Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti y. E. Aliev, J. S. Fayzullayev innovatsion iqtisodiyot


-расм. Инновацион салоҳиятга таъсир кўрсатувчи омилларни белгиларига кўра таснифлаш38



Download 1,21 Mb.
bet24/82
Sana05.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#530786
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   82
Bog'liq
Инновацион иктисодиёт укув кулланма Алиев Я печат 29 07 19й

2.1.1-расм. Инновацион салоҳиятга таъсир кўрсатувчи омилларни белгиларига кўра таснифлаш38
Табиий-иқлимий омиллар саноат корхоналари инновацион фаолияти натижаларига катта таъсир ўтказади. Корхона инновацион фаолияти ривожланиши ва инновацион салоҳиятнинг ўсишига сув таъминоти билан таъминланганлиги, қулай иқлим, иш шароитлари, йирик ёқилғи ва хом ашё манбаларининг мавжудлиги катта ҳисса қўшади.
Табиий-иқлимий шароитнинг мураккаблиги, ишчи кучининг етишмаслиги, ишлаб чиқариш кучлари, транспорт ривожланиш даражасининг пастлиги, аксинча корхона инновацион салоҳияти ривожланишига тўсқинлик қилиши, билан биргаликда, корхона инновацион салоҳият даражасига салбий таъсир кўрсатувчи юқорида келтирилган муаммолар ечими учун жуда катта маблағ талаб қилади.
Ижтимоий омилларга демографик вазият, ижтимоий кескинлик даражаси, ишчиларнинг яшаш шароити, корхонада соғломлаштириш, спорт ва маданий ҳордиқ ишларини ташкиллаштириш, кадрларнинг маданий, таълимдаги умумий даражаси ва бошқаларни киритиш мумкин. Булар корхона ишлаб чиқариш ресурсларининг самарали ва тўлароқ кўлланишига, инсон капиталининг коорпоратив ривожланиши ва шаклланишини таъминлашга хизмат қилади.
Молиявий-иқтисодий омиллар маблағ, хом-ашё, материаллар билан таъминланганликни, қўшимча маблағларни жалб қилиш имкониятлари даражасини аниқлайди. Инновацион салоҳиятнинг молиявий-иқтисодий омилларини тадқиқ қилиш, энг аввало, корхонанинг инновацион ривожида молиявий имкониятларини тадқиқ қилиш имкониятини, корхонанинг ҳозирги ва келажакдаги молиявий ҳолатида инновацион стратегия ривожланишининг йўналишини олдиндан ишлаб чиқиш имкониятини беради.
Саноат-технологик омиллар корхонанинг ишлаб чиқариш ресурслари ва технологияларининг самарали ва тўлиқ фойдаланишини аниқлаб беради.
Илмий-техник омилларга ИТТКИ ўтказилиши, интеллектуал мулкнинг мавжудлигини қамраб олади.
Ташкилий-бошқарув омиллар таҳлили инновацион инфратузилманинг ривожланиш даражасини, самарали инновацион менежментни, инновацияларни бошқаришда маркетинг стратегиясини, инновацияларни молиялаштиришни ташкиллаштиришни, инновацион фаолият вазифаларига ташкилий тузилманинг мос келишини аниқлашга ёрдам беради.
Оммалашиш даражасига кўра омиллар умумий ва махсус омилларга ажратилади. Умумий омиллар, иқтисодиётнинг барча тармоқларида қўллланиладиган омилларни қамраб олади. Махсус омиллар бўлса, корхона ёки иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари шароитида қўлланиладиган омилларни ўз ичига олади. Омилларнинг бундай тақсимланиши инновацион салоҳиятнинг янада аниқроқ баҳоланишини, ишлаб чиқариш тармоқлари ва алоҳида корхоналарнинг афзалликларини ҳисобга олишга имкон яратади.
Ўз таркибига кўра омиллар оддий ва мураккаб турларга бўлинади. Оддий омиллар корхона кўламини, ўз ичига олувчи соҳани, ишлаб чиқариш турини қамраб олса, мураккаб омилларни бир қанча унсурларга ажратиш мумкин. Масалан, молиявий инновацион салоҳият ўз таркибига давлатнинг молиялаштиришини, кредитлашни ва ташкилотнинг ўз маблағларини қамраб олади.
Шунингдек, омилларни расмийлаштириш имкониятларига кўра таснифлаш мумкин. Расмий таъриф ва тавсифларга мос келадиган, яъни миқдорий кўрсаткичлар шаклида баҳоланадиган (инновацион салоҳиятнинг ресурслар таркибининг тавсифи) ва расмий таъриф ва тавсифларда қийин намоён бўладиган омиллар, яъни инновацион ғоя ва ечимларни татбиқ қилинишида аниқ бир гуруҳ ходимларнинг имкониятлари, инновацион ривожланишга корхонадаги жамоанинг қаршилик даражаси, жамоада синергетик самарадорликни таъминлаш, ишчиларнинг инновацияларни қабул қилишга тайёрлик даражаси каби омилларни келтириш мумкин.
Муддатига кўра инновацион салоҳият доимий ва ўзгарувчан омилларга ажратилади. Доимий омиллар ўрганилаётган ҳодисага унинг содир бўлиш жараёнида (корхонанинг соҳага мансублиги, иқтисодий ва инновацион сиёсатнинг ривожланиши, корхона кўлами, ишлаб чиқариш тури) узлуксиз таъсир кўрсатади. Ўзгарувчан омилларнинг ҳам таъсири вақти-вақти билан намоён бўлади, янги техникани ўзлаштирилиши, маҳсулотнинг янги турлари, ишлаб чиқаришнинг янги технологиялари ва ҳ.к.
Таъсир кўрсатиш кучининг давомийлигига кўра узоқ муддатли, яъни инновацион салоҳият даражасига узоқ муддат давомида таъсир ўтказувчи (глобаллашув жараёни ва халқаро меҳнат тақсимоти; давлат инновацион сиёсатининг самарадорлиги; иқтисодиёт, бозор, талаб ва истеъмол ривожланишининг узоқ муддатли босқичлари) ва қисқа муддатли, яъни инновацион салоҳиятнинг даражасига қисқа муддат давомида таъсир ўтказувчи (бозор конъюнктураси, талаб, қисқа муддатда янгиликларни татбиқ қилишдаги тебранишлар) омилларга ажратиш мумкин.
Инновацион салоҳият даражасига таъсир ўтказиш босқичига кўра, омилларни асосий ва иккинчи даражали омилларга ажратиш мумкин. Асосий омилларга натижавий кўрсаткичларга энг асосий, ҳал қилувчи таъсирларни ўтказувчи омилларни киритишимиз мумкин. Иккинчи даражали омиллар сифатида, шу вазиятдаги шароитларда инновацион салоҳият даражасига ҳал қилувчи таъсирларни ўтказмайдиган омилларни айтишимиз мумкин. Бу ерда шуни эътиборга олиш керакки, вазиятдан келиб чиқиб худди ўша бир омилнинг ўзи ҳам асосий, ҳам иккинчи даражали бўлиши мумкин.
Корхона инновацион салоҳиятига таъсир ўтказиш тавсифига кўра омиллар: инновацияларни сустлаштирувчи (қонунчилик базасининг мукаммал эмаслиги, янгиликларни ишлаб чиқишнинг юқори қиймати, инновацияларни тарғиб этишнинг узоқ муддати), инновацияларни рағбатлантирувчи (ишлаб чиқариш базасининг сақлаб қолиниши ва кенгайтирилиши, ходимлар малакасининг оширилиши, инновацион маҳсулотга самарали талабнинг мавжудлиги) ва инновацияларга ҳар икки тарафлама (иқтисодиётдаги молиявий инқироз ҳолатлари) таъсир ўтказувчи омиллар сифатида таснифланади.
Инсон фаолиятидан келиб чиқиб омилларни объектив ва субъектив омилларга ажратиш мумкин. Объектив омиллар, масалан, инсоннинг ҳоҳиш иродасига боғлиқ бўлмаган турли сув тошқинлари, ер силкинишлари, тўфонлар, вулқонлар каби табиий офатлар кирса, субъектив омиллар юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолияти билан боғлиқ. Ишлаб чиқариш тизимига кўра инновацион салоҳиятнинг омиллари ички ва ташқиларга ажратилади.
Шунингдек, инновацион салоҳиятга таъсир ўтказувчи омиллар бошқарув даражасига кўра ҳам қуйидагича таснифланади (1.2.3-расмга қаранг):


Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish