Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti y. E. Aliev, J. S. Fayzullayev innovatsion iqtisodiyot



Download 1,21 Mb.
bet45/82
Sana05.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#530786
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   82
Bog'liq
Инновацион иктисодиёт укув кулланма Алиев Я печат 29 07 19й

Германия. Ҳукумат доимий равишда тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш дастурлари ва инновацион лойиҳаларни молиялаштиришни ошириб боради. Германиянинг Иқтисодиёт ва меҳнат федераль вазирлиги илмий, технологик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун, шу жумладан инновацион жараёнларни тартибга солиш бўйича қатор имтиёзларни ишлаб чиққан ва амалга оширмоқда. 1984 йилда 20 гектар майдонни эгаллайдиган, таркибига 160 та компания ва 3 мингдан ортиқ юқори малакали мутахассислар кирган Технологиялар парки қурилган.
Хитой. Хитойда ҳозирги кунда инновацион фаолият қизғин ривожланиш палласида, сўнги йилларда устувор инновацион йўналишлар бўйича 140 дан ортиқ технопарклар ташкил этилган. Улар маҳаллий инновацион технологиялар ва бошқа инновацион маҳсулотларни ички ва жаҳон бозорларига фаол етказиб бермоқда.

  1. МДҲ мамлакатлари тажрибаси.

МДҲ давлатларида инновацион фаолиятни мувофиқлаштириш ва бошқариш бўйича бутунлай бошқача тизим юзага келган. Бу давлатларнинг аксариятида ривожланган инновацион инфратузилма яратилмаган ва инновацион соҳадаги қонунчилик эса ривожланиш босқичида турибди. Хусусан, МДҲнинг қатор давлатларида (Украина, Молдова, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон) у ёки бу номланишда инновация фаолияти тўғрисида қонунлар қабул қилинган. Россияда 2011 йилда «Фан ва илмий-техника сиёсати тўғрисида»ги Федераль Қонунга (1996 йилда қабул қилинган) қўшимча № 254-рақамли Федераль қонунни қабул қилиш орқали 4 «штрих» махсус боби киритилди. Бошқа мамлакатларда (Беларуссия, Озарбайжон) инновация фаолиятининг шу каби қонуний асосларини шакллантиришга қаратилган ишлаб олиб борилмоқда. Мисол учун, 2010 йилда Беларуссия Президентининг фармони билан Миллий инновацион тизим яратилди. Мазкур тизим мамлакатда инновацион фаолиятни барқарор ривожланишини таъминловчи қонуний, тузилмавий ва функционал компонентларни ўзида мужассамлайди.
Таъкидлаш жоизки, МДҲ давлатларида инновацион фаолият фақатгина ташкилий шаклланиш босқичида турибди, шунинг учун инновацион инфратузилма ва технопарклар ташкил этилмоқда. Мисол учун, Россияда ушбу фаолиятга охирги мисоллардан бири сифатида Федераль қонун асосида Сколково инновацион марказини ташкил этилганини таъкидлаш мумкин. Етакчи академик институтлар ва илмий марказларда инновация фаолияти бўйича муайян тажриба тўпланган. Устувор илмий ва инновацион йўналишлар бўйича бутун илмий муассасалар тизимини бирлаштирадиган Новосибирск академик шахарчаси комплекси ва университети, Курчатов илмий маркази, Зеленоград, Пущин, Фрязинск ва Арзамазск илмий марказларининг тажрибалари маълум. Россия, Украина ва Беларусь Фанлар академияларида инновацион фаолият ва илмий ҳажмдор маҳсулотларни яратишда муайян тажриба тўпланган.
Маълумки, инновацион-инвестицион жараён технологиялар трансфери асосида ётади. Технологиялар трансфери ўзининг чизиқли кўринишда ривожланишига мувофиқ қўйидаги асосий босқичларни ўз ичига олади:
- фундаментал илмий тадқиқотлар,
- амалий тадқиқотлар,
- инновацион ишланмалар,
- янги технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш,
-маркетинг ва технологиялар коммерциализацияси (тайёр маҳсулотларни бозорга чиқариш).
Технологиялар трансферининг барча босқичларини муваффақиятли амалга ошириш учун қуйидаги шарт-шароитларни амалга ошириш зарур.
Биринчидан, олимлар томонидан генерация қилинадиган янги ғоялар ва янгиликлар зарур.
Иккинчидан, ғоядан то илмий ҳажмдор маҳсулотга айланиши мумкин бўлган реал патентланган илмий натижагача бўлган йўлни босиб ўтиш лозим. Бунинг учун етарли даражада моддий-техник, тажриба-экспериментал ва молиявий таъминот керак бўлади. Бу ерда ишлаб чиқариш тармоқлари томонидан инвестиция берилиши муҳимдир.
Учинчидан, ушбу илмий ишланма ишлаб чиқариш тармоғининг амалда қизиқишини уйғотиши ва уни технологик жараёнларга жорий эта олиши лозим.
Тўртинчидан, саноат синови учун ишлаб чиқариш тармоғида тегишли инфратузилма ва шароит яратилган бўлиши зарур.
Бешинчидан, инновацион маҳсулот ички ва халқаро бозорларда тўловга қодир талабга эга бўлиши лозим, яъни импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган бўлиши зарур.
Хусусий ва акционер капитал, венчур капитал иштирокида, инновацион жараённи ташкил қилиш ва уни ҳамма босқичларида бошқаришни амалга ошириш ва тақдим этилган мақсадли инвестициялар ҳисобига саноатга инновацияларни тарғиб қилиш лозим.
Давлат ёки бошқа ташкилотлар топшириғига асосан инновацион-инвестицион жараён оҳирги босқични ташкил қилиш ва бошқариш инвесторлар орқали, менеджерлар гуруҳини ишга солиш ва зарур инфратузилмани яратиш орқали амалга оширилади.
Шуни қайд этиш керакки, кўпгина маҳаллий илмий ишланмалар бугун саноатда амалда бўлган технологиялар ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг гуруҳига тўғри кемайди. Ишлаб чиқарувчиларга тайёр ва яхши реклама қилинган янги технология ёки маҳсулотларни сотиб олиш, уларни ишлаб чиқариш (валюта чиқимларига қарамасдан) ёки сотиб олиш осонроқ. Республика ишлаб чиқарувчилари ҳалиям янги маҳаллий ишланмаларга маблағларни ишончсиз қўймоқда.
Бизнинг фикримизча, амалий давлат илмий-техник дастурлари даражасида илмий лойиҳаларни молиялаштиришда бу ишларга қизиққанларни саноат томонидан иштирок этишини таъминлаш ва айниқса тармоқлар, республиканинг етакчи саноат гигантлари ва уларнинг молиявий иштироки билан яратиладиган венчур фондлари лойиҳалар амалий ишлатилишининг биринчи мониторингини таъминлаш ҳамда инновация босқичига ўтказиш билан уларни бажариш назоратини таъминлаш зарур. Кейинроқ бу тармоқлар, ишлаб чиқариш ва венчур фондлари инновация ишланмалари босқичига ўтадиган тадқиқотларни молиялаштириши керак.
Республикада, ривожланган инновация инфратузилмаси шаклланмаган ва фақат ҳозирда мувофиқ институтлар ва ёрдамчи ташкилотлар яратилмоқда, улар тармоқлар инновация ривожланишини кўпгина масалаларини ҳал қилади. Мамлакат техник олий ўқув юртларининг ўқув дастурларида инновацион жараён ташкил қилиш масалаларига тармоқлар доирасида, республика бўйича кам вақт ажратилади. Ишлаб чиқарувчилар ва корхоналарнинг кўпгина раҳбарлари инновация жараёнида иштирок этиш учун маблағларни ажратмайди, улар унинг афзаллигини кўрмайди.
Инновация-инвестиция фаолияти ривожлантириш учун истиқболли амалий ишлар натижаларини тарғиб қилишни таъминлаш ва республикада технологиялар трансферини устувор йўналишлардан бири сифатида ривожлантириш зарур.
Биринчидан, республика фанининг бу жараённи амалга оширишга бўлган ҳиссасини яхшилаб аниқлаш керак ва мавжуд инновация салоҳиятидан хулоса қилиш керак. Реал молиявий, моддий-техник имкониятларни, асбоб-ускуна ва маълумотларни таъминлаш асосида тугатилган ишланмаларни тарғиб қилиш учун устувор ишлаб чиқариш йўналишларини топиш керак. Мамлакат олимлари ва ишлаб чиқарувчиларнинг мавжуд тармоқлараро алоқаларни бирин-кетин кенгайтириш лозим. Бунинг учун бу масалаларни камида икки ўзаро боғлиқ даражада ҳал қилиш керак.
Биринчи даража, маҳаллий ишлаб чиқаришнинг асосий устувор масалалари учун ва илмий-техник ва интеграцион технологик дастурлар бажарилиши учун кооперация механизмларини ишлаб чиқариш ва кооперация механизмлари ишланмалари ва академик, олий таълим муассасалари ва тармоқлар илмий кучларини бирлаштиришдан иборат бўлиши лозим.
Иккинчи даража - бу механизмларнинг ишлаб чиқилиши ва технологиялар трасферини таъминлаш учун норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш ва инновацияларни коммерциализациялаш.
Бундай ривожланган инфратузилма яратиш тарғибот, маркетинг, консалтинг ва бошқа ташкилотларнинг сотиш билан шуғулланадиган тузилмалари ва махсус воситачи фирмаларни ташкил қилишни тақоза қилади. Уларнинг мақсади - олимларга ҳамда ишлаб чиқарувчиларга ёрдам кўрсатиш ва уларнинг тарғибот фаолиятини таъминлаш ва инновация маҳсулотларини ишлаб чиқаришни амалга оширишдир.
Ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг ўзаро қизиқишлари учун давлат даражасида зарур шароитлар яратиш, масалан, керакли қарорларни қабул қилиш ва инновация фаолияти иштирокчиларига солиқларда имтиёзлар тизимини киритиш, бунда давлат ва корхоналар-инвесторлар маблағларини бирлаштириш, ўз таклифларини тезлик билан амалга ошириш лозим.
Иккинчидан, республикада яратилган интеллектуал мулк объектларини химоя қилишда фан ва ишлаб чиқаришнинг икки томонлама қизиқишини таъминлаш учун зарур шароитларни яратиш керак. Олимларнинг патент билан ҳимояланган ҳар бир ишланмаси белгиланган республика корхонаси, концерни, фирмаси ёки фермер хўжалигида тажрибада амалга ошириш учун керакли мониторингдан ўтказилиши керак.
Экспортга йўналтирилган ишланмаларни ажратиш учун маҳаллий ихтироларнинг кенг экспертизасини ўтказиш ва давлат таркиблари томонидан уларга зарур кўмаклашиши керак. Бу мақсадлар учун республика Интеллектуал мулк агентлиги қошида патентланган ихтиролар мониторинги ва экспертизаси бўйича махсус бўлинмалар ёки ташкилотлар ташкил этиш лозим.
Интеллектуал мулк объектларининг энг муҳимларини тадбиқ этиш учун, нафақат ташкилий томондан қўллаш, балки тадбиқ этаётган ташкилот томонидан мақсадли маблағ билан таъминлаш ҳам зарур. Интеллектуал мулкдан фойдаланувчилар уни муаллифларини ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг иқтисодий самарадорлигига қараб рағбатлантириши лозим. Республикада яратилган интеллектуал мулкка муаллифлик ҳуқуқини кенгроқ ривожлантириш, ташкилотлар, манфаатдор ишлаб чиқарувчилар ва фирмалар, давлат тузилмалари томонидан уларни қўшимча моддий рағбатлантириши керак. Бу патентлар билан ҳимояланган инновацияларни коммерциализация қилишни реал йўли ҳисобланади.
Учинчидан, фан ва ишлаб чиқаришдаги таклифларни давлат учун энг муҳимларини устувор этиб танлаш, давлат томонидан қўллаб-қувватланган устивор инвестиция лойиҳаларини ажратиб, республика Инвестиция илмий-техника дастурини доимо тўлдириб туриш лозим. Ушбу лойиҳаларни бажариш учун мақсадли давлат инвестициялари ва банк кредитларини йўллаш лозим.
Тўртинчидан, инновация технологияларини самарали трансферини таъминлаш учун “фан-инновация-инвестиция-ишлаб чиқариш” занжирини ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш жоиз. Шунингдек, олимлар кашф этган янгиликлар ва технологияларни саноатга тадбиқ этиш механизмларини амалга ошириш керак. Ушбу механизмларни жорий этиш маълум бир ташкилий ишларни амалга оширишни талаб этади. Шунга мувофиқ қонунчилик базасини яратиш ва мақсадга йўналтирилган маблағларни излаб топиш зарур. Бунинг учун технологиялар трансфери ва маҳаллий инновацияларни коммерциализация қилиш ва ҳаракатлантириш механизмларини қамраб оладиган бир қанча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарур.
Бешинчидан, қонунчилик даражасида, олимларнинг инновация ишланмаларини ва янги технологияларини амалиётга тадбиқ этишни маблағ билан таъминлашни тармоқларга бириктириб қўйиш, янги технологиялар ҳамда модернизация фондларидан кенгроқ фойдаланишни йўлга қўйиш лозим. Уни “Инновацион фаолият тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасида кўрсатиш ва инновация фаолиятига инвестициялар киритиш тўғрисида намунавий Низом ишлаб чиқиш лозим. Бунда давлат инвесторларни солиқ ставкаларини камайтириш ҳисобига уларни рағбатлантириши ёки бошқа имтиёзлар ва преференциялар бериши мумкин. Инновация фаолиятини қўллаб-қувватлаган корхоналар, фирмалар ва компаниялар маҳсулотларига нарҳ қўйишда ҳам имтиёзлар бўлиши мумкин.
