17-жадвал
Муҳандислик ободонлаштириш биноси, объекти,
иншооти
Бино, объект, иншоотдан
ўққача масофалар, м
дарахт
пояси
бута поя-си
Бино ва иншоотнинг ташқи девори
5
1,5
Трамвай йўлининг чети
5
3
Тротуар ва боғ йўлкаси чети
0,7
0,5
Кўча қатнов қисмининг чети, йўл ёқасининг мустақкам
чети ёки ариқ қирғоғи
2
1
Ёритиш тармоғи, трамвай устуни ва таянчи, кўприк
таянчи, эстакада
4
-
Поғона ёнбағри асоси ва бошқа
1
0,5
Таянч деворининг асоси ёки ички қирраси
3
1
17-жадвалнинг давоми
Муҳандислик
ободонлаштириш
биноси, объекти,
иншооти
Бино, объект,
иншоотдан
ўққача
масофалар, м
дарахт
пояси
бута
поя-
си
Ер ости тармоқлари:
газопровод, оқава,
иситиш тармоғи
(канал, тоннелнинг
девори ёки каналсиз
ўтказишда қобиғи)
1,5
-
водопровод, дренаж
2
-
кучланиш кабели,
алоқа кабели
2
0,7
Изоҳлар*: 1. Келтирилган нормалар шох-шаббаси 5 м гача бўлган дарахтларга тегишли
бўлиб, каттароқ дарахтлар учун оширилиши мумкин.
2. Электр узатиш ҳаво линияларидан дарахтларгача бўлган масофани электр қурилмаларни
ташкил қилиш қоидаларига белгилаш зарур.
3. Бинолар ёнида экиладиган дарахтлар ШНК 2.08.01-05 “Турар жой уйлари”
ва ШНК 2.08.02-07 “Жамоат бинолари ва иншоотлари” га мувофиқ турар жой ва
жамоат иморатларининг қуёш тушиши ва ёритилишига тўсқинлик қилмаслиги
керак.
92.* Шаҳар атрофи ва ланд-шафтли-рекреация зоналарини режа-лаштиришда
X ва XI бўлим тавсия-ларига мувофиқ ҳудудни муҳандис-лик тайёрлаш ва
табиатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар мажмуа-сини ўтказиш кўзда тутиш
зарур.
93.* Шаҳар аҳоли пунктлари шаҳар атрофи зоналарида шаҳар ва қишлоқ
аҳоли пунктлари гуруҳини экиш материаллари билан таъмин-лашни ҳисобга олиб
дарахт ва бута ўсимликларининг ҳамда гул-оранжерея хўжаликлари кўчатхона-
ларини ташкил этиш лозим. Кўчат-хоналарнинг майдони ва сони лойи-
ҳалаштириш топшириғига кўра белгиланиши лозим.
Кўчатхоналар майдони аҳоли-нинг умумий фойдаланиш кўкалам-зор
ҳудудлари билан таъминлан-ганлиги даражаси, санитария-иҳота зоналари
катталиги, жамоа боғлари ва дала ҳовлили посёлкаларининг ривожланишига қараб
3-5 м
2
/киши ҳисобидан қабул қилиниши тавсия этилади.
Гул – оранжерия хўжалик-ларининг умумий майдонини 0,4 м
2
/киши
ҳисобидан қабул қилиш.
93.1. Оммавий тарзда қисқа муддатли дам олиш учун мўлжалланган
зоналарини санато-рийлардан, болалар ва ўсмирлар учун дам олиш
оромгоҳларидан, мактабгача санатория-соғломлаш-тириш муассасаларидан,
боғдор-чилик ширкатларидан, умумтармоқ автомобиль йўлларидан камида 500 м,
дам олиш уйларидан эса камида 300 м масофада жойлаш-тириш зарур.
93.2. Ўрмон парклари, дам олиш зоналари ва курорт зоналари чегарасида
автомобиллар тўхташ жойи ўлчамлари лойиҳа топшири-ғига асосан, агар
маълумотлар йўқ бўлса, у ҳолда 9-илова бўйича аниқланади.
93.3. Курорт зонаси табиий даволаш омилларига, ҳамда энг қулай
микроиқлим, ландшафт ва санитария-гигиеник шароитларга эга бўлган ҳудудларда
жойлашиши керак. Унинг ичида санатория-курорт ва соғломлаштириш муасса-
саларини, дам олиш ва туризм муас-сасаларини, умумкурорт марказини, курорт
паркларини ва бошқа умумий фойдаланиш кўкаламзор ҳудуд-ларни, пляжларни ўз
ичига олган даволанувчиларга ва дам олувчи-ларга хизмат кўрсатиш муассасалари
ва корхоналар шакллантириган жамоат марказларини жойлаштириш лозим.
93.4. Курорт зонаси учун ҳуду-дида рухсат этилган даражадаги шовқин
бўлган узоқ муддатли санаторий-курорт муассасаларини ва энг камида 100 м
кўкаламзор зонаси билан катталар учун муассасалардан алоҳида ажратилган
болалар санатория-курорт ва соғломлаш-тириш муассасаларини жойлаш-
тиришни; даволанувчиларга ва дам олувчиларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ
бўлмаган саноат ва комму-нал-омборхона объектларини, турар-жой ва жамоат
биноларини олиб чиқишни; транспорт ҳаракатини ва тўғри ўтувчи транспорт
оқимини мустасно қилишни назарда тутиш зарур.
Санатория-курорт ва соғлом-лаштириш муассасаларининг хизмат кўрсатувчи
ходимлари яшайдиган турар жой биноларини курорт зоналаридан ташқари, ишлаш
жойи-гача бориш учун зарур бўлган вақти сарфи 30 дақиқа атрофида бўлишини
таъминлашни назарда тутиш лозим.
93.5. Курорт зонаси чегарасида жойлашган бир хилдаги ва ихтисос-лиги
бўйича яқин бўлган санатория-курорт ва соғломлаштириш муасса-саларини,
одатда, тиббий, маданий-маиший ва хўжалик бўйича хизмат марказини
таъминловчи ва ягона меъморий-ҳажмий ечимга эга бўлган мажмуаларга
бирлаштириш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |