Тошкент давлат аграр университети
Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантин факультети 3-67 гуруҳ талаба-ёшлари билан
“8 март – Ҳалқаро хотин-қизлар куни!” мавзусида ўтказилган давра сухбати
БАЁННОМАСИ
06.03.2020 й Бош бино 622-хона
Қатнашдилар:
|
-
|
Маънавий-маърифий ишлар бўйича маъсул С.Қосимова, Тиллар кафедраси ўкитувчилари Д.А.Рўзибаева, Н.З.Рахимджанова, М. Икромов, Ф. Эгамбердиев хамда 12 нафар талаба-ёшлар.
|
КУН ТАРТИБИ:
Яқинлашиб келаётган “8 март – Ҳалқаро хотин-қизлар куни!” мавзусида талаба-ёшлар билан давра суҳбати ўтказиш тўғрисида.
Аллоҳ таоло инсоният наслини давом эттириш учун аёлга оналик имконини берди. Аёл эркак учун таскин, осойишталик ва либос тимсолига айланди. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай дейилади: “У сизларни бир жондан яратган ва ором олсин учун ундан жуфтини яратган Зотдир”(Аъроф сураси 189-оят).Бошқа бир оятда эса: “Улар (Аёллар) сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз”(Бақара сураси 187-оят), деб марҳамат қилинган.
Эшитилди: М. Икромов:
“ Хурматли талаба-ёшлар, аёл-ҳамкасабаларимиз! Мана қиш ҳам тугаб, ҳамма орзиқиб кутган баҳор фасли ҳам етиб келди. Баҳор фасли ҳамиша аёллар билан қиёсланади.
Маълумки, 8 март илк тарихи хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, тенг ҳуқуқлилик талаб этилган. Хўш, аёлларнинг ўзларини ҳам, ҳуқуқларини ҳам улуғлаш биринчи мартта Клара Цеткин томонидан жорий этилганми ёки Қуръони каримда Аллоҳ таоло томонидан ҳукм этилганми? Дастлаб Қуръони карим нозил бўлганми ёки Клара Цеткин шу таклиф билан чиққанми?!
Динимизда аёлга эътибор нақадар юксак эканини бугун ҳамма эътироф этади. Қуръони каримда ҳам аёлларга эҳтиром кўрсатиш эркаклар зиммасига юкланган, Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам аёлларни эъзозлаган эканлар, наҳотки биз бу ишни бир кунга – 8 мартга хослаб олган бўлсак. Шундай экан, ҳар куни аёлларни эъзозлашимиз, улар учун ҳар кунни “8 март” қилишимиз керак эмасми?!
Исломда Аллоҳ таолога ибодат қилишдан кейинги биринчи ўринга қўйилган амал силаи раҳм бўлиб, уни энг яқин жигарлардан, яъни оналар, фарзандлар, опа-сингил, амма ва холалардан бошлашга тарғиб этилади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Аёллар –эркакларнинг ажралмас қисмидирлар”, деган ҳадисларига биноан, аёл киши жамиятнинг ажралмас бир бўлаги экан, у ижтимоий ҳаётда ўз мавқеига эга бўлиб, илм олишга, касб-ҳунар қилишга ҳақлидир.
Сўзга чиқди: Ф.Эгамбердиев:
“Талабалар! Латофатли ҳамкасабаларимиз! Гўзал қизларимиз! Ҳаммангизни яқинлашиб келаётган Халқаро хотин-қизлар байрами билан лутфан қутлаймиз. Инсон зоти борки, оламдаги барча яхшилик ва эзгуликларни, ҳаёт сиру-асрорлари ва сабоқларини онанинг меҳру-саҳовати туфайли ўрганади. Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Инсон, оила, аёл тушунчаларини бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Оилани ҳам, жамиятимизни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокот киритадиган хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўтабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир. Чиндан ҳам, аёлларимизнинг оилада тутган ўрни беқиёс. Оқила, гўзал аёллар ўзларининг ғамхўрлиги, меҳрибонлиги, қалби дарёлиги билан оиладаги, қолаверса, бутун жамиятдаги мувозанатни, поклик, ҳалоллик, самимият ва адолат муҳитини сақлаб турадилар. Шундай экан, ҳаммангизга оилавий бахт, аёллик латофати, оналик бахти насиб қилишини тилаймиз. Байрамни аъло кайфият билан ўтказишингизга тилакдошмиз.
Шундан сўнг талабалар орасида мавзу бўйича савол-жавоблар бошланиб кетди ва қизғин мунозарага сабаб бўлди. Талабалар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди, қизиқарли воқеалар билан бўлишишди.
Якунида, кириб келаётган 8 март – Ҳалқаро хотин-қизлар куни байрамига қизғин тайёрланиш фикри маъқулланди.
Маънавий-маърифий ишлар
бўйича маъсул С.Қосимова
Тиллар кафедраси ўкитувчилари
Д.А.Рўзибаева
М. Икромов Н.З.Рахимджанова Ф. Эгамбердиев
Do'stlaringiz bilan baham: |