Олтинчидан, вазирликларда, тармоқларда ва фирмаларда ҳам инновация фаолияти билан шуғулланувчи янги инфратузилмалар ташкил этилиши мумкин. Уларнинг вазифасига техник топшириқлар, бизнес режалар, янги маҳсулот паспортини тузиш, технологик ҳужжатлар тайёрлаш, маркетинг, дизайн киради.
Ушбу йўл билан фан ва ишлаб чиқариш реал интеграциясини шакллантириш ва таъминлаш мумкин бўлади. Масалан, технопарклар, технополислар, йирик тармоқлараро илмий ишлаб чиқариш марказлари ва бошқалар, улар фаолиятидан тармоқлар, ишлаб чиқарувчилар ва инвесторлар, олимлар манфаатдор бўладилар. Бунда ишлаб чиқарувчи тузилмалар илмий тадқиқот ишларига мақсадли қўйилма қўйишади, республика фани эса ишлаб чиқаришга янги маҳсулот беради.
Шуни қайд қилиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 26 октябрдаги “Буюк Британиянинг Кембридж университети иштирокида Тошкент шахрида Юқори технологиялар марказини ташкил этиш тўғрисида”ги № ПП-1631-сон қарорига биноан, хориждаги ривожланган мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиб, инновация, фан ва таълим соҳаларида биринчи бор Буюк Британиянинг Кмбридж университети билан ҳамкорликда Ўзбекистонда Тошкентдаги Юқори технологиялар маркази очилди. Макур марказ Тошкент шаҳрида ЎзМУ қошида “Юқори технологиялар ўқув-тажрибавий Марказ” Давлат корхонаси сифатида ташкил этилди. Ушбу марказ олдидаги вазифалар ёш олимлар ва талабаларнинг илмий тадқиқот ишларида замонавий, энг олдинги методикалар ва технологияларни эгаллашлари учун қулай шароитлар яратиш, Кембридж университети олимлари ва етакчи ўқитувчилари билан биргаликда юқори технологиялар соҳасида экспериментал ва амалий ишланмаларни яратишни ташкил қилишдан иборат эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Илғор технологиялар марказини ташкил қилиш тўғрисида” 2018 йил 19 апрелдаги ПҚ-3674-сон қарорига мувофиқ “Юқори технологиялар ўқув-тажрибавий Маркази” Давлат корхонаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказига айлантирилди ва унга янги вазифалар юклатилди.
Ҳозирги вақтда республикада хорижий мамлакатлар етакчи тажрибаларидан фойдаланиб, бир қанча вилоятлар (минтақалар) марказларида Инновация фаолияти ва технологиялар трансфери бўйича Марказлар очишга асослар ва аниқликлар киритилишига оид ташкилий ишлар олиб борилмоқда. Инновация марказларини очилиши, ўз навбатида минтақа, вилоят ва туманлар инновация фаолияти ва технологиялар трансфери бўйича фондлари, венчур фондлари ташкил қилиниши билан бориши лозим. Ушбу фондларни ташкил этишда инновация инфратузилмаси яхши ривожланган йирик корхоналар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик тузилмалари, кичик инновация фирмалари, консалтинг, маркетинг ва тадбиқ этувчи ташкилотлар иштирок этиши мақсадга мувофиқ бўлади. Янги очилган фирмаларда қўшимча иш ўринлари яратилади, бу эса аҳолини иш билан таъминлаш ва бандлиги муаммосини ечишга ўз улушини қўшади.
2.4-жадвалда жаҳон тажрибасини умумлаштириш ва тизимлаштириш асосда қўйилган мақсадлар ва олинган натижаларни ҳисобга олган ҳолда кластер ёндашувига асосланган минтақани ривожлантириш бўйича стратегик дастурларнинг таснифи келтирилган.
Ривожланган ва бозор иқтисодиётига эга бўлган ривожланаётган давлатларда кластер ёндашувини қўллаш амалиётини кўриб чиқиб, қуйидаги энг муҳим жиҳатни таъкидлаб ўтиш лозим: ҳудудларнинг саноат кластерларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича ягона умум қабул қилинган универсал ёндашув ва режалар йўқ.
2.4-жадвал

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish