Назорат саволлари.
1. Цементбетон йўл қопламалари турлари
2. Цементбетон йўл қопламаси қуриш технологияси.
3. Автобетонқориштиргичларни кулланилиши.
4. Автобетонқориштиргичларни турлари.
5. Цементбетон йўл қопламаси куриш машиналар комплекти.
6. Цементбетон йўл қопламаси куриш машиналар комплектини
таркиби.
7. Цементбетон қоплама қуриш машиналар комплектининг ишчи
жиҳозлари
МАЪРУЗА № 14
АВТОМОБИЛЬ ЙУЛЛАРИ ВА АЭРОДРОМЛАРНИ МАВСУМИ САКЛАШ МАШИНАЛАРИ
Таянч сўзлар: сув сепувчи, ювувчи, тозалавчи, супурувчи, супириш, белги қўйиш, йўл чизиқлар, қор, қортозаловчи ротор, шнек, чўткали қортозалагичлар, плугли қортозалагичлар.
.
Режа:
Сув сепувчи - ювувчи машиналари турлари.
Йўлларни супириш-тозалаш машиналари турлари.
Йўл қопламаларига белгилар қўйиш машиналари.
4. Бурғалаш машиналари.
Сув сепувчи – ювувчи машиналар йул копламаларига сув сепиш ва ювиш, яшил ут майсаларни суюриш, енгинни учириш, сув ташиш ва шунга ухшаш махсус ишлар учун ишлатилади.
Киш шароитида сув сепувчи-ювувчи машиналар кор тозаловчи курилма сифатида кулланилади сув сепувчи-ювувчи машиналар ишлатилишига караб махсус ва универсал сув сепувчи ва ювувчи машиналарга булинади.
Сув сепувчи ва ювувчи машиналар автомобиль шассилари, юк ярим тиркагичлар ва тиркагичларга урнатилади. Сурувчи курилмаларнинг турига караб сув сепувчи-ювувчи машиналарни паст (1,0МПа) ва юкори (1,0 МПа дан юкори) сув босимига эга булган машиналарга булиш мумкин.
\Йул тушамаларини ювувчи юкори босимли сув машиналари тушамонинг бирлик юзасига сарф булган сувни муумкин кадар камайтиради сув сепувчи машина курилмаларининг олмашувчи ишчи органлари тиркишли сув сепувчи ва ювувчи урнатма куринишида булади.
Сув сепувчи урнатмалар одатда машинанинг (кундаланг) укига нисбатан симметрик равишда 15-200 бурчак остида юкорига бурилган ва горизонт буйича 100 бурчак бурилишида холатида урнатилади.
Ювувчи урнатмалар одатда пастга бурилган холатда горизонтга нисбатан 100-120 бурчак остида ва машина буйлама укига нисбатан нессимметрик унга бурилган холатида урнатилади.
Сув сепувчи ва ювувчи машиналар 2 та олдинги еки 2 та олдинги ва битта ен ювувчи урнатмалар билан жихозланади, охирги вариант йул копламасини ювиш кенглигини мумкин кадор оширади. Бундан ташкари асосий ишчи орган сифатида машинанинг буйлама укига нисбатан 70-800бурчак остида урнатилган, форсункали горизонтал труба куринишидаги сувчи ювувчи рампа хам хисобланади.
Сув рампанинг форсунка курилма бурчаги горизонтал йул копламасига нисбатан, ювувчи урнатмаларга караганда, купрок, лекин ювувчи секторлар узунлиги кичкина, бу эса йул копламаси чизигининг учрашишида юкори тезликли сув окимини ва йул копламасининг бирлик юзасида сув сарфини камайишини таъминлайди.
Сув рампасининг асосий камчилиги, ювиш кенглиги одатда машина кенглиги габаритидан ошмайди, ювувчи урнатмалар фойдаланилганда машинанинг габарит кенглигидан 1,5-2,5 марта каттарок ва 6-8 мга етади сунгги йилларда сув сепувчи-ювувчи машиналарда янги ишчи кисм куриниши – йул лотокларини ювиш учун сувли сопло кулланилаяпти.
Сув сепувчи-ювувчи машиналарининг кушимча курилмалари уз ичига кор тозаловчининг олдинги чалгили урнатма отвали, цилиндрик супурадиган чуткаларни мужассамлаштиради. Баъзи бир сув сепувчи-ювувчи чет эл моделларида сув хайдовчи чолгил урнатма пичоклар жойлаштирилган, бу эса кучли ифлосланган ер сиртини тозалаш сифатини оширади ва сувним солиштирма сарфини камайтиради.
Сув сепувчи-ювувчи машиналарнинг ишчи курилмалари юкори бугизли пайвонзланган цистерна ва механик пастки марказий клапан, хайдовчи кабинасида гидравлик ва электрогидравлик бошкариш каби жихозлардан тузилган. Марказий клапан турли фильтр билан жихозланган. Марказдан кочувчи юритмали сув насоси (кутидан) кувватни олишда автомобиль рамасига урнатилади.
Сув сепувчи ва ювувчи урнатмалар шарнир еки конусли махкамланишга эга. Сув сепувчи ювувчи машиналар хисоби уз ичига: йул копламасини сув сепиш ва ювиш процессидаги рационал киймат ва кувват баланси, сув системаси ва гидрожихозлар хисоби, цистерна, уклардаги огирлик, тиргак-динамик, машинанинг устиворлиги ва бошкарувчанлиги ва иш унумдорлиги каби хакозо параметрик аникликларни уз ичига олади.
Сув сепувчи-ювувчи машиналарнинг асосий параметри цистернанинг сигими хисобланади. Йул тушамасидасида ювиш жараенида параметрларни аниклашда, насос курилмаси параметрлари ва машинанинг сув системасини борилишига караб ювишнинг эффектив кенглигини.
Супуриб – тозаловчи машиналар каттик йул ва аэродром тушамаларидан ифлосликларни йукотиш, шахар. Худудларини тозалаш учун ишлатилади. Йул копласидаги ифлосланиш айникса нам хавода куп булади супурувчи машиналар шахар ташкорисидаги йулларда, ички территорияларда ва киш шароитида кортозалашда фойдаланилади. Юкори тозалаш сифатини ваакумли тозаловчи машиналар таъминлайди.
Ваакум тозаловчи машиналар катта тезлик билан юкори иш унумдорликда ишлайди. Ваакум тозаловчи машиналар асосан аэродромларни тозалашда ишлатилади. Буларнинг камчилиги иш процессидида катта энергия сарфлайди. Супуриб-тозаловчи машиналарнинг ишчи органлари цилиндрик, коник ва тасмали чуткалардан иборат булади. Доиравий айланиш диаметри 1 м булган цилиндрри чуткалар горизонтал ук ойланишига эга.
1-расм. ROAD SWEEPER маркали супириб
тозалаш машинасининг умумий куриниши
Супуриб-тозаловчи машиналарнинг юклаш усули буйича:
- гравитационли-бунда люкнинг очилиб харакатланиши туфайли чикинди бункердан тукилади самосвалли бункер еки контейнернинг бурилиши натижасида.
- мажбурий – кузгалувчи деворнинг ен еки орка томонга харакатланиши турувчилар механик еки гидравлик юритмали булади. Супуриб тозаловчи машина орни монтаж килиш учун базали машина сифатида кичик ва урта юк кутариш кобилиятига эга маневрли автомобиллар, узиюрар шассилар, гилдиракли тракторлар ва бир укли еки икки укли тиргаклар кулланилади.
Супуриб тозаловчи машиналар хисоби уз ичига ишчи органларни йул копламаси билан биргаликда таъсири, машина укларидаги базали машинани танлаш транспортировка килишга боглик.
Цилиндрик чуткаларни йул копламаси билан таъсирини ва хивичларни жойлашишига караб 4 та характерга булиш мумкин. Контактнинг бошланишида хивичларнинг йул билан таъсири чузилувчи марказдан кочма кучлар таъсирида вертикаль ук буйича радиал холатда бурчак остида булади.
Чуткаларни кейини бурилишидаги бурчак тезлик таъсирида хивичлар эгилиб, уларда потенциал энергия тупланиб, хивичлар йул копламаси билан биргаликдаги таъсири бошланади. Контактнинг охирги моментида йул билан хивич эгилган холатда булади, тезда тугриланиб, чикинди ва ифлосликни тезлик билан ташлаб, горизонтга нисбатан 200 бурчак остида уз радиаль холатини эгаллайди.
2-расм. STREET SWEEPER мини-тозалаш
машиналари куриниши ва характеристикаси
Do'stlaringiz bilan baham: |