Бошқарув усуллари-бу бошқарув субъектининг бошқарув объектига максадли йўналтирилган таъсир ўтказиш усуллари, яъни бошқарувчининг ўзи бошқараётган ишлаб чиқариш коллективига қўйилган мақсадларга эришиш жараёнида унинг фаолиятини уйғунлаштиришни таъминлашдир. - Бошқарув усуллари-бу бошқарув субъектининг бошқарув объектига максадли йўналтирилган таъсир ўтказиш усуллари, яъни бошқарувчининг ўзи бошқараётган ишлаб чиқариш коллективига қўйилган мақсадларга эришиш жараёнида унинг фаолиятини уйғунлаштиришни таъминлашдир.
- Бошқарув усуллари воситасида иктисодий жараёнларга ва ишлаб чиқариш қатнашчиларига моддий, молиявий, энергия, мехнат ресурсларини имкони борича кам сарф қилиб юқори натижаларга эришиш мақсадида таъсир этилади. Ишлаб чиқариш самарадорлиги кўп жихатдан бошқарув усуллари мукаммаллиги ва тўғри шаклланлиги билан узвий боғлиқдир.
- Бошқарув усуллари бошқарув фанида мухим ўринни эгаллаб, бошқарув конун ва тамойиллари билан узвий боғлиқдир. Мехнат жамоасига таъсир этиш усуллари орасида бошқарув механизми учун бозор иқтисодиёти шароитида бошқарув объектив қонунлари талабларига мувофиқ келувчиларгина энг мақбул ва мақсадга мувофиқ деб хисобланади. Бунинг мохияти шундаки, бошқарув усуллари бозор иқтисодиётига мансуб қонунлар тизими билан узвий боғлиқдир.
Бошқарув усуллари ташқи ва ички омиллар таъсирида ўзгаради. Ташқи омилларга: ташқи ва ички шароит ўзгариши, иқтисодиётни бошқаришда туб ислохотларни амалга ошириш, халқ хўжалигининг техникавий таъминланганлик даражасини бошқариш тизимида ўзгаришлар (иқтисодий ислохотлар, иқтисодиётни бошқаришнинг тармоқ тизимидан худудий тизимига ўтиш ва х.к.) киради. Ички омиллар: жумласига йирик ишлаб чиқариш бирлашмаларини ташкил этиш асосида ишлаб чиқариш уйрунлашувини амалга ошириш; корхона катталиги узгариши натижасида унинг бир гурухдан иккинчисига ўтказилиши; ишлаб чиқариш ихтисослашиш даражаси ўзгариши; мехнатнинг техника билан таъминланиш даражаси яхшиланиши; ишлаб чиқаришни режалаштириш ва жадал тартибга солишнинг мавжуд усулларини такомиллаштириш ва янгиларини жорий қилиш (тармоқли режалаштириш ва бошқариш; ишлаб чиқаришни узлуксиз тезкор режалаштириш, ишлаб чиқаришни бошқаришни автоматлаштирилган тизимини қўллаш ва х.к.) киритиш мумкин. - Бошқарув усуллари ташқи ва ички омиллар таъсирида ўзгаради. Ташқи омилларга: ташқи ва ички шароит ўзгариши, иқтисодиётни бошқаришда туб ислохотларни амалга ошириш, халқ хўжалигининг техникавий таъминланганлик даражасини бошқариш тизимида ўзгаришлар (иқтисодий ислохотлар, иқтисодиётни бошқаришнинг тармоқ тизимидан худудий тизимига ўтиш ва х.к.) киради. Ички омиллар: жумласига йирик ишлаб чиқариш бирлашмаларини ташкил этиш асосида ишлаб чиқариш уйрунлашувини амалга ошириш; корхона катталиги узгариши натижасида унинг бир гурухдан иккинчисига ўтказилиши; ишлаб чиқариш ихтисослашиш даражаси ўзгариши; мехнатнинг техника билан таъминланиш даражаси яхшиланиши; ишлаб чиқаришни режалаштириш ва жадал тартибга солишнинг мавжуд усулларини такомиллаштириш ва янгиларини жорий қилиш (тармоқли режалаштириш ва бошқариш; ишлаб чиқаришни узлуксиз тезкор режалаштириш, ишлаб чиқаришни бошқаришни автоматлаштирилган тизимини қўллаш ва х.к.) киритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |