Мева боғларининг давлатлараро ва қитъалараро жойлашганлиги Марказий Осиё, Кавказ орти давлатлари, Узоқ шарқ, шунингдек Хитой, Ҳиндистон, Бирма, Эрон, Ўрта ер денгизи соҳиллари мева дарахтларининг ватани ҳисобланади. Улар Вавилионияда ва Сурияда эрамиздан 3000 минг йил илгари, Хитойда 2000 йил илгари, Ҳиндистонда 1300 йил илгари, Қримда 700 йил илгари, Грецияда 300-400 йил илгари экилган. Маълум бўлишича, мева экинларининг кўпчилик навлари 4000 йилдан ортиқ; гилос, олча, лимон 2 минг йилдан ортиқ; апельсин ва резавор мевалар 2 минг йилга яқин вақтдан буён экилиб келинмоқда. - Дунё бўйича мева экинлари майдони 2008 йилда 39,5 млн. гектарни ташкил этиб, шундан энг катта майдонни - 7 млн гектарни зайтун, 17 млн гектарни мевали боғлар, 1,5 млн гектардан кўпроғини цитрус экинлар ташкил қилган. Боғ майдони жиҳатдан биринчи ўринда Ҳиндистон бўлиб – 10,7 млн гектар, Хитойда 6,4 млн, Кореяда 1,6 млн, Испанияда 1,5 млн, Италияда 1,1 млн, Россияда 0,84 млн, АҚШ да 0,65 млн, Туркияда 0,17 млн гектарни ташкил қилади.
- Дунё бўйича ҳар йили 262 млн тоннадан ортиқ мева, ёнғоқ, резавор-мева етиштирилади, шундан 72 млн тоннаси Европада, 43 млн тоннаси Америкада, 41 млн тоннаси Осиёда, 12 млн тоннаси Африкада, 4 млн тоннаси Австралияда етиштирилмоқда.
- Дунё бўйича энг кўп етиштириладиган мева олма бўлиб, ҳар йили 40 млн тоннадан кўпроқ етиштирилади. Ҳозирги вақтда цитрус мева экинларининг салмоғи йилдан-йилга ортиб бормоқда ва ҳар йили 100 млн тоннадан ортиқроқ цитрус мевалар етиштирилиб йил давомида истеъмол қилинмоқда. Тропик меваларнинг энг кўпи Ҳиндистонда етиштирилмоқда.
- Ҳар йили дунё бўйича 63 млн тоннадан ортиқ узум етиштирилади. Унинг 85 % Европа ва Осиё давлатлари улушига тўғри келади. Ўртача жами етиштирилган узум мевасининг 83 % и вино ва шарбат тайёрлашга, 12 % и янгилигича исътемол қилишга ва 5 % и эса қуруқ мева (майиз) тайёрлашга сарфланади.
- Мева дарахтларнинг ватани Ўрта Осиё, Закавказе, Узоқ Шарқ, Хитой, Ҳиндистон, Бирма, эрон, Сирия ҳисобланиб, бундан 3-4 минг йил илгари аниқланган.
- Ўзбекистонда мевачиликнинг қисқача тарихи, ҳозирги аҳволи ва ривожланиш истиқболлари
- Ўзбекистон вилоятларида мевали ўсимликларни тарқалган зоналари ва уларга қисқача тавсифнома бериш. Ўзбекистонда боғлар майдони 1998-1999 йилда 227 минг гектарни ташкил этади. Боғлар асосан қуйидаги областларда жойлашган: Тошкент вилоятида 34,7 минг., Фарғона вилоятида 32,9 минг., Наманган вилоятида 30,3 минг., Андижон вилоятида 27,3 минг., Самарқанд вилоятида 21,0 минг., Бухоро вилоятида 10,4 минг., Қашқадарё вилоятида 17,8 минг., Жиззах вилоятида 11,7 минг., Сурхондарё вилоятида 12,0 минг., Хоразм вилоятида 13,6 минг., Қорақалпоғистон Республикасида 5,1 минг. боғлар бор.
- Тошкент вилоятида асосан уруғли мевалар, Фарғона воҳасида ўрикнинг яхши навлари, Сурхондарё ва Фарғона воҳасида анор, анжир, хурмо ва чилонжийда каби иссиқсевар мевалар кўп экилган. Суғориладиган барча зоналарда янги боғларни ҳам ривожлантириш режалаштирилган. Боғдорчиликни ривожлантириш учун Қаршида, Амударё воҳасида ва Мирзачўл зоналарида катта имкониятлар бор.
- Республикамизнинг тоғли раёнларида ҳам боғдорчиликни ривожлантириш имкониятлари катта.
- Агар боғдорчилик учун яхши зоналар танланиб, ерлар агротехника қоидаларига мувофиқ ишланса, бу ерлардан юқори ҳосил олиш мумкин.
- Ҳозирги пайтда республикамизда Узмевасабзавот - Холдинг компанияси тузилди, 27 фирма унинг сафига кирди, 89 та хўжаликлар Холдинг компанияси қайта ишлаш корхоналарини хом ашё билан таъминлаб келмоқда. Кейинги йилларда боғдорчиликда уруғли мева дарахтлари кўпроқ экилиши натижасида данакли мевазорлар майдони олдинги йилларга нисбатан бир мунча ўзгарди.
- Ҳозирги пайтда данакли мева боғларни уларни кўчатини кўпайтириш борасида катта ишлар олиб борилмоқда. Республикада етиштирилаётган ҳўл меванинг 69,7% истъемол қилинади, 6,8% дан консерва, 4,4% қуритилади, 4,4% республикадан ташқарига реализатсия қилинади, қолган қисмидан ҳар хил ичимликлар тайёрланади
- Эътиборларингиз
- учун раҳмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |