Таянч тушунчалар:
диагностика, деталдаги нуқсокларни аниқлаш
усуллари, ташхислаш турлари ва усуллари, машиналарни жамлаш усуллари.
Мавзуни такрорлаш учун тест (синов) саволлари:
1. Диагностика ва дефектоскопия ишларини бажаришдан мақсад нима,
мисоллар келтиринг?
2. Ташхис ишларини амалга ошириш қандай самара бериши мумкин?
3. Болтлар ѐрдамида ѐки пресслаб утқазиладиган бирикмалар умумий
4. Бирикмаларга нисбатан қанча фоизни ташкил этади?
5. Таъмирланадиган деталлар рангларда маркировкалашдан мақсад нима?
6. Деталларни ишкастланишга олиб келувчи қандай сабабларни биласиз?
7. Қандай ейилиш турларини биласиз?
8. Диагностика қандай мақсадда утказилади?
9. Деталларда қандай улчам турлари бор, унга мисоллар келтирилсин?
10. Қандай чиқитқа чиқариш омилларини биласиз, дефектоскопия
усулларини ѐритинг, бирор аниқлаш усули тахлил қилинсин?
142
Фойдаланилган адабиѐтлар:
1. Ачкасов К.А. Прогрессивные способы ремонта сельскохозяйственной
техники. М.: Колос, 1984, с. 137-145 с.
2. Левитский И.С. Технология ремонта машин. – М.: Колос, 1985 – 60-88 с.
3. Бабусенко С.М., Степанов В.А. Современные способы ремонта машин
(Қайта ишланган ва тўлдирилган 2 – нашри) - М.: Колос, 1977, -272 с.
3.5.
Деталларни пластик деформациялаш усулида тиклаш
Режа:
1. Пластик деформациялашнинг физик моҳияти.
2. Деталларни пластик деформациялаб тиклаш усуллари.
3. Детал сиртлари мустаҳкамлигини пластик деформациялаш
ѐрдамида ошириш.
Мавзунинг
мақсади:
талабаларга машина деталларини пластик
деформациялаш усулида тиклаш жараѐни туғрисида билим бериш.
Пластик деформациялаш усулининг физик моҳияти,
–
бу ҳар қандай
металлнинг ташқи куч ѐки ҳарорат таъсири остида ўзининг дастлабки
геометрик шаклини ўзгартириш қобилиятига эгалигидир. Бу усулдан
ибтидоий жамоа даврида ҳайвонларни овлаш ишларида, йигирманчи
йилларнинг бошида одамлар омочларга металл учлик, пичоқ, ўроқ, кетмон
ясашда ва бошқа хўжалик ишларига мўлжалланган уй қуролларини ясашда
кенг фойдаланган. Бу усулда деталнинг ейилган қисми номинал ўлчамга
келгунча қўйим ҳисобга олинган ҳолда механик ишлов берилади.
Металларни пластик деформациялашга қодирлиги, ўз навбатида
кимѐвий таркибига, структурасига, қизиш ҳароратига ва деформация
тезлигига боғлиқ. Тоза металлар энг юқори пластикликка эга. Лекин унинг
таркибида легирловчи элементлар миқдори ошган сари, унинг бу хусусияти
тобора пасайиб боради. Уй ҳароратида деформацияланган пўлатларнинг
мустаҳкамлиги (пухталаш ҳисобига) ошади. Уларнинг қаттиқлиги ва
мустаҳкамлиги кўпаяди, нисбий ўзгариши ва зарбий ѐпишқоқлиги эса
камаяди. Деформация кўпайиши билан мустаҳкамлик ошади. Лекин уни
янада деформациялай бошланса, бу ҳусусият деярли тўхтайди ва металл
парчалана бошлайди. Кўмир пўлатлардан тайѐрланган деталда деформация
ишларини 1250.. 800
0
С да, легирланганлари 1150...850
0
С ва бронзадан
ясалганлари эса 850...700
0
С да амалга ошириш тавсия этилади.
Қаттиқлиги 25...30 НRС дан кўп бўлмаган пўлатли деталлар ҳамда
рангли қотишмадан ясалган деталлар дастлаб термоишлов бериб
ўтирилмасдан совуқлайин деформацияланиши мумкин.
Пластик деформациялаб тикланадиган деталларни тиклаш технологик
жараѐни, ейилган деталларнинг ашѐсига, конструкциясига ва термик ишлов
берилишига, қабул қилинган қиздириш усулига ва жиҳозларга боғлиқ. Ташқи
таъсир этувчи кучлар йўналишига, металлнинг тоблаш даражасига, қайта
тақсимланиш қобилиятига боғлиқ равишда таъмирлаш, техник сервис
143
корхоналарида қуйида тақдим этилаѐтган деформациялаш усулларидан
фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |