Тошкент давлат аграр университети


Ишлаб чиқаришни техникавий тайѐрлашни мақсади ва вазифалари



Download 8,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/310
Sana24.03.2022
Hajmi8,95 Mb.
#508018
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   310
Bog'liq
Pripoylar

Ишлаб чиқаришни техникавий тайѐрлашни мақсади ва вазифалари 
қуйидагилардан иборат: 
Қишлоқ хўжалик машиналарини (трактор, автомобил ва б.) таъмирлаш 
корхонасидаги технологик жараѐнларнинг бетўхтов равишда ишлашини 
таъминлаш; 
Янги ва истиқболли техника, технологияларни ўзлаштириш даврини 
(вақтини) қисқартириш; меҳнатни илмий ташкиллаштириш (МИТ), янги 
технологик ускуналарни, корхонани тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш. 
Ишлаб чиқариш қувватидан самарасиз фойдаланилганда – яъни 1000 
двигател ўрнига атиги 800 двигателгина таъмирланаѐтган бўлса, демак сиз 
корхонада бош мутахассис сифатида ишни бўш ташкил қилаѐтганлигингиздан 
далолат беради. 
Ишлаб чиқаришни техникавий тайѐрлаш ўз ичига қуйидагиларни олади: 
конструкторлик тайѐрлаш; 
технологик тайѐрлаш; 
ташкилий-иқтисодий (йиллик иш дастурини бажариш учун) тайѐрлаш. 
Келинг, бундаги ҳар бир муаммога алоҳида-алоҳида тўхталиб ўтайлик. 
1. Ишлаб чиқаришни конструкторлик тайѐрлаш – бу конструктив 
ҳужжатларни ишлаб чиқиш (йиғиш, ажратиш, ейилган деталларни тиклаш, 
таъмирлаш ва бошқа жараѐнларини регламентлашга қаратилган). 
2. Технологик тайѐрлаш – қисмларга ажратиш, йиғиш, тиклаш, назорат 
қилиш, машиналарни синаш, лойиҳалаштириш учун техникавий топшириқларни 
ишлаб чиқиш (шу жумладан, таъмирлаш-техникавий ускуналарни, мослама ва 


321 
оснасткаларни ишлаб чиқиш тадбирлари ҳам бу ишларга киради), бу ишлар билан 
бош муҳандис ва хўжалик раҳбарлари шуғулланади. 
3. Корхонани ташкилий-иқтисодий тайѐрлаш (ТИТ) ишлаб чиқариш 
жараѐнларини асосий параметрларини аниқлаш, ишлаб чиқаришни бошқариш, 
МИТ қилиш, самарали техникавий-иқтисодий кўрсаткичларини (ТИК) ишлаб 
чиқиш. 
Демак, корхонани ТИТ тадбирлари машина деталларини тиклаш таннархини 
камайтириш, қоплаш муддатини, рентабеллигини ва бошқа иқтисодий 
кўрсаткичларини (корхонани) аниқлаш ишларини ўз ичига олади.
4.Ишлаб чиқаришни (корхонани) техникавий тайѐрлаш икки турга
бўлинади: 
- заводдан ташқаридаги – технологик ҳужжатларни тайѐрлаш, лойиҳалаш 
институтида; 
- завод ичкарисидаги – юқори самарали техник ечимларни шу завод ўзида 
технологияни жорий қилиш. 
Завод ташқарисидаги ишлаб чиқаришни тайѐрлаш юқорида айтиб ўтилган 
ишлаб чиқариш тайѐрлашдан ташқари ИТИ натижаларини кенг қўллаш, янги 
техникавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш (таъмирлаш чизмаларини, типовий-
технология аниқлаш-тўплаш, оснасткалар ясаш, таъмирланган машиналарни 
синаш ва бошқа масалаларни ечиш). 
Таъмирлаш ҳужжатларига таъмирлаш учун чизма комплектлари, эҳтиѐт 
қисмларини, таъмирлаш материалларининг сарфи, КР учун техник шартлар, КР 
учун махсус қўлланмалар ва бошқа ҳужжатлар киради. 
Масалан, бизлар муҳандислармиз, шпиндел ролигини ечиш бизнинг 
вазифамизга кирмайди, бу ишни слесарлар бажаради. Биз ишчиларни бундай 
ишларни қандай бажариш кераклигини лўнда қилиб тушунтириб бера олишимиз 
керак. 1 та барабанда 12 та шпиндел бор; улардан маълум ишланмада 2, 3 ва 4 
шпиндел алмаштирилиши мумкин. Эҳтиѐт қисмлардан фойдаланиш чегараланган, 
улардан тежаб фойдаланиш сабабларини тушунтириб боришимиз керак. 
Демак, 1 йилда 34 та шпиндел эҳтиѐт қисм сифатида берилади ва бу 1 та 
пахта териш машинаси учун меъѐр ҳисобланади. Бундай меъѐрлар 
лойиҳалаштириш институтларида ишлаб чиқилади. Бу кўрсатма техникавий 
ҳужжатларда қайд қилинади, буларга асосан иш кўришимиз лозимлигини 
ташвиқот қилиш бизнинг вазифаларимизга киради. Бундан кейин эса меҳнатга ҳақ 
тўлашни техникавий меъѐрлаштириш, ташкил қилиш ва тўлашдир. 

Download 8,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish