Эркин ҳолда яшайдиган азотфиксаторларнинг тупроқдаги электив
культураларини
текшириш.
Маннитли
тупроқ
пластинкаларида
азотобактернинг тиниқ шилимшиқ капсуласи билан ўралган йирик
диплококклар ва тетраккоклар кўринади.
Глюкозали тупроқ пластинкалари қаппайиб чиқади. Пластинқанинг
қаварган жойидаги тупроқнинг юза қаватини бактериологик сиртмоқ билан
кўтариб, ости бўш бўлиб қолганини аниқлаймиз. Глюкозанинг ачишидан
ҳосил бўлган газлар шундай бўшлиқни вужудга келтиради. Шу жойдан
сиртмоқ билан тупроқ донасини олиб, қуруқ мазок препарат тайёрлаймиз.
Препаратни эритрозин билан бўяймиз. Пластинкаларнинг қаварган жойидан
тайёрланган препаратда Пастер клостридийининг лимонга ўхшаш йирик
спорали хужайралари кўринади.
Керакли жиҳозлар:
Дуккакли ўсимлик илдизи, Озиқа муҳити.
Микроскоп, иммерсион мой, фильтр қоғозлар, буюм ва қоплоғич ойначалар,
бактериологик сиртмоқ, скальпель, пинцетлар. Бўёқлар (метилен кўки,
фуксин), тупроқ. Торози тошлари билан. Колбалар.
43
МАВЗУ: ҲАВО МИКРОФЛОРАСИ
Топшириқ ва машғулот ўтиш тартиби:
Ҳавони микроблар билан
ифлосганлигини аниқлаш. Бригада усулида 3-4 киши методик кўрсатмага
асосан
ҳаво
микрофлорасини
аниқлашни
ўрганадилар.
Тадқиқот
натижаларини дафтарларига ёзиб борадилар. Петри ликопчаларида ўсган
микроорганизмлардан препарат тайёрланиб, микроскопда кўрилади.
Методик кўрсатма:
Ҳаводаги микроорганизмлар миқдори бир нечта усулларда
аниқланади. Энг оддий усул бу
Кох усулидир
. Бу усул билан ҳаводаги
микроорганизмларнинг сони ва турларини тахминан аниқлаш учун
стерилланган Петри ликобчасига сув ҳаммомида иситилиб суюлтирилган
ГПА муҳити қуйилиб, спирт горелкаси ёнига қўйилади; муҳит ликобчада
қотгандан сўнг ҳаво текшириладиган жойга олиб бориб, маълум вақтгача (5-
10 минут) қопқоғи очиб қўйилади. Шу вақтда ҳаводаги микроорганизмлар
ликобчадаги қопқоғини ёпиб, тагига ҳаво экилган куни, неча минут очиқ
қолдирилганлигини, талабанинг исми шарифи ёзилиб, тўнтарилган ҳолида
термостатга қўйилади. Шунинг учун ҳам бу усулни ҳавони чўктириб экиш
усули дейилади.
Ликобча маълум вақтдан кейин термостатдан олиниб, муҳит юзасида
униб чиққан микроорганизм колониялари санаш тахтаси ёрдамида саналиб,
1м
3
ҳаводаги микроорганизмларнинг умумий сони аниқланади.
Ликобчадаги муҳитнинг сатҳи Пr
2
(П = 3.14; r - ликобчанинг радиуси)
формуласи билан аниқланади.
- 1 дм
2
сатҳдаги колониялар сони аниқланади;
- 1м
3
ҳаводаги микробларнинг сони ҳисоб қилинади.
Масалан: Петри ликобчасининг диаметри 9 см бўлиб, унда 28 микроб
колонияси униб чиққан.
1)
Петри ликобчасининг сатҳи аниқланади (3,14 х 4,5
2
ёки 3,14х20,25=63,6 см
2
).
2)
1 дм
2
1 сатҳдаги колониялар сони аниқланади (1 дм
2
= 100см
2
ёки 10 л
ҳавога тенгдир), бунда қуйидаги тенглама тузилади:
28 тўплам – 63,6 см
2
Х тўплам - 100см
2
Х = 28 х100 = 44 тўплам;
63,6
3) 1 м
3
(1 м
3
= 1000 л га тенг) ҳаводаги микроблар сонини билиш учун
қуйидаги тенглама тузилади:
44 – 10 л
Х – 1000л
Х = 44 х 1000 = 4400
10
44
Демак, 1м
3
ҳавода 4400 микроб борлиги аниқланиб, қуйидаги
жадвалга ёзилади.
Текширилган
жой
Униб
чиққан
колониялар
сони
Ликобчанинг
сатҳи
Микроблар
сони
10 л
ҳавода
1м
3
ҳавода
Аудитория
№421
28
63,6
44
4400
Do'stlaringiz bilan baham: |