Тошкент давлат аграр университети агрологистика ва бизнес кафедраси қ/х да менежмент йўналиши 4-35 гурух таълабаси САИДАКБАРОВ САИДАЪЗАМНИНГ АГРОБИЗНЕСНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ФАНИДАН Тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш МАВЗУСИДАГИ МУСТАҚИЛ ИШИ
Тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
1.Тадбиркорликни давлат тамонидан қўллаб-қувватлашнинг мақсади ва вазифалари.
2.Қишлоқ хўжалигида тадбиркорликни давлат томонидан қўллаш- қувватлаш чора-тадбирлари ва уни амалга ошириш.
3.Қишлоқ хўжалигида кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини давлат тамонидан қўллаб-қувватланадиган фаолият турлари ва рағбатлантириш усуллари.
4.Тадбиркорни қўллаб қувватлаш ва берилган имтиёзлардан самарали фойдаланиш орқали агробизнесни ташкил этишни ривожлантириш.
5. Ўзбекистонда 2020-йилда СOVID- 19 тадбиркорлар холатига таъсири.
1.Тадбиркорликни давлат тамонидан қўллаб-қувватлашнинг мақсади ва вазифалари.
ИДРОК ЭТИШ
ТУШУНИБ ОЛИШ
ЭСЛАБ ҚОЛИШ
ҚЎЛЛАНИШ
1.Тадбиркорликни давлат тамонидан қўллаб-қувватлашнинг мақсади ва вазифалари.
Давлат ўзининг турли хил қўллаб-қувватлаш ва тартибга солиш воситаларини кенг миқёсда татбиқ этиш орқали бу соҳанинг ривожланишини таъминлаш билан эркин тадбиркорлик ва рақобат муҳитини барқарорлаштиради, аҳоли бандлиги ва даромадлари манбаини ошириш билан унинг ижтимоий
фаровонлигини таъминлайди, давлат ва маҳаллий бюджетлар тушумларини кўпайтиради, шунингдек, мулдорлар синфини кенгайтириш билан келгусидаги янада йирик бизнеснинг ривожланишига имкон яратади. Давлат тадбиркорлик субъектлари фаолиятини республикада амалда бўлган қонунчилик доирасида тартибга солиб туради. Бу, биринчи навбатда, уларни ташкил этиш ва фаолият кўрсатиши бўйича қоидаларни белгилаш, ердан фойдаланиш, меҳнат, мол-мулк ва бошқа муносабатларни тартибга солиш ҳамда бухгалтерия, солиқ ва статистика ҳисоботларини юритиш тартибларини жорий этиш ва бошқаларни назарда тутади.
Ўзбекистонда кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилиши талаб этилади: - тадбиркорларнинг ишбилармонлик фаоллигини ошириш, фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти билан эркин шуғулланишлари ва ундан манфаатдорлигининг кафолатли тизимини яратиш ҳамда уларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини муҳофаза қилиш; - кичик бизнес корхоналари яратилиши ва фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий негизини такомиллаштириш; -кичик бизнес корхоналарнинг кредит манбалари ва сармоялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш; - бизнес хатарларидан барқарор ҳимояланишни таъминлаш учун суғурта тизимининг аҳамиятини ошириш; - тадбиркорлик соҳасига инвестицияларни (шу жумладан, чет эл инвестицияларини), замонавий технологиялар ва ускуналарни жалб этиш; - кичик бизнесда хизмат кўрсатувчи бозор инфратузилмаларини кенгайтириш ва ривожлантириш; - кичик корхоналарнинг хом ашё, ахборотлар ва технологиялардан эркин ва тўсиқларсиз фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни ички ва ташқи бозорларда сотиш - солиқлар, йиғимлар ва тарифлар буйича имтиёзлар белгилаш.
Давлатнинг тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришни тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш соҳасидаги фаолияти маълум бир шакллар ҳамда усуллар асосида олиб борилади. Давлат тадбиркорлик субъектлари фаолиятига маъмурий, иқтисодий ёки институционал усуллар ёрдамида бевосита ёки билвосита таъсир ўтказади.
Давлат тадбиркорлик субъектлари фаолиятини маъмурий усуллар ёрдамида тартибга солса, иқтисодий ёки институционал усуллар ёрдамида уларни қўллаб-қувватлаш чораларини амалга оширади. Маъмурий усуллар ёрдамида хусусий мулк ва тадбиркорлик эркинлиги дахлсизлигини ҳимоялаш ва кафолатлар бериш, монополияни чеклаш ва ҳалол рақобатни муҳофаза қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, давлат томонидан қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий тартибларга риоя этилишини назорат этиш каби муҳим тадбирларни амалга ошириш таъминланади.
Иқтисодий усуллар ёрдамида давлат бозор жараёнларининг ривожланишини давлатнинг иқтисодий сиёсатига мос йўналишга солиш учун таъсир этиш чораларини қўллайди. Иқтисодий усуллар ёрдамида кичик бизнесни тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш молия, пул- кредит, солиқ, божхона, баҳо, суғурта ва бошқа дастаклар орқали таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |