Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, Қуриш ва эксплуатацияси институти «Автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуатация қилиш»



Download 23,34 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi23,34 Kb.
#73095
Bog'liq
АЙ муҳанддислик фанидан курсовой чала


ТОШКЕНТ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ, ҚУРИШ ВА ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ ИНСТИТУТИ


«Автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуатация қилиш» кафедраси


«Тасдиқлайман»
Каф. мудири____________________
«3» февраль 2020 й.


5А340801 «Автомобиль йўллари ва аэродромлар» мутахассислиги магистрантлари учун «Автомобиль йўллари муҳандислиги» фанидан курс лойиҳасига


ТОПШИРИҚ

Магистрант Нуржанов Х. гурух 554-19 АЙ ва А


Топшириқ берилди 03.02.2020 й. Топшириш муддати 10.06.2020 й.

КУРС ЛОЙИҲАСИНИ БАЖАРИШ УЧУН БОШЛАНҒИЧ МАЪЛУМОТЛАР


1.Йўл жойлашган жой Фарғона вилояти. 2. 4Р‑112 автомобиль йўли, тоифаси ‑ II. 3. Йўл узунлиги 10 км. (йўлнинг 190‑200 км бўлаги) 4. Мавжуд йўл тўшамаси тури – мукаммал (қопламаси а/б). 5. Ҳаракат жадаллиги 6500 авт/сут. 6. Ҳаракат таркиби - енгил – 55 %, юк автомобиллари 5 тн гача -15%, 5 тн дан 12 тн гача – 15%, 12 тн дан катта – 10%, автобуслар - 5 %. 7. Автомобиль йўлининг транспорт-эксплуатацион сифатлари (ТЭС) жадвали:



Кўрсаткичлар

Йўл бўлаги, км




0-1

1-2

2-3

3-4

4-5

5-6

6-7

7-8

8-9

9-10

Йўл тўшамаси мустахкамлиги, Ехақ, МПа

200

200

220

220

220

200

200

180

180

220

Қоплама ровонлиги, IRI, м/км

2,0

2,0

2,5

3,5

3,5

2,5

2,0

2,0

3,5

2,1

Тишлашиш коэффициенти, φ

0,45

0,40

0,50

0,35

0,45

0,25

0,25

0,25

0,25

0,25

Оқим ҳаракат тезлиги, Vхақ, км/соат

80

80

80

80

80

70

70

70

70

60

ЙТҲ сони, 5 йиллик

12

10

10

15

15

18

18

15

10

10



Тушунтириш хати таркиби: кириш, автомобиль йўлининг транспорт‑эксплуатацион кўрсаткичларини комплекс баҳолаш; автомобиль йўлини мукаммал таъмирлаш технологик жараёнларини ишлаб чиқиш; автомобиль йўлини таъмирлаш ишларини ташкил этиш ва таъмирлаш ишларида сифатни бошқариш; хулоса.


Чизмалар таркиби: автомобиль йўлини мукаммал таъмирлаш технологик жараёнларини харитасини ишлаб чиқиш, таъмирлаш объекти бўйича ишни ташкил қилиш комплекс тармоқли графигини тузиш.


Адабиётлар: МШН 25-2005, МШН 24-2005, МШН 05-2005, ШНҚ 2.05.02-2007, ГОСТ 23457-86, А.П.Васильев. Эксплуатация автомобильных дорог, 1 ва 2 қисм, И.С.Садиков. Обустройства и благоустройство автомобильных дорог.
Топшириқни қабул қилиб олдим: Магистрант Нуржанов Х. имзо_______________
Раҳбар: Ўроқов А.Х. имзо_______________ «03» февраль 2020 й.
Кириш
Мамлакатлар иқтисодиётининг ривожланиши ва тараққий этиши авваломбор транспорт тизимларининг ҳолатига боғлиқдир. Республикамизда ҳам йўл-транспорт тизимлари ишлаб чиқаришнинг ҳамда ижтимоий инфратузилманинг муҳим таркибий қисми бўлиб, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин тутади.
Бугунги кунда Республикамиздаги темир йўллари узунлиги 8,0 минг км ни, автомобиль йўллари 184 минг км ни, магистрал қувурлар узунлиги-13,9 минг км ни ташкил этади. Республиканинг географик жойлашуви шуни тақозо этадики, жаҳон бозорига чиқишда ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришда асосий транспорт йўлакларидан бири бу автомобиль йўллари ҳисобланади. Мамлакатимиз бўйича ташилаётган юкларининг асосий қисмини: юкларнинг 91%, йўловчиларнинг эса 98% и транспорт воситаларидан фойдаланиб, автомобиль йўллари орқали ўз манзилларига етказилиши, иқтисодиётнинг ривожланишида автомобиль йўлларининг халқ хўжалигида тутган аҳамиятини белгилаб беради.
Бугунги кунда мамлакатларда автомобиль транспорти тармоғини ривожлантириш муаммоси долзарблигича қолмоқда. Автомобиль йўлларининг белгиланган талабларга жавоб бермаслиги ҳудудлар ўртасида иқтисодий алоқаларнинг узилишига олиб келади минтақалараро алоқаларнинг ривожланишига салбий таъсир қилади меҳнат бозорини ўсишини секинлаштиради ва ушбу соҳада транспорт харажатларини оширади.
Ҳозирги вақтда автомобиль транпортининг аҳамияти йил сайин ошиб бормоқда. Автомобиль транспорти иштирокисиз миллий иқтисодиётнинг бирон-бир тармоғи нормал фаолият кўрсата олмайди. Бу транспортнинг бошқа транспорт турларига нисбатан устунлиги юк ва йўлавчиларни “эшикдан-эшиккача” етказиб беришидадир.
Сўнги 20 йилда мамлакатларда автомобиллаштириш даражаси 5 баробарга ошди, лекин автомобиль йўллари тармоғи ўсиб бораётган эҳтиёжларни қондира олмайди. Автомобиль йўлларининг катта қисмининг техник ҳолати ўрнатилган нормаларга жавоб бермайди. Республикамиздаги автомобиль йўллари ҳолатини яхшилаш мақсадида бир неча давлат дастурлари ишлаб чиқилди. Жумладан Президентимизнинг ПҚ-2776-сон қароридан сўнг: Минтақавий автомобиль йўлларини (хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шахарлар, шахар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кучалари) лойиҳалаштириш, қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари ҳузуридаги минтақавий йўлларга буюртмачи хизматлари ташкил этилди.
Бу каби ислоҳотлар давоми сифатида 2019 йилнинг 2-октябр санасида Республикамиз Призидентининг бу соҳа вакиллари билан бўлиб ўтган йиғилишда йўл хўжалигини ривожлантириш ва ушбу соҳага инвестицияларни кенг жалб қилиш масалалари кўриб чиқилди. Автомобиль йўлларини қуриш ёки таъмирлаш ишларига халқаро ташкилотлар ва хусусий шерикларни фаол жалб қилиш, жумладан халқаро ва давлат аҳамиятига молик 1600 км узунликдаги йўлларга доир 18 та йирик лойиҳани амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди. Автомобиль йўллари соҳасини тубдан ислоҳ қилиш учун манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб 2020-2030 йилларда Автомобиль йўлларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди. Бу стратегияда, аввало, автомобил йўлларини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чоралари белгиланади.
2019-йилнинг 9-декабр санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг №5890 сонли “Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланди. Унга кўра Республиканинг географик жойлашувини ҳисобга олган ҳолда замонавий автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлигини оширишда, республика транспорт салоҳиятини ривожлантиришда ва экспорт имкониятларини кенгайтиришда биринчи даражали вазифа ҳисобланади.
Мазкур курс ишида топшириқ мақсади замирида ҳам бўлажак мутахассисларни автомобиль йўлларининг белгиланган муддатларда хизмат қилишини таъминлаш мақсадида таъмирлаш ишларини олиб бориш ишлари таркиби ва уни ташкил этиш масаларини ўргатиш ётади. Курс иши топшириғига асосан менга Йўл жойлашган жойнинг хаво-иқлим шароити Фарғона вилояти II тоифалии 4Р‑112 автомобиль йўлининг узунлиги Йўл узунлиги 10 км. (йўлнинг 190‑200 км бўлаги) бўлган қисмини мукаммал таъмирлаш технологияларини ишлаб чиқиш вазифаси берилди. Қуйида йўл жойлашган ҳудуд иқлми, асосий техник кўрсаткичлари ва кўндаланг кесимини келтириб ўтамиз.
Йўл жойлашган жойнинг хаво-иқлим шароити
Фарғона вилояти — Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. 1938-йил 15-январда ташкил етилган. Республиканинг шарқида, Фарғона водийсининг жанубида жойлашган. Шимолдан Наманган, Андижон вилоятлари, жануб ва шарқдан Қирғизистон, ғарбдан Тожикистон Республикалари билан чегарадош. Майдони 6,8 минг км2. Аҳолиси 3,317 минг киши 2012. Таркибида 15 туман, 9 шаҳар (Бешариқ, Марғилон, Риштон, Фарғона, Яйпан, Қува, Қувасой, Қўқон, Ҳамза), 10 шаҳарча, 164 қишлоқ фуқаролари йиғини бор (2004). Маркази — Фарғона шаҳри.
Фарғона вилоятининг шимолий қисмини Қорақалпоқ ва Ёзёвон даштлари егаллаган, жанубдан Олай тизмасидан оқиб тушадиган дарёларнинг ёйилмалари билан ўралган. Жанубда адирлар Олай тизмасининг тоғ олдилари билан алмашиниб туради. Фарғона вилояти юқори сейсмик зона қисобланади. Иқлими континентал. Қиши бирмунча юмшоқ, баъзан ҳаво жуда совиб кетади. Январ ойининг ўртача ҳарорати — 3,2 °C, июлники 28 °C. Енг паст ҳарорат -27,9 °C. Енг юқори ҳарорат 42 °C. Водийнинг ғарбида есадиган кучли "Қўқон шамоли" иқлимга салбий таъсир етади. Шамолнинг тезлиги секундига баъзан 35-40 м га етади. Жануби-шарқида ёзда гармсел есади. Йилига ғарбида 100 мм дан (Қўқон атрофи) шарқий қисмида 170 мм гача, тоғ ён бағирларида 270 мм гача ёғин тушади, асосан, баҳорда ёғади.
Download 23,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish