Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Қайта қуриш йилларида Ўзбекистонда ижтимоий-сиѐсий ҳаѐт



Download 3,43 Mb.
bet80/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Қайта қуриш йилларида Ўзбекистонда ижтимоий-сиѐсий ҳаѐт.


«Пахта иши», «Ўзбеклар иши” ва уларнинг салбий оқибатлари.
1983-йилдан бошлаб собиқ КПСС Марказий қўмитаси раҳбарлигида Ўзбекистонда навбатдаги ошкора қатағонга йўл очилди. "Пахта иши", "Ўзбеклар иши", "Шарқий фронт" деб аталган машъум сиѐсат ниқоби остида минглаб бегуноҳ кишилар жиноий жавобгарликка тортилди. Москва юборган генераллар, прокурорлар, терговчилар истаган одамларни ҳисобга олишарди.
Маъшум номлар билан аталган компаниявозлик даврида йўл қўйилган хатолар, порахўрлик қўшиб ѐзиш, мансабни суистеъмол қилиш каби иллатлар очиб ташланди. Бироқ бу нуқсонлар собиқ иттифоққа, мавжуд чириган тузумга қолаверса марказга ҳам тегишли эди.
Марказий матбуотнинг баъзи бир муаллифлари Кавказ, Ўрта Осиѐ ва Қозоғистон халқларининг юзига қора чаплашга ҳаракат қила бошладилар. Бу ҳудудларда яшаган миллатлар ўз вақтида мавжуд жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши курашганлар. Улар социалистик қонунчиликни бузилаѐтгани ҳақида Москвага арз қилишган, бироқ уларнинг ўзлари, яъни "сувни лойқалатувчилар" қувғинга учраганлар.
1983-йилнинг охирида республикада жуда оғир вазият вужудга келган эди. Биринчидан, жиноятчиликка қарши курашиш ниқоби остида собиқ марказдан кетма-кет турли тергов гуруҳлари ташланди. Республикамиздаги раҳбарлик лавозимларига собиқ иттифоқнинг ҳар хил жойларидан кадрлар кела бошлади. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг иккинчи котиблигига Анишчев, Министрлар Совети Раисининг биринчи ўринбосари Огарок, Олий Кенгаш Президиуми раисининг ўринбосари этиб Романовскийлар тайинланди, Тошкент шаҳрининг тақдири Сатинга топширилди.
Республика прокурори этиб Бутурлин, унинг ўринбосарлигига Гайданов, тергов бошлиқлигига Лаптев, Ички ишлар вазирлигига Дидоренко тайинланди. Барча вилоятларда ҳам аҳвол шундай бўлиб, улар республикадаги ҳукмронликни тўла қўлга олган эдилар.
"Пахта иши" ва "ўзбеклар иши" деб юзсизларча номланган терговлар бошланиб кетди. Гдлян гуруҳи Ўзбекистонликларга нисбатан қонунсиз, бешафқат ишларни бошлаб юборди. Уларнинг зўравонлиги оқибатида судлар адолатсиз ҳукмлар чиқара бошлади.
1989 йилгача бу ишлар бўйича 4,5 мингдан кўпроқ киши судланди. Ўша пайтда республикадаги қамоқхоналарда жой қолмагани учун судланганларнинг мингдан ортиғи жазони ўташ учун Сибир қамоқхоналарига жўнатилди.
Гдлян гуруҳи Ўзбекистон ҳудудида чекланмаган ваколатларга эга бўлди. Айбсиз одамларни, уларнинг оила аъзоларини қамоққа олиш, жисмоний ва руҳий қийноққа солиш авж олди. Ҳисобга олинганлар тергов усулларига дош беролмай ўз жонларига қасд қилишгача бориб етдилар.
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари беҳад топталаѐтганлиги ҳақида Москвага минглаб хатлар жўнатилди. Афсуски, бу хатлар текширилмасдан, ҳатто жавоб ѐзишга эп кўрилмади. Аксинча Гдлян ва унинг гумашталарига кетма-кет унвонлар берилди.
1989-йил 23-июн куни республика раҳбарлигига Ислом Каримов сайланди. Янги раҳбарнинг фаолияти Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, топталган ҳуқуқларини тиклаш каби олийжаноб ва хайрли ишдан бошланди.
"Пахта ишлари"ни кўриб чиқиш учун махсус комиссия тузилди. Комиссия иш фаолиятига 40 минг томдан иборат ишни кўриб чиқиш
топширилди. 1990-йилнинг июн ойига келиб, комиссия энг муҳим бир хулосага келди. 1990-йил 13-июн куни Москва шаҳрига СССР Бош прокурори, СССР Олий судининг раиси ва СССР Адлия вазири номига ѐзилган хатда комиссия хулосалари батафсил кўрсатилди. Бу хатда "Пахта ишлари" чуқур таҳлил қилиниб, судланганларни оқлаш масаласи қўйилган эди. Бироқ юқоридаги ташкилотлар кўмак ўрнига тайзиқни кучайтирдилар.
Республика раҳбарининг қатъиятли ҳаракати билан ноҳақлик барҳам топди. Комиссия икки йилдан кўпроқ вақт орасида 40 минг томлик ишни кўриб чиқди. 3,5 мингдан кўпроқ киши оқланди. Қолганларнинг жазо муддатлари камайтирилиб, бир қисми Президентимиз томонидан авф этилди. Пахта комиссияси фаолиятининг энг муҳим томонларидан бири шундан иборатки, пахта ишлари бўйича судланганларнинг кўпчилиги ҳаѐтлигида оқланди, юзлари ѐруғ бўлди, топталган ҳуқуқлари тикланди, ўз иш жойларига қайтишди, мусодара қилинган мулки қайтарилиб, бошқа
етказилган моддий зарарлар қопланди.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, хусусан, республика раҳбариятининг қатъиятли ҳаракати билан ноҳақлик барҳам топди. Минглаб бегуноҳ фуқороларнинг номлари оқланди.
КПСС МК Апрел (1985 й) пленуми совет жамиятини "қайта қуриш", бу жамият ҳаѐтининг барча соҳаларини "чуқур ислоҳ қилиш" йўлини эълон қилди. Бунда аввало ижтимоий ҳаѐтни демократлаштириш, ошкоралик, иқтисодий ўсишни фан техника ютуқларига таяниб жадаллаштиришга қарор қилинди.
Бироқ узоқ йиллар тоталитар режимга мослашган давлат монополияси, идоралари бюрократик аппарат кўзда тутилган режаларни амалга оширишга йўл қўймади.
80-йилларнинг ўрталарига келиб мамлакатдаги иқтисодий тараққиѐтни чуқур таҳлил қилмасдан 90-йилларнинг охирига бориб, собиқ СССР да миллий даромадни 2-2.5 баробар ўстириш, аниқроғи аввало 70 йил ичида амалга оширилган ишларни кейинги 15 йил ичида бажариш вазифалари қўйилдики, булар мутлақо ҳақиқатдан узоқ эди. Бу ҳол табиий равишда 70-80 йиллар бошларида жамият олдидаги муҳим халқ хўжалиги вазифаларини ишлаб чиқаришни жадаллаштириш билан эмас, балки қўшиб ѐзиш, пора бериш, ошна-оғайнигарчилик билан осонгина ҳал қилишга олиб келди.
Давлат режалаштириш тизими мураккаб ижтимоий ва хўжалик вазифаларини маъмурий-буйруқбозлик йўли билан ҳал қилишга қодир бўлмай қолди. Натижада иқтисодий ўсиш ҳар йилига камайиб борди. Республика халқ хўжалигида умумий ижтимоий меҳнат унумдорлигини пасайиши ҳисобга мўижалдагидан 4,3 фоиз ѐки 850,4 миллион сўмга кам миллий даромад олинди.1989 йилда Ўзбекистондаги ҳар бир кишига собиқ иттифоқдаги ўртача даражадан бир ярим баробардан кам капитал маблағ тўғри келди.
Шу даврга келиб республика қишлоқ хўжалигида кўплаб муаммолар тўпланиб қолди. Совет тузумининг навбатдаги ислоҳоти ҳам йўл қўйилган хатолар туфайли барбод бўлди.
Ушбу муаммолардан халқ эътиборини чалғитиш учун кўп йиллар давомида йиғилиб қолган миллий норозиликлардан фойдаланилди. Коммунистик мафкура ўз ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун ҳатто айрим республикаларда миллатлараро низоларни уюштира бошлади. 1989 йилда Тошкент, Фарғона, Андижонда рўй берган миллатлараро можаролар, Кавказдаги қуролли тўқнашувлар, қувғин қилинган халқларни норозиликларидан разилона манфаат йўлида, республикаларда, шу жумладан Ўзбекистонда пайдо бўлаѐтган ҳурлик овозини бўғиш учун фойдаландилар.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида мустабид тузум томонидан депортатсия қилинган бир қатор халқлар қаторида месхети турклари ҳам бўлиб, улар асосан аҳоли зич яшайдиган Фарғона вилоятига, бир қисми Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларига жойлаштирилган бўлиб, бунинг оқибатида ижтимоий-иқтисодий ва миллатлараро муносабатларда қўшимча муаммоларни юзага келтирган эди. Бу муаммога совет давлати ўз вақтида Эътибор бермади. 1989 йил 24 майда Қувасой шаҳрида ѐшлар ўртасида (Р. Нишонов таърифича, "бир банка қулпуной учун" ) бўлган безорилик миллатлараро (маҳаллий ѐшлар билан месхети турклар ўртасида) тўқнашувни келтириб чиқарди ва бу можаро Фарғона водийсида оммавий тус олди. Республиканинг сиѐсий раҳбарияти юзага келган бу мураккаб вазиятни тўғри баҳолай олмагани учун, ѐшларнинг оммавий чиқишлари, миллатлараро тўқнашувлар содир бўлди.
Бундай оммавий чиқишларга, коммунистик мафкура тартибига қарши боришларига "кўникмаган" мустабид тузум сиѐсий раҳбарияти намойишчиларга қарши ҳарбий қисм ташлади. 1989 йил 8 июнда Қўқонда тинч намойишчилар ана шу ҳарбий қисм аскарлари томонидан ўққа тутилди. Натижада, 50 дан зиѐд намойишда қатнашган аҳоли ҳалок бўлди (уларнинг кўпчилиги ѐшлар эди), 200 дан ортиғи эса ярадор қилинди. Умуман 3-12 июн кунлари Фарғона вилоятида бўлган миллатлараро тўқнашувлар ва уларни ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши оқибатида 103 киши ҳалок бўлган. 1009 киши ярадор бўлган ва 650 хонадонга ўт қўйилиб, вайрон қилинган.
Фарғона фожеаларига тааллуқли маъфумотларнинг (лекин маълумотлар йўқ даражада) таҳлили шуни кўрсатадики, месхети турклари учун бу можаро мустабид тузум айби билан уруш даврида мажбуран ташлаб чиқилган она ватанларига қайтиб боришлари учун баҳона сифатида керак бўлган. Маҳаллий аҳоли эса бу можарога табиий равишда қўшилиб кетган. Чунки жойларда аҳолинининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларига эътибор берилмаган, маҳаллий ѐшлар ўртасида ишсизлик кўпайиб, аҳолинининг турмуш даражаси пасайиб борган, аҳоли уй-жойлар билан таъминланмаган, уй қуриш учун участкалар ажратилмаган, пахта яккаҳокимлиги, экология, муаммолари ҳал қилимнаган, порахўрлик, кўзбўямачилик, қонунбузарлик авж олган. Мудҳиш воқеалардан кейин берилган расмий баѐнотларга кўра, республикада вужудга келган ижтимоий-иқтисодий кескинликдан оммавий тартибсизликларни, миллатлар ўртасида нифоқ ва тўқнашувларни келтириб чиқаришга уринган экстремистик кучлар турган. Бу атайлаб уюштирилган сиѐсий иғвогарлик эди. Фарғонадаги мудҳиш воқеа Сумгайит, Боку, Тоғли
Қорабоғ, Ўш-Ўзган ва бошқа минтақаларда худди шундай тарзда уюштирилган иғвогарлик билан бир қаторда турар эди. Фарғона воқеаларидан кейин Ўзбекистоннинг Каримов бошлиқ сиѐсий раҳбарияти бу масалада принципиал мавқеини эгаллади. Республика зиѐлилари ва сиѐсий кучлари ана шу таҳликали кунларда сиѐсий ва маънавий жиҳатдан юксак мавқеда турди. Фожеанинг асл сабабларини очиб ташлаш, ўз халқининг шон- шуҳрати ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш йўлидаги ўзларининг машаққатли уринишларида улар республиканинг энг кескин муаммоларини биринчи бор ошкора равишда муҳокамага қўя бошладилар.
Республикада кенг мунозарага сабаб бўлган муаммолардан бири ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш масаласи бўлди. Маълумки, шахсга сиғиниш, турғунлик йилларида ўзбек тилинининг мавқеи қўлланиш доираси жуда ҳам торайиб кетди. Ўзбек тили давлат идораларида ҳам, мажлислар, йиғлишларда ҳам деярли ишлатилмай қўйилди.
80-йилларнинг ўрталарига келиб СССРнинг парчаланиши реал объектив ҳақиқатга айланиб қолди. Миллий онгни ўсиши, ўзбек тили масаласини кун тартибига қўйилди. Р. Нишонов бошчилигидаги республика раҳбарияти бу ҳаракат ўртага ташлаган муаммони ҳал қилишга эмас, аксинча бу ҳаракатни "жамиятга қарши" деб, уни барҳам топтиришга, қонунчилик, ошкоралик ва оммавий талабларга риоя қилиш оқимига буриб юборишга уринди.
Демократик тараққийпарвар кучлар қўйган масалани И. Каримов бошчилигидаги янги раҳбарият ўз вақтида англаб етди ва уни ҳал этишга киришди.



Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish