Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, Қуриш ва эксплуатация си институти йўЛ Қурилиш машиналари ва жихозларини


Йўлларни супириш-тозалаш машиналари



Download 25,36 Mb.
bet39/44
Sana20.07.2022
Hajmi25,36 Mb.
#825242
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
КТЙҚМваЖ, (ЙҚМ) маъруза 28с.

Йўлларни супириш-тозалаш машиналари

Супириш-тозалаш машиналари йўл, кўча ва майдончаларнинг асфалт-бетон қопламаларини супириш, чиқиндини машина бункерига йиғиш, уни ташиш ва махсус чиқинди ташланадиган жойларга бўшатишдан иборат.


Супириш-тозалаш машиналари супириш вақтида йўл қопламасига таъсир этишига қараб қуйидагиларга бўлинади:
- вакуум-пневматик турдаги иш органли машиналар;
- механик турдаги (чўткали) иш органли машиналар;
- комбинациялашган, яъни чўткали-вакуум-пневматик таъсир этувчи машиналар.
Бундан ташқари супириш-тозалаш машиналари супирилаётган зонани чангсизлантиришига қараб йўл қопламасини намлаштириб супурувчи ва чиқиндини чўтка иш зонасидан сўриб олувчи турларга ҳам бўлинади.
Юкори тозалаш сифатини ваакумли тозаловчи машиналар таъминлайди. Ваакум тозаловчи машиналар катта тезлик билан юкори иш унумдорликда ишлайди. Ваакум тозаловчи машиналар асосан аэродромларни тозалашда ишлатилади. Буларнинг камчилиги иш процессидида катта энергия сарфлайди. Супуриб-тозаловчи машиналарнинг ишчи органлари цилиндрик, коник ва тасмали чуткалардан иборат булади. Доиравий айланиш диаметри 1 м булган цилиндрри чуткалар горизонтал ук ойланишига эга.
Супуриб-тозаловчи машиналарнинг юклаш усули буйича гравитационли-бунда люкнинг очилиб харакатланиши туфайли чикинди бункердан тукилади самосвалли бункер еки контейнернинг бурилиши натижасида. Мажбурий – кузгалувчи деворнинг ен еки орка томонга харакатланиши турувчилар механик еки гидравлик юритмали булади.
Супуриб тозаловчи машина орни монтаж килиш учун базали машина сифатида кичик ва урта юк кутариш кобилиятига эга маневрли автомобиллар, узиюрар шассилар, гилдиракли тракторлар ва бир укли еки икки укли тиргаклар кулланилади. Супуриб тозаловчи машиналар хисоби уз ичига ишчи органларни йул копламаси билан биргаликда таъсири, машина укларидаги базали машинани танлаш транспортировка килишга боглик.
Цилиндрик чуткаларни йул копламаси билан таъсирини ва хивичларни жойлашишига караб 4 та характерга булиш мумкин. Контактнинг бошланишида хивичларнинг йул билан таъсири чузилувчи марказдан кочма кучлар таъсирида вертикаль ук буйича радиал холатда бурчак остида булади. Чуткаларни кейини бурилишидаги бурчак тезлик таъсирида хивичлар эгилиб, уларда потенциал энергия тупланиб, хивичлар йул копламаси билан биргаликдаги таъсири бошланади. Контактнинг охирги моментида йул билан хивич эгилган холатда булади, тезда тугриланиб, чикинди ва ифлосликни тезлик билан ташлаб, горизонтга нисбатан 200 бурчак остида уз радиаль холатини эгаллайди.
Амалда КО-304, КО-309, ПУ-53А, ММЗ-ПУ, ПУМ-1Д, BUCHER-SCHORLING TAZ ва яна бир неча русумдаги супуриш-тозалаш машиналари мавжуд.
Супириш-тозалаш машиналарининг тузилиши ва ишлаш принципи билан танишиб чиқамиз.
ПУ-133А машинаси йўл, кўча четлари ва ҳиёбон йўлаклари ҳамда ариқ новларидаги чиқиндиларни супуриш, уларни йиғиш ва ташиб бўшатишга мўлжалланган (4-расм).
Машина қуйидаги асосий қисмлардан тузилган: цилиндрик чўтка 1; чиқинди тақсимлагич 2, қирғичли транспортер 3, лоток чўткаси 4, уюмловчи чўткалар 5, бункер 6 ва сув баки 7.

3-расм. ПУ-133А супуриш-йиғиштириш машинаси
1 – кузов; 2 – чиқинди тақсимлагич; 3 – қирғичли занжир; 4 – сув баки; 5 – кузов қопқоғи; 6 – цилиндрсимон чўтка; 7 – шнек корпуси; 8 – коник редуктор; 9 – гидромотор; 10 – ён чўтка; 11 – контейнер; 12 – намлагич; 13 – базавий шасси.

Машинанинг иш жараёни қуйидагича кечади. Машина супирилиш керак бўлган йўлакчага тўғриланиб олиб, иш органларини ҳаракатга келтиради. Дастлаб машина олдига ўрнатилган насадкалардан йўлакча устига сув сепилиб чанг ётқизилади.


Сўнгра ён томонда жойлашган тўдаловчи чўткалар чиқиндиларни ўртага тўплаб кетади. Уларнинг орқасидан кўндаланг жойлашган цилиндрсимон чўтка ҳаракатланиб, чиқиндини тақсимлагичга узатади. Тақсимлагич шнек кўринишида бўлиб, чиқиндини қирғичли транспортерга бутун кенглиги бўйича тақсимлаб беради. Қирғичли транспортер эса чиқиндини бункерга тўплайди. Тўпланган чиқинди тўкиш жойига борганда механик тарзда бўшатилади.
ПУ-133А машинаси механик турдаги (чўткали) иш органли машиналарга мисол бўлади. Бундан ташқари комбинациялашган, яъни чўткали-вакуум-пневматик таъсир этувчи машиналар ҳам мавжуд. Шундай машиналардан бири қуйидаги расмда тасвирланган (5-расм).
Цилиндрсимон чўтка ҳайдовчи кабинаси тагига 50-60 градус бурчак остида жойлаштирилган. Ушбу чўтка ёрдамида чиқиндилар тўдалагич чўткаларнинг таъсир зонасига ташлаб берилади. Тўдоловчи чўткалар эса чанг ва ифлосликларни йиғиб, сўрувчи соплога узатади.

4-расм. Вакуумли супуриш тозалаш машинаси

1 – пурковчи форсунка; 2 – цилиндрсимон чўтка; 3 – сўрувчи енгча;
4 – сопло; 5 – ён чўтка; 6 – таянч қурилма; 7 – кузов; 8 – орқа тўсиқ
Машина сув пурковчи форсунка 1, цилидрсимон чўтка 2, сўрувчи енгчалар
3, сўрувчи сопло 4, тўдалагич чўтка 5, таянч қурилмаси 6, кузов 7 ва унинг орқа тўсиғи 8 дан иборат.
Сўриш соплосида сўрилган ифлос чиқиндилар енгчалар орқали кўтарилиб, бункерга тушади. Ифлосликларни сўриш вентилятор орқали енгчаларда ҳосил қилинган сийраклашган ҳаво оқими орқали амалга ошади. Машинанинг пневматик тизими ушбу расмда тасвирланган (5-расмга қаранг).



5-расм. Супуриш-тозалаш машинасининг вакуум тизими


1 – панжара; 2 – сўрувчи енгча; 3 – қайтарувчи тўсиқ; 4 – бункер; 5 – вентилятор; 6 – патрубка

Машиналарнинг техник тавсифи ва асосий параметрлари қуйидаги жадвалларда берилган.


Машиналарнинг кўрсаткичларини ҳисоблаш формулалари қуйидагича.
Супириш-тозалаш машиналарининг ҳаракатланишига умумий қаршилиги
Wр = Gм+ Wщг+Wщл
бунда Gм – машина оғирлиги;
– йўлнинг қаршилик коэффициенти;
Wщг, Wщл – асосий ва ён чўткаларнинг қаршилик кучлари.



Download 25,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish