни ишлаб чиқишда стратегик мақсадларга эришиш ва уларга боғлиқ масалаларни ечиш бўйича кейинги фаолият чоғида инновацион кластерларни шакллантирувчи инновацион лойиҳалар роли сифатида хизмат қилувчи лойиҳаларни баҳолаш ва танлаб олиш жараёни содир бўлади.
Учинчи белги. Инновацион лойиҳа унинг сифат тафсилотлари билан шартланган бошқа лойиҳаларга нисбатан етакчи ролдан бирини бажариши лозим. Шундан келиб чиққан ҳолда “инновацион лойиҳа” атамаси келиб чиқади, яъни инновацион лойиҳа деб бу энг янги ахборот оқимини ташувчи ва инновациялар билан мантиқан боғлиқ бошқа лойиҳаларнинг пайдо бўлишига заруратни келтирувчи янги лойиҳа тушунилади.
Тўртинчи белги. Инновацион лойиҳа тармоқ ва секторлар лойиҳаларини қамраб олиб, мажмуавий тавсифга эга бўлиши лозим. Бу эса турли соҳаларда лойиҳани амалга ошириш натижаларининг ижобий таъсирларини ва синергия самарасини таъминлаши лозим.
Бешинчи белги. Маҳаллий ўз-ўзини бошқаришни ислоҳ қилиш туфайли республикада амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар маркетинг вазифалари билан боғлиқ бўлиши ва нуфузли тавсифга эга бўлиши лозим. Муваффақиятли амалга оширилган инновацион лойиҳа аҳоли ва бизнес томонидан ҳукуматга бўлган ишончнинг кучайишига кўмаклашади.
Олтинчи белги. Инновацион лойиҳанинг тавсифий белгиси уни юқори турувчи поғонадаги бошқарув - республика ҳамда халқаро ташкилот ва дастурларни амалга оширишда қўллаб-қувватлаши ҳамда иштирок этиши ҳисобланади. Инновацион кластерни шакллантирувчи инновацион лойиҳалар ниҳоятда катта ҳажмга эга ва давлат доирасида ҳудудларнинг ролини сезиларли даражада кучайишига олиб келади.
Еттинчи белги. Инновацион лойиҳа ҳудуд ва давлат учун уни молиялаштириш ва амалга ошириш тажрибасини мультипликация қилиш самарасини таъминлаши лозим.
Инновацион кластерни шакллантирувчи инновацион лойиҳанинг мисоли мавжуд ўқув муассасларини кенгайтириш, таълим бериш ва қайта тайёрлаш стандартларини ошириш ёки янги университетларни қуриш ва очиш ҳамда минтақада ёки халқаро миқёсда университетлар, олий ўқув юртлари, илмий институтларнинг бирлашиши ҳисобига аҳолининг маълумотга оид салоҳиятини ўзлаштиришга қаратилган лойиҳалар гуруҳи ҳисобланади.
Жуда кенг миқёс билан боғлиқ бўлган ушбу лойиҳаларнинг сезиларли фарқли жиҳати хусусий ва давлат тузилмаларнинг ҳамкорлигига асосланган мураккаб молиявий механизмни яратиш зарурлиги ҳисобланади. Инновацион кластерни шакллантирувчи лойиҳаларни молиялаштиришнинг муҳим манбаига қуйидагиларни киритиш мумкин:
-бюджет-молиявий механизмлар (маҳаллий, республика);
-хусусий кредит-молиявий механизмлар (тижорат банклари ва хусусий инвесторлар);
-халқаро кредит-молиявий органлар ресурслари (Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси ва х.к.).
Инновацион лойиҳаларни устуворлиги ва инновацион ҳудудларни шакллантириш тўғрисида қарорларни қабул қилишда уларни таснифлаш зарурати туғилади (3.2-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |