1. АДАБИЁТЛАР ШАРХИ
«Аудиторлик фаолиятида муҳимлик тушунчаси ва аудиторлик риски» мавзусида курс иши ёзишда қуйидаги дарслик, ўқув қўлланма ва адабиётлардан фойдаландим.
1. Р.Д.Дусмуратов ва бошқалар «Аудит» Ўқув қўлланма(1,2-қисмлар), Тошкент-2007 139 bet.
Аудит фани назарий асослари баён килинган. Ушбу кисмда аудиторлик фаолиятининг ташкилий ва хукукий асослари аудит стандартлари аудиторлик фаолиятини режалаштириш, мухимлик ва таваккалчилик даражасини аниклаш ва бошка шу каби мавзулар ёритиб берилган.
Ушбу ўқув қўлланманинг 6-боби “Аудитда муҳимлик тушунчаси ва аудиторлик таваккалчилиги” деб номланган бўлиб, ушбу бобда муҳимлик тушунчаси ва унинг аудитлаги аҳамияти, муҳимлик даражаси, уни аниқлашда қўлланиладиган асосий кўрсаткичлар тизимини шакллантириш тартиби, муҳимлик даражасини аудитда қўллаш тартиби, аудиторлик риски тушунчаси, аудиторлик рискларининг мақбл тўплами ва унга таъсир кўрсатадиган шарт-ашроитлар, аудиторлик рисклари мақбул тўплами элементлари ва уларни баҳолаш, муҳимлик даражаси ва аудиторлик риски тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги масалалари баён қилинган.
Аудит II –кисм муаллифлар Р.Д.Дусмуратов, Ш.Н.Файзиев, И.Н.Кузиев,Г.В.Пулатов. Тошкент Молия институти -2007 Аудит фанининг амалий жихатлари баён килинган . Ушбу кисмда асосий воситалар, номоддий активлар аудити, ТМЗлар аудити, молиявий куйилмалар аудити, хисоблашишлар аудити, хусусий капитал аудити, молиявий натижалар аудити ва бошка шу каби мавзулар ёритиб берилган.
Аудит асослари – К.Ахмаджонов, И.Якубов. Тошкент “Иктисод –молия ” 2010 Дарсликда аудиторлик фаолиятининг тарихий ва замонавий ривожланиш боскичларини урганган холда мухим узгаришлар узига хос кирралари уларнинг сабабларини аудиторлик фаолиятининг узига хос талабларидан келиб чиккан холда баён этилган.
Аудит асослари – дарслик Р.Д.Дусмуратов Узбекистон Миллий энциклопедияси Тошкент- 2003Дарслик иккита булимдан иборат булиб, биринчи булимда аудит ва аудиторлик фаолиятининг назарий жихатлари ёритилган. Аудиторлик фаолиятининг меъёрий хукукий асослари, халкаро ва миллий стандартлари, аудиторлик фаолитятида жиддийлик ва риск, режалаштириш ва ташкил этиш, хусусан: корхона (мижоз) фаолиятини урганиш ; бухгалтерлик хисобини ташкил этилишини урганиш; хисоб сиёсатини урганиш; ички назорат тизимини урганиш ; аудиторлик танлаш ва аудиторлик касбининг касбининг ахлокий масалалари (этикаси) баён килинган.
Иккинчи булим асосан хужалик юритувчи субъектлари молия-хужалик фаолиятида содир буладиган муомалалар ва ишларни аудиторлик текширувидан утказишнинг услубий жихатларини уз ичига олади. Жумладан, пул маблаглари ва молиявий инвестициялар, хисоб-китоблар, асосий воситалар, номоддий активлар ва ишлаб чикариш захиралари, ишлаб чикариш жараёнлари ва молиявий натижалари, бухгалтерия хисоби ва хисоботининг ташкил этилиши, хусусий капитал ва молиявий натижаларни аудиторлик текширувиларидан утказиш услубияти баён килинган. Шу билан бирга аудиторлик текширувларини якунлаш, аудиторлик хисоботи ва хулосаларини тайёлаш тартиби келитирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |