КУРС ИШИ МАВЗУСИНИ ТАНЛАШ
Курс иши мавзусини танлашда ҳар бир талаба 3-курс якунида малакавий битирув амалиёти ўтаган корхона йўналиши ва фаолиятидан келиб чиққан холда, ихтиёрий ҳолда ёки ҳар бир талаба 4-курс якунида бажариши зарур бўлган малакавий битирув иши мавзусига боғлиқ холда танлаши зарур. Айрим холларда раҳбарнинг рухсати билан талаба мазкур кўрсатмада кeлтирилган 4 мавзулар руйхатидан ташқари эркин мавзу танлаши ва шу асосида курс ишини бажариши хам мумкин. Талаба курс иши йўналишига қараб, келгусида битирув малакавий иши учун кафедранинг бошқа ўқитувчиларидан бирини раҳбар сифатида танлаши мумкин.
МАВЗУНИ ЎРГАНИШ, УНГА ДОИР БЎЛГАН АДАБИЁТЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАРНИ ТЎПЛАШ
Талаба курс иши мавзусини ва ўзи учун керакли бўлган корхонани танлаганидан сўнг ушбу мавзу бўйича керакли адабиётларни, айниқса мавзуга оид иқтисодий журнал ва газеталардаги мақола ҳамда маълумотларни ўрганиб, шу мавзу бўйича матбуотдаги фикрлар ва таълимотларни қиёслайди. Шундан кейин умумий йўналиш ҳосил қилади.
ТЎПЛАНГАН АДАБИЁТЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАРНИ ЎРГАНИШ
Кейинги босқичда талаба курс иши мавзусига тегишли бўлган адабиётлар руйхатини тайёрлаб, ҳар бир танлаб олинган адабиётдан мавзусига тегишли бўлган маълумотларни белгилаб, тартибга солиши, шунингдек уларнинг ичидан энг муҳимларини, фикр ва мулохазаларини алохида ажратиб ёзиб бориши орқали барча тўпланган адабиётлар ҳамда материалларни бир тизимга келтиради. Шундан сўнг талаба танланган мавзу бўйича қандай режа тузиши мумкинлиги тўғрисида хулоса чиқаради.
КУРС ИШИ РЕЖАСИНИ ТУЗИШ
Мавзудаги долзарб муаммолар тўғрисидаги фикрларни кетма-кет бахс этиш мақсадида мавзунинг режаси тузилади. Ҳар бир мавзунинг режаси шу мавзуда ўрганилаётган, жумладан, 1-бўлим учун танлаб олинган мавзу юзасидан ижтимоий-иқтисодий ходиса ва жараёнларнинг моҳияти, ривожланиш жараёнлари ва шаклларини, унга таъсир этадиган омилларни, унинг ҳозирги даврдаги ҳолатини ҳамда мазмун мохиятини, 2-бўлим учун 5 танлаб олинган корхонанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини ифода этувчи режалар тузиш ҳамда уларни батавсил ёритиб бериш керак.
Курс ишининг хулоса қисми талаба томонидан албатта мустақил равишда ёзилиши шарт. Бунда курс ишининг 1-бўлими ва 2-бўлимини боғлаган ҳолда маълум нагижаларга эришилганлиги умумий хулоса қилиб ёзилиши керак. Хулоса қисқа, аниқ, мазмунли ва равон ёзилиши керак.
КУРС ИШИ ЛОЙИХАСИНИ ЁЗИШ ВА УНИ РАҲБАР ЎҚИТУВЧИ БИЛАН ХАМКОРЛИКДА КЎРИБ ЧИҚИШ
Курс иши лойихасини ёзишда талаба томонидан дастлабки ишнинг ёзилиши, яъни унда кўрилаётган муаммонинг тўла ёритилмаганлиги, ёзиш ва расмийлаштириш каби ишлар бўйича хали камчиликлар мавжуд бўлган ҳолатини тушуниши керак бўлади.
Курс ишинн ёзишда режадаги 1-бўлим ўрганилиб, унга тегишли барча маълумотлар, белгилар, мақолалар, рақамлар, иқтисодчи олимларнинг фикрлари тартиб бўйича кетма-кет баён этилиб, улар ўзаро мазмунан боғланади. Курс ишида фойдаланилган адабиётлар, мақолалар ва статистик маълумотлар, тартиб бўйича адабиётлар рўйхатида расмийлаштирлади. Мантда расмийлаштирилган адабиётларнинг тартиб рақами кўрсатиб ўтилади. Талаба 1-бўлимда танлаган мавзуга мос унинг назарий хусусияти ёритилади ва шу бўйича 2 ёки 3 та саволга ўрганилади. Назарий қисмда иқтисодчи олимлар томонидан келтирилган фикр ва мулоҳазалар, журналлардаги мақолалар ҳамда иқтисодий тушунчалардан фойдаланиш мумкин. Унинг хажми, компютерда 10- 14 бет, кўл ёзма асосида 14-18 бет атрофида бўлиши мумкин. 2-бўлимда эса, танланган корхонанинг йил боши ва йил охиридаги ёки икки йил давомидаги молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари ҳисоб-китоб қилиниб таҳлил қилинади. Таҳлил натижаларига қараб, танланган корхонанинг бугунги кундаги иқтисодий аҳволи аниқланади. Аниқланган натижаларнинг ҳолатига қараб, ҳар бир жадвалдаги ёки диаграммадаги маълумотларга қараб ғалаба томонидан шахсий фикр ва мулохаза белдирилади. 2-бўлим хажми, компютерда 14-18 бет, кўл ёзма асосида 18-22 бет атрофида бўлиши мумкин.
Курс ишини тўлиқ ҳажми ўрта ҳисобда, компютерда 35-40 бет, қўл ёзма асосида 40-48 бет атрофида бўлиши мумкин. Албатта курс ишининг мавзусига қараб унинг хажми оз ёки кўп бўлиши мумкин. Курс иши лойихаси ёзиб бўлинганидан сўнг уни раҳбар ўқитувчи билан биргаликда кўриб чиқиш, камчиликларни тўлдириш ва талабага курс ишидаги ўзгартиришлар киритилиши лозим бўлган режага янги саволларни киритиш керак бўлади.
6. КУРС ИШИНИ КАФЕДРАГА ТОПШИРИШ ВА УНИ ХИМОЯ
ҚИЛИШ
Курс иши лойихаси тайёр бўлгач, талаба уни А4 формат (210x297мм ўлчамли)даги оқ қоғозларга чап томондан 30мм, юқоридан 20мм, пастдан 25мм ва ўнг томондан 10мм жой ташлаб ўз қўли (дасхати) билан бир хил рангли ручка билан тушунарли, сифатли ҳолда ёзиши ва кафедрага топшириши лозим. Кафедрага курс иши раҳбар ўқитувчи томонидан ўрганилади ва унга тақриз ёзилади. Тақризда хато ва камчиликлар аниқ баён этилади. Курс иши мазкур тақриз асосида уни янгидан ёзишга ёки фақатгина унда кўрсатилгаи камчиликларни бартараф этиш ва сўнгра ҳимоя қилишга рухсат этилади. Шундан сўнг курс иши талабага қайтарилади ҳамда ундаги хато ва камчиликларни бартараф этиш учун маълум вақт берилади. Барча камчиликлар бартараф этилгандан сўнг талаба курс иши ёзилган қоғозларни рақамлаб алоҳида папкага унинг муқоваси (титул варағи) ва кафедра мудири томонидан имзоланган топшириқ қоғози билан биргаликда тикланган ҳолатда кафедрага топшириши шарт. Муқова ва топшириқ қоғозларининг намунаси 2-ва 3- иловаларда келтирилган.
Хар бир талабанинг курс ишини ҳимоя қилиш вақти кафедрада тузилган жадвал асосида белгиланади. Ҳимояни ўткачиш учун кафедрада тузилган комиссия (2-3 кишидан иборат) талабанинг курс иши бўйича маърузасини тинглаб, савол-жавоблар билан унинг бали (баҳоси) аниқланади Талаба айрим ҳолларда курс ишини компьютерда ёзишга кафедра мажлисинииг қарори билан рухсат этилиши мумкин. Чунки, яҳши ёзилган курс ишлари танловга тақдим этилади ва кафедрада намуна сифатида сақланади.
Курс ишининг охирида фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилади. Адабиётлар рўйхатини тузишда энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, Олий Мажлис томонидан қабул қилинган Қонунлар ва қарорлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, фармойишлари, асарлари. сессия ва йил якунларига бағишланган мажлислардаги маърузалари, шунингдек турли йиғилишлардаги нутқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ўз аксини топиши, сўнгра бошқа монографиялар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, корхона бухгалтерлик маълумотлари, давлат статистика маълумотлари ва мақолаларни эса уларнинг муаллифлари фамилиялари бош ҳарфлари алфавит тартибида берилишлари лозимдир. Бундан ташқари руйхатда хорижий мамлакатларда чоп этилган адабиётлар ва Интернет тармоғидан фойдаланганлик тўғрисидаги маълумотлар ҳам келтирилиши мумкин.
Адабиётларни икки қисмга ажратиб ёзиш ҳам мумкин. Биринчиси асосий адабиётлар ва иккинчиси қўшимча адабиётлар шаклида. Курс ишини ёзишда, уни расмийлаштиришда келтирилган рақамлар, жадвал ва графиклар аниқ ифодаланган ҳолда, ҳамда мазкур маълумотлар манбаълари ҳам кўрсатилиши шарт.
Курс иши бўйича мавзуни ўрганишни кейинчалик яна давом эттириб малакавий битирув ишига айлантириш ҳам мумкин. Бунинг учун талаба шу мавзу устида доимо илмий изланишлар олиб бориши ва керакли адабиётларни ўқиб бориши керак бўлади.
КУРС ИШИНИ БАҲОЛАШНИНГ РЕЙТИНГ ТИЗИМИ
Кафедра томонидан ҳимоя бўйича тузилган комиссия ишларни унга қўйилган талаблар доирасида қуйидаги мезонларга асосан баҳолайдилар:
-талаба режадаги саволларга ижодий ёндашган ҳолда мазмунан тўғри жавобларни ёзган бўлса, шунингдек курс ишида танланган корхона хўжалик фаолияти молиявий таҳлили натижалари билан бирга, унга мос келувчи бошқа корхона хўжалик фаолияти молиявий таҳлили натижаларини солиштириб, мавжуд фарқли томонлари бўйича хулосалар ишлаб чиқган ҳолда тушунарли тарзда баён этган бўлса, курс ишининг бажарилиш кетма-кетлиги изчиллик ҳосил қилган бўлса, жумлаларнинг бир-бирига боғлиқлиги ўз аксини топса, орфографик ва стилистик хатоларга йўл қўйилмаса ҳамда талаба берилган барча оғзаки саволларга мазмунан тўғри жавобларни берганда - 86 фоиздаи 100 фоиз чегарасида;
-саволларга амалий жихатдан аниқ рақамлардан фойдаланилган ҳолда жавоблар ёзилса, лекин ушбу жавобларда атрофлича мустақил фикр- мулоҳазалар юритилмаган бўлса ҳамда талаба оғзаки саволларга жавоб беришда айрим хатоликларга йўл қўйилса - 71 фоиздан 85 фоиз чегарасида;
-курс ишида жумлалардан бир-бирига боғланмаслик ҳолатлари мавжуд бўлса, маълумот ва рақамлар ўринсиз келтирса, шунингдек талаба мавзу юзасидан ўз мустақил фикрларини ҳам ёзган бўлса ҳамда орфографик ва стилистик хатоларга йўл қўйилса, оғзаки саволларга қисман тўғри жавобларни берса - 56 фоиздан 70 фоиз чегарасида.
-курс иши хажми жиҳатидан етарли даражада бўлмаса, талаба мавзу бўйича қўйилган масалаларни ёритиб бермаган бўлса, шунингдек ишдаги маълумотларни ҳамда оғзаки саволларга жавобларни нотўғри берган ҳолларда - 55 фоизгача.
Do'stlaringiz bilan baham: |