365
5.5. Техник сервис ва таъмирлаш базаларини ҳисоблаш.
Режа
: 1. Техник сервис ва таъмирлаш базаларини (ТС ва ТБ) ҳисоблаш учун
дастлабки маълумотлар таркиби.
2. Техникаларга техник хизмат кўрсатиш ва
таъмирлаш ишларининг
турлари ва уларнинг даврийлиги.
3. Машиналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усуллари.
Мавзунинг мақсади:
талабаларга техник сервис ва таъмирлаш базаларини
ҳисоблашга оид билимлар бериш.
Техник сервис ва таъмирлаш корхоналарининг тури, уларнинг ишлаб чиқариш
қуввати ва жойлаштирилишлари кўп ҳолда қишлоқ хўжалик
техникаларининг
сифат ва сон кўрсатишкичларига, ҳамда тупроқ-иқлим шароитларига боғлиқ.
Қишлоқ хўжалиги таъмирлаш-техник сервис базаларини ҳисоблаш учун
дастлабки маълумотлар ва паррандалар сони кутилаѐтган техникалар сони, мол-
боши, ўртача йиллик тракторларнинг ва бошқа механизациялашган
ишлар учун
ишланма ҳажми, автомобилларнинг йиллик ўртача юрган йўли, мавжуд
таъмирлаш базасининг структураси ва унинг ривожланиш истиқболи,
йўналишини билиш зарур.
Бу маълумотлар асосида машиналар ва жиҳозларни
таъмирлаш ва уларга
техник хизмат кўрсатишга оид умумий иш ҳажми ҳисобланади. Бу иш ҳажми
бажариладиган жойлар бўйича тақсимланади, таъмирлаш базасининг ҳар хил
бўғинларидаги етишмаѐтган қувватлар аниқланади.
Уларни керакли миқдорда кенгайтириш ѐки техник қайта жиҳозлаш,
корхонани қуриш учун лойиҳалаштириш ишларига капитал маблағ ажратилади.
Таъмирлаш-хизмат кўрсатиш корхоналарида бажариладиган ишлар ҳажмини
аниқлаш маълум қийинчиликларга эга.
Одатда бу иш бирқанча усуллар ѐрдамида бажарилиши мумкин.
Бундай иш ҳажмини ҳисоблашда таъмирлаш-техник хизмат кўрсатиш
даврилиги ва машиналарнинг ишланмаси, уларнинг техник ресурсларидан кўпроқ
фойдаланилади.
Мамлакатимизда машиналарга режали-олдини олиш техник хизмат кўрсатиш
ва таъмирлаш тизими таркиб топган ва у амалда кенг фойдаланиб келинмоқда.
Бу тизим керакли ишлар турини аниқлашга ва уларни тартибга солишга имкон
беради.
Техникаларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш (ТХК ва Т) турлари ва
даврийлиги 1-расмда келтирилган.
Комбайнлар, мураккаб ўзиюрар ва тиркамали машиналар ҳамда
мураккаб
стационар машиналар учун 1 ТХК ва 2 ТХК тегишли равишда 125 ва 1500мото-
с.га тенг.
Чорвачилик фермалари жиҳозлари учун 1 ТХК ва 2 ТХК ўтказиш даврийлиги
ишланманинг соатида ифодаланган. Сут йўналишидаги машиналар учун 1 ТХК
120с дан кейин (1 ойда бир марта) ва 2 ТХК 720 -1440с (1 ойда 2 марта)
паррандачилик фермаларида 1-ТХК 240 . . . 360с дан кейин (2 ойда бир марта) ва
2 ТХК 720-960с (1 йилда 2 марта) кейин ўтказиш режалаштирилган.
366
Фойдаланиш вақтида техник хизмат кўрсатиш (ФХК);
Кунлик қаров (КҚ);
Номерли техник хизмат кўрсатишлар* -1ТХК -250с, 2 ТХК-500с ва 3 ТХК-
1000с;
Мавсумий техник хизмат кўрсатиш (МТХК);
Техник қаровлар (ТҚ), бир йилда 1-2 марта;
Жорий таъмирлашлар (ЖТ-2000мото-с.);
Капитал (буткул) таъмирлаш (КТ-6000 мото-с)лар
Do'stlaringiz bilan baham: