TOSHKENT DAVLAT AGRAR UNIVERSITETI
Me’va-sabzavotchilik va uzumchilik fakulteti
Qishloq xo’jaligida ekologik xavfsizlik yo’nalishi
3.75-guruh talabasi Fayzullayeva Muyassarxonning
Agroekologiya fanidan tayyorlagan
KURS ISHI
Tekshirdi: Yuldashova S
TOSHKENT-2021
Umumiy qism:
Tabiiy muhitda og’ir metallarning zararli ta’siri
Dizaktivatsiya va fitoremeditsiya usullari
Asosiy qism:
Atrof muhitda og’ir metallar ta’siri
Dizaktivatsiya usullari yordamida og’ir metallarni zararli ta’sirini kamaytirish va ekologik toza mahsulot olish uslublari
O’simliklar va tuproq tarkibidagi og’ir metallar miqdorini aniqlash
Tuproqni og’ir metallar bilan ifloslanish xavfini baxolash
Xulosa va takliflar
Foydalanilgan adabiyotlar.
Бугунги кунда дунёда аҳолининг ўсиш суръати озиқ-овқат ишлаб чиқариш суръатига нисбатан ошиши ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун зарур бўлган энергия манбалари, чучук сув заҳиралари, экинга яроқли ерлар каби ресурларнинг кескин қисқариши жаҳон миқёсида озиқ-овқат муаммосини кескин кучайтирмоқда. Қишлоқ хўжалиги саноатининг биринчи ва энг асосий вазифаси бу мамлакатнинг ўсиб келаётган аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлаш заруриятидир.
Сўнги ўн йилликда юқори антропоген босимлар таъсирида агроландшафтларни турли экотоксикатлар бўлган (оғир металлар ҳисобланган симоб, қўрғошин, кадмий, фтор, алюминий, маргумуш) ва бошқа металлар билан ифлосланиши содир бўлмоқда.
Маҳсулотлардаги зарарли токсик моддалар микдорлари доимий равишда назорат қилиб борилиши лозим. Хар бир экин тури учун руҳсат этилган концентрациялари (миқдорлари) белгиланган бўлиб, бу миқдорлар юқори бўлганида маҳсулотларни истеъмолда фойдаланиб бўлмайди.
Кимёвий моддалар билан атроф мухитни зарарланиши фақатгина биосферани емирилишигина бўлиб колмасдан, балки етиштирилаётган озик–овкат махсулотларининг сифатини хам пасайтиради. Экотоксикантлар ичида симоб, кадмий, қурғошин, маргумуш, фтор, бром, техноген радионуклидлардан стронций-90, цезий-137 ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиб махсулотлар таркибида сақланиб қолади. Уларни тўпланиши зарарланган худудга, етиштириш шароитларига, қишлоқ хўжалиги экинлари турига, етиштириш муддатларига, озиқлантириш меёрларига, навларга кўп жиҳатда боғлик бўлади.
Токсик моддаларларнинг меъёрдан ортиши тупроқ, ўсимликларни зарарланиши қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сифатини бузилишига сабаб бўлади. Бу эса инсон ва ҳайвонлар соғлигига салбий таъсир этади. Агар инсоният ўзи учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларини ерда ўстирилган ўсимликлар орқали олишини эътиборга олсак, унинг аҳамияти яққол кўринади. Бу фақатгина озиқ-овқат маҳсулотлар, саноат учун хом ашё етиштириш билан чегараланмайди, чунки унинг биогеоценоз ва биосферадаги экологик роли беқиёс.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Республикамиз ҳудудидаги токсик моддалар билан зарарланган тупроқларни, тупроқ ва ўсимликларга зарарсиз бўлган, экологик ҳавфсиз кимёвий ва биологик моддалар билан зарарсизлантириш, тупроқ юзасига ва ўсаётган ўсимликларга атмосфера орқали ёғиладиган токсик моддаларни зарарли таъсир механизмларини ўрганиш ўта долзарб ҳисобланади.
Шу билан биргаликда, токсик моддалар билан зарарланган ўсимликларнинг экологик ва биологик ҳусусиятлари асосида дизактивация ва фиторемедиция технологияларидан фойдаланиб, ҳудудлар шароитида экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқариш ҳали ҳам кам ўрганилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |