Расм 12. Автопилот автомобилда.
Хайдовчи ўриндигида хайдовчини бўлиши лозим бўлиб, баъзи мураккаб холатларда бошкаришни хайдовчига узатилади.
Темир йўл транспортида хам реал вақит тизимларига асосланган автоматик бошқариш тизимлари кенг қўлланилмоқда. Автоматик бошқариш тизимларини асосий қисимларидан бири информацияларни реал вақит тизимларида олувчи датчикларидир.
Яна бир мисол сифатида ишлаб чиқаришда робото техникани кулланилишини келтириш мумкин. Агар робот иш фаолияти технологик жараѐнни бориш тезлигига мос келмаса натижага эришиб булмайди. Робото техника кулланилаетган хар кандай технологик тизим раел вақт тизимларида ташкил этилади. Агар бунга эришилмаса автоматлаштирилган технологик тизимни қуриб бўлмайди. Бу ерда яна шуни такидлаш лозимки, хозирда технологик тизимларни ташкил этишда кулланилаетган датчиклар информацияларни катта тезликларда узата олиш имкониятига эга. Масалан хозирги замон энкодер датчиги бурилиш бурчакларини ўлчашда кенг қулланилмокда. Улар бир айланани 600-1200 бўлакга бўлиб олиш ва натижани катта тезликда иккламчи қурилмага бериш имкониятига эга.
Энкодерни ишлаш принципи махсус дискдан ѐругликни ўтиши билан бурилиш бурчагини кодлашга асосланган. Бу дискни кўпинча Грей диски хам деб аталади.
Расм 14. Грей санаш диски.
Реал вақт тизимари телекоммуникации тизимларида хам мухим ахамиятни касб этади. Ахборотларни масофадан қабул килиш, қайта ишлаш ва масофага узатиш хам реал вақтларда амалга оширилади. Агар реал вақт тизимлари жорий этилмаса оддий видео- теле конференцияларни хам ташкил этиб бўлмайди.Бу жараѐн хам мураккаб бўлиб бир вақтни ўзида видео информацияларини алмашинувини ташкил этиш вазифаси туради. Компьютер тизимлари оркали видео информацияни узатиш ва қабул қилиш ўзини мураккаб тизимига эга бўлди.
GPRS(General Packet Radio Service) тизими хам реал вақт тизимларида фаолият юритади. Ундаги информация алмашинуви хам реал вақтларда олиб борилади. Информацияни узатилиши интернет тизими билан радио алоқа тизимини биргаликда ташкил этилиши бўлиб, информациялар пакет режимида узатилади ва қабул қилинади.
GPS (англ. Global Positioning System) тизими спутниклар навигацияси бўлиб, реал вақт тизимларида масофа, вақтни аниқлаб харакатдаги предметни оний холатини аниқлашга қаратилган. Ер шари атрофида айланаѐтган 31 та спутник L1=1575,42 МГц и L2=1227,60 МГц частотада радио сигнал юбориб туради. Ердаги предмет кординатасини аниқлаш тизими бир вақтда учта спутниккга мурожат қилиб уч ўлчамли фазода кординатасини аниқлайди.
Юкоридагиларда хулосалаш мумкинки, реал вақт тизимлари бирор бир операция ѐки функцияни аниқ бажарилишини ташкил этишдан ташқари аниқ вақт оралигида хатосиз бажарилишини ташкил этувчи тизимлардир(вақтни эътиборга олган холда).
Реал вақт тизимлари факат тез боручи жараѐнлада қулланилади дейиш тўғри эмас. Масалан ер ости сувлврини назорат килувчи системани олиб карайлик. Жараѐн тез борувчи жараѐн эмас. Ўлчаш ишларини маълум вақт кетма кетлигида хам ташкил этиш мумкин. Лѐкин ундаги информацияни олиниши реал вақт тизимларига киради.
Реал вақт тизимларири глобал нуқтаи назардан асосан икки кисимга бўлинади:
- реал вақт тизим қурилмалари (аппарат қисми)
- реал вақт тизимларининг дастурий таъминоти.
Қурилмалари хам ўз навбатида кисмлардан иборат бўлиб, улар юқорида кўриб
ўтганимиздек:
- бирламчи датчик;
- датчикдан олинган информацияни бошқариш қурилмаси қабул кила оладиган форматга келтирувчи қурилмалар;
- информацияларни қайта ишловчи ва бошқариш информацияларини ишлаб чикувчи бошқариш қурилмаси;
- бошқариш информациясини бажарувчи қабул қила оладиган формага айлантирувчи қурилма;
- бажариш механизими.
Дастурий таъминот хам ўз навбатида қисимлардан иборат:
- қурилмалар ўртасида информация алмашинувини ташкил этувчи дастур- драйвер, операцион тизим;
- информацияларни киритиш , қайта ишлаш ва чиқаришни ташкил этувчи маълум алгоритм асосида тузилган дастур.
Do'stlaringiz bilan baham: